12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:50
Фан ва таълим 👁 429

АМУДАРЁЛИК 13 ЁШЛИ ЎҚУВЧИ ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА В2 СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

АМУДАРЁЛИК 13 ЁШЛИ ЎҚУВЧИ ЧЕТ ТИЛИНИ БИЛИШ ДАРАЖАСИ БЎЙИЧА В2 СЕРТИФИКАТИНИ ҚЎЛГА КИРИТДИ

Замон шиддат билан ривожланаётган, кун сайин тараққиёт сари илгарилаётган айни даврда хорижий тилларни мукаммал билиш жуда катта аҳамият касб этади. Давр билан ҳамнафас бўлиш учун эса ёшларимиз билим олиш билан бирга чет тилларини ҳам ўрганишлари ва шунга ҳаракат қилишлари керак. Шунга кўра юртимизда ёш авлоднинг мукаммал билим олишлари, илмда юқори чўққиларни забт этишлари учун етарли шароит ва имконият яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай имкониятлардан унумли фойдаланаётган ва муносиб ютуқларни қўлга киритаётган билимдон ёшлар Амударё туманида ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Тумандаги Ихтисослаштирилган мактабнинг 7-синфида таълим-тарбия олаётган Аслбек Тўлибоев келажакка муносиб авлод бўлиб камолга етишга интилаётган ана шундай ёшлардан бири. Яқинда у ўз билимини синаб кўриш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан ўтказиладиган имтиҳонларда иштирок этди ҳамда энди 13 ёшга кирган бўлишига қарамасдан, чет тилини билиш даражаси бўйича В2 сертификатини қўлга киритишга эришди.

Аслбек Тўлибоев 2010 йил 11 декабрда зиёли оилада дунёга келган. Унинг отаси Мансур Аллаяров Нукус Давлат Аграр Университетини тамомлаган. Ҳозирги кунда чет элда. Онаси Дилнура Бобониёзова эса Нукус Давлат Педагогика институтини тамомлаган бўлиб, ҳозирги кунда 36-сонли мактабда инглиз тили фанидан дарс бериб келмоқда.

Аслбек 3 ёшидан Манғит шаҳридаги 3-сонли Мактабгача таълим ташкилотида тарбиялана бошлади. Инглиз тилидан МТТдаги машғулотлар давомида кўникмаларини ривожлантирди. Ота-онаси ҳам фарзандининг чуқур билим олишига етарли аҳамият беришга, шароит яратишга ҳаракат қилишди. Бу, албатта, ўзининг ижобий самарасини берди ва кичик билимдон мактабгача тарбия давриданоқ иқтидорлилиги билан тенгдошларига намуна бўла бошлади. У 2017 йилдан 36-сонли мактабнинг 1-синфида ўқий бошлади. Биринчи устози Алишер Йўлдошевдан алифбени ўқишни, сон-саноқларни ва бошқа кўплаб бошланғич билимларни жуда қизиқиб ўрганди. Билими яхши бўлгани сабабли 5-синфни тамомлаб, тумандаги Ихтисослашган мактабга тест топширди ва юқори балл билан мактаб ўқувчилари сафидан ўрин олди. Ҳозирги кунда шу мактабда 7-синфда таълим олмоқда.

Отабек Йўлдошев раҳбарлик қилаётган мазкур мактабда таълим-тарбия ишлари яхши йўлга қўйилгани ўқувчиларнинг ютуқларида намомён бўлмоқда. Аслбекнинг синф раҳбари Гуласал Ёдгорова ҳам ундаги математикага бўлган қизиқишни кўриб,  математика фанидан Ал Хоразмий олимпиадасида қатнашишига имконият яратди. У олимпиадада юқори баллни қўлга киритди ва Республикада 7-ўринни эгаллаб, кучли 10 таликка кирди. Ҳозирги кунда устозлари билан келгуси босқичга қаттиқ тайёргарликлар кўрмоқда. Шахмат, шашка ўйинларига, китобхонликка қизиқадиган Аслбек бўш вақтларида дона суриш ёки китоб ўқиш билан банд бўлади.

Мактабнинг инглиз тили фан ўқитувчиси Муҳайё Тоирова ҳам унинг тил ўрганишга бўлган қизиқишини кўриб, янда кўпроқ ўргатишга ҳаракат қилади. Аслбек ушбу тилни янада мукаммалроқ ўрганиш мақсадида “BRIGHTON SCHOOL” ўқув марказида қўшимча машғулотларда қатнашди. Ўқув марказдаги устози Нурбек Жуманиёзовдан грамматикани ўрганди. Кейинчалик “ADVANCE” ўқув марказида Асадбек Юсуповнинг тўгаракларига қатнашди ва ўз билимларини синаб кўриш мақсадида имтиҳонларда қатнашиб, чет тилини билиш даражаси бўйича B2 сертификатини қўлга киритди.

Ёш билимдон Аслбекнинг таълим олиш билан боғлиқ режалари кўп. У катта бўлгач, хориждаги нуфузли олийгоҳларда таълим олиб, етук, ҳар томонлама билимли, келажак бунёдкори бўлишни мақсад қилмоқда. Айни пайтда келгусида IELTS сертификатига эга бўлиш учун инглиз тилини янада мукаммал ўрганишни давом эттирмоқда.

Биз ҳам иқтидорли ўқувчи Аслбек Тўлибоевга келгуси ўқиш ва ишларида омад ва муаваффақият тилаб қоламиз!

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026