12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:13
Сиёсат 👁 406

Афғон уруши фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди

Афғон уруши фахрийлари учун байрам тадбири ташкил этилди

15 феврал – Совет қўшинлари Афғонистондан олиб чиқилганига 35 йил тўлди. Ҳар йили ушбу сана арафасида бутун мамлакатимиз бўйлаб жойларда учрашувлар, давра суҳбатлари, хотира тадбирлари, байрам тантаналари мунтазам равишда ташкил этилиб, кенг миқёсда нишонланади.

 Ушбу сана муносабати билан туманимизда амударёлик байналмилал афғончи-жангчиларнинг учрашувлари, байрам тадбирлари ташкил этилди. Туманимиздаги афғон уруши қатнашувчилари Хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Музей фаолияти билан танишиш мобайнида афғончи жангчилар бугунги дориломон кунларга шукроналик келтирдилар.

Шундан сўнг туман ҳокимлиги ташаббуси билан уруш фахрийлари учун “Шер” тўйхонасида ажойиб байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Нодир Камолов, туман “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази бошлиғи Ғуломжон Дуйсенбоев, туман Мудофаа ишлари бўйича бўлим бошлиғи Шерзод Муродов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси фахрий байналмилал жангчилар уюшмасининг туман бўлими руҳбари Баҳодир Жуманиёзов бошчилигидаги бир гуруҳ фахрий жангчилар иштирок этдилар.

Байрам тадбирини туман ҳокими ўринбосари Нодир Камолов очиб берди. Нодир Камолов ўз сўзида Афғонистонда чорак асрча давом этган ўзаро урушларга барҳам бериш учун собиқ иттифоқ армияси сафида сафарбар қилинган, мураккаб шароитларда жанг-у жадалларда қатнашиб, омон қайтган фахрийлар учун 15 февраль – собиқ иттифоқ қўшинлари олиб чиқиб кетилган сана чинаккам байрам эканлигини таъкидлади ҳамда уларни байрам билан табриклади. Сана муносабати билан ҳар йили мамлакатимизда турли тадбирлар ўтказилиб, собиқ афғончиларга алоҳида ҳурмат-эътибор кўрсатилаётганини қайд этиб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққанлар, мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, юртимиздаги тинчлик-осойишталикни қадрлаш, жангчи-фаҳрийларни қўллаб-қувватлаш ва ҳалок бўлган ватандошларимизнинг хотирасини абадийлаштиришга катта эътибор қаратилаётганини, Афғон урушида ҳалок бўлган фахрийларни хотирлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидладилар.

Маълумотларга кўра, Афғон урушида 65 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари қатнашиб, 1500 нафардан кўпроғи ҳалок бўлган. Амударё туманидан ҳарбий ҳаракатларда иштирок қилган фуқароларнинг 13 нафари жангларда ҳалок бўлган, 278 нафари эса бугунги кунда тинч ва осойишта юртимизда умргузаронлик қилмоқда.

Байрам тадбирида Афғон уруши фахрийларига ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, туман Маданият бўлими томонидан концерт дастури намойиш этилди. Бир-биридан ажойиб Ватан, она, тинчлик, шукроналик ҳақидаги шўх-шодон куй-қўшиқлар фахрийларимизга кўтаринки байрамона кайфият беғишлади.

Тадбир сўнгида Афғон уруши фахрийлари барча тадбир ташкилотчиларга, “Шер” тўйхонаси раҳбариятига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026