12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Қишлоқ хўжалиги 👁 467

Амударё туманида аграр соҳа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Амударё туманида аграр соҳа бўйича Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 7 февраль куни Амударё туманида деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларга “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” ва кооперация тамойиллари асосида сердаромад ҳамда экспортбоп экинларни оқилона жойлаштриш, кафолатли харид қилиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, экспорт салоҳиятини ошириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси миқёсидаги семинар бўлиб ўтди.

Семинар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йилнинг 10 сентябрида қабул қилинган “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов, Амударё туман ҳокими Собир Хўжаметов, республиканинг барча туманлардаги қишлоқ хўжалиги бўйича ҳоким ўринбосарлари, туманлар қишлоқ-хўжалиги соҳа масъуллари, тумандаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.

Семинарни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрмонов очиб берди ва ўз сўзида сўнгги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётганини, аграр соҳа тараққиёти учун давлатимиз раҳбари ташаббуси билан тизимли чора-тадбирлар йўлга қўйилаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбарининг “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори мамлакатда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш ҳамда аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадларини ошириш, шунингдек, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтириш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш каби устувор мақсадларни амалга оширишга хизмат қилаётганини қайд этиб ўтди. Мазкур ҳужжат аграр соҳанинг ривожини яна бир поғонага кўтариш, янада такомиллаштиришда муҳим дастуруламал бўлаётгани таъкидланди.

Семинар иштирокчилари дастлаб Чойкўл овули ҳудудидаги аҳоли томорқасига тўқсонбости усулида экилган экинлар парвариши билан танишдилар.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, туманимизда 39 минг 406 та томорқа ер эгалари фаолият юритаётган бўлиб, уларда 6 минг 652 гектар экин ерлари мавжуд. Худуддаги экин ер майдонларидан самарали фойдаланишни таъминлаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бу борадаги вазифалар аниқ белгилаб олиниб, томорқа ер эгаларининг билим ва тажрибаларини ошириш, уларни зарур маълумот ва ахборотлар билан таъминлаш ишлари мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Зеро, “Томорқа – даромад манбаидир!”. Буни англаб етган меҳнаткаш юртдошларимиз эса томорқасида самарали меҳнат қилиб, мўл ҳосил олмоқдалар.

Таъкидлаш жоизки, тўқсонбости услубида экилган сабзавот экинлари уруғлари эрта кўкламда ердан жуда барвақт униб чиқиб, тез ривожланиши ҳисобига эрта ҳосил беради. Такрорий экинлардан бўшаган далалар обдон шудгорланиши шарт, шундагина “тўқсонбости” экинлар уруғи ерга “ўрнашади”. Қолаверса, уруғ етарли чуқурликка тушсагина, қишки қаттиқ совуқ таъсиридан омон қолади. Туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари 49 та овул ва маҳаллаларга бириктирилган ҳолда аҳоли томорқаларида тўқсонбости усулида экилган экинларининг аниқ хисобини юритиш ишларини ташкил қилган бўлиб, хонадонларда бу бўйича тушунтириш ишларини олиб боришмоқда.

Семинар иштирокчилари тумандаги “Кимё боғи” МЧЖ фаолияти билан ҳам танишдилар. Бугунги кунда туманда боғдорчиликни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида кенг маълумотларга эга бўлдилар. Соҳа масъуллари боғдорчилик йўналишидаги ишларни олиб бориш ҳамда дарахтларга шакл берилиши юзасидан ўзаро тажриба алмашдилар. Шу ернинг ўзида боғбонлар томонидан олма дарахтларга шакл бериш бўйича мастер класс ташкил қилиниб, бу борада тушунтириш ва тавсиялар берилди.

Қайд этилганидек, айни кунларда боғларда ўтказиладиган энг муҳим иш бу дарахтларга шакл бериш ҳисобланади. Олма, нок, олхўри каби мевали дарахтларга одатда сийраклаштирилган қаватли шакл берилади. Мевали дарахтларни қирқиш ва шакл беришда серҳосил шохни ҳосил бермайдиган шохлардан ажрата билиш зарурдир. Дарахт шохларини кесишда қалин соя берадиган, ортиқча новдалар бутунлай олиб ташланади.

Олма дарахтида бир йиллик новадалар узунлиги 35-45 сантиметр бўлиши мақсадга мувофиқ. Новдалар узунлиги 15-20 сантиметрга тушиб қолса, дарахт шох-шаббаларини “ёшартириш” тавсия қилинади. Бунинг учун майда ён шохлар 2-3 яшарлик она шохларга тақаб қирқилади.

Семинар иштирокчиларининг навбатдаги манзили “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ кластери бўлди. Кластерга ташриф мобайнида меҳмонлар 750 тонна ҳажмдаги музлаткичли омборида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, қадоқлаш ва экспортга тайёрлаш юзасидан кенг маълумотларга эга бўлдилар.

Шу ўринда қайд этиш жоизки, туманимизда бу каби 8 та МЧЖлар ташкил қилиниб, аҳоли томорқа ер эгаларига хизмат кўрсатиб келмоқда. Шундан туман Фермерлар кенгаши жамғармаси маблағлари ҳисобидан “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ кластери 5 миллиард сўм кредит олиб 12 та йўналишда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларига ҳизматлар кўрсатиб келмоқда.

“Амударё томорқа хизмати” МЧЖ кластери таркибида кўчатчилик, техника парки, юк сақлаш омборхонаси, совутгичли омборхона, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар дўкони, ихчам иссиқхоналар, қуритиш цехи, инкубатор, сунъий қочириш пункти, био гумс ўғитлар ишлаб чиқариш, ем ишлаб чиқариш, саралаш ва қадоқлаш цеҳлари мавжуд.

Кластернинг мева-сабзавотларни сақлашга мўлжалланган 4 та совутгичли омборхонаси бўлиб, умумий ҳажми 750 тонна. 2 та трактор, юк ташиш машиналари, уч ғилдиракли мотоцикл, 2 та кимёвий ишлов бериш агрегатлари, 4 та қўлда дори сепиш ускунаси каби асосий техника воситалари мавжуд.

Семинар иштирокчилари кластерда мавжуд шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар ҳамда “Амударё томорқа хизмати” МЧЖ кластерининг туман қишлоқ хўжалиги соҳасида муҳим аҳамиятга эга эканлиги ва соҳа ривожига катта ҳисса қўшаётганини эътироф этдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026