12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
Фан ва таълим 👁 466

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди

Маълумки, ёшлар орасида чет тилларини ўрганишни янада кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Иқтидорли ўқувчилар ўртасида фан олимпиадаларини ўтказиш тизимини такомиллаштириш ҳамда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактабни аниқлаш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарорлари имзоланган бўлиб, мазкур ҳужжатлар ёшларимизга чет тилларини ўргатиш борасидаги ишларни янги босқичга кўтаришда муҳим дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Мазкур ҳужжатлар ижросини таъминлаш мақсадида имзоланган Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловини ўтказиш тўғрисида”ги буйруғига асосан 26 феврал куни Амударё туманидаги 40-сонли умумтаълим мактабида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловни ўтказиш учун белгиланган 40-сонли мактаб биноси танлов учун зарур бўлган инвентарлар ва компьютер техникалари билан таъминланди.

Кўрик-танловда Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси методисти Жумамурат Раметуллаев, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудири Ялғаш Шамуратов, мактаблар фаолиятини мувофиқлаштириш шўъбаси раҳбари Ибрагим Ражабов, мазкур шўъба методисти Ҳабибулла Давлетяровлар ташкилий-назорат ишларида иштирок этдилар. Шунингдек, кўрик танловга тумандаги 35 та умумтаълим мактабларининг 7-, 8-, 9-синфларида таҳсил олаётган 5 нафардан иборат жамоалари таркибида жами 175 нафар ўқувчилар иштирок этдилар.

Мазкур кўрик-танловни ўтказиш тўғрисидаги низомга мувофиқ 35 та умумтаълим мактабларнинг терма жамоалари иштирокчиларининг хорижий тилни билиш даражаси тест топшириқлари орқали синовдан ўтказилди.

Тест синовларида битта мактаб терма жамоасига киритилган ўқувчиларнинг ёнма-ён ўтиришларига йўл қўйилмади. Тест синовларидаги топшириқлар халқаро таълим стандартлари асосида тайёрланган жами 30 та топшириқлардан иборат бўлди.

Тест топшириқларидаги саволлар оддийдан мураккабга томон ўзгариб бориб, топшириқларнинг 1-бўлимида ўқувчиларнинг хорижий тил, яъни инглиз тили бўйича грамматик билимини баҳоловчи 10 та тест саволлари тақдим этилди. 2-бўлимида ўқувчиларнинг инглиз тили бўйича луғат бойлигини баҳоловчи 10 та тест саволлари берилди. 3-босқичда эса ўқувчиларнинг инглиз тили бўйича ўқиб тушуниш кўнимасини баҳоловчи 10 та тест топшириқлари тақдим этилди.

Маълумот ўрнида келтириш жоизки, “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида хорижий тилларга ихтисослашган ёки хусусий мактаблар иштирок этмайди. Бундай мактабларнинг танловда иштирок этиш ҳолати аниқланганда улар танловдан четлатилади.

Белгиланган вақт мобайнида тест синовлари якунига етгач, баҳолаш ишлари туман ташкилий қўмитаси томонидан тузилган ҳакамлар томонидан амалга оширилди. Баҳолаш жараёнларида мактаб терма жамоасидаги ҳар бир ўқувчининг баҳоси алоҳида текширилди. Жамоадаги 5 нафар ўқувчиларнинг тўплаган баллари умумлаштириб, 5 га бўлинган ҳолда ўртача балл чиқарилди ҳамда натижалар эълон қилинди.

Кўрик-танловнинг биринчи, яъни туман босқичи жами 100 баллик мезонга кўра аниқланган якуний натижаларига кўра 1-сонли умумтаълим мактаби терма жамоаси 57,9 балл билан 3-ўринни эгаллади, 32-сонли мактаб терма жамоаси 59,5 баллни қўлга киритиб, фахрли 2-ўринни эгаллади. Умумий баллари 65,2 баллни ташкил этган 40-сонли умумтаълим мактаби терма жамоаси эса фахрли 1-ўринни ва ғолибликни қўлга киритди ҳамда туманимизда хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб деб топилди.

Ғолибларга, яъни 3-ўринни эгаллаган 1-сонли мактабга 50 млн сўм, 2-ўринни эгаллаган 32-сонли мактабга 70 млн сўм ҳамда 1-ўринни эгаллаган 40-сонли мактабга 100 млн сўм пул мукофотлари берилади.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026