14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:44
Фан ва таълим 👁 331

МАКТАБЛАРНИНГ АМАЛИЁТЧИ-ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СEМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

МАКТАБЛАРНИНГ АМАЛИЁТЧИ-ПСИХОЛОГЛАРИ УЧУН ЎҚУВ-СEМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари психологлари иштирокида “Касблар мамлакатига саёҳат” мавзусида семинар-тренинг ташкил қилинди.

22 январь куни ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш мақсадида жорий йил давомида ўтказиладиган тадбирлар медиа режасига асосан ташкил этилган мазкур семинар-тренингда туман ҳудудидаги барча умумтаълим мактабларнинг амалиётчи-психологлари иштирок этишди. Семинарда шаҳар ва шаҳар атрофи ҳудудидаги мактаб психологлари тренерлик қилишди.

Семинар-тренинг бошланишида туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими методисти Нурбек Сейтбоев ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтиришда амалиётчи-психологларнинг ўрни, мактабларда амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритди. Шунингдек, ўқувчи-ёшларни касбга-ҳунарга йўналтириш бўйича 2024 йил давомида ўтказиладиган тренинг тадбирлар хусусида батафсил маълумотлар берди.

Бу каби семинар-тренинглар барча умумтаълим мактабларининг психологларини қамраб олган ҳолда 4 та ҳудудда ўтказилиши режалаштирилган. Семинар-тренинглар “Касблар мамлакатига саёҳат”, “Ҳаётий қадриятлар ва касб танлаш”, “Барча касблар керак, барча касблар муҳим”, “Менинг характерим, камчилик ва ютуқларим” мавзуларида ўтказилади.

Ушбу семинар-тренинг машғулотлари давомида тренерлар мактаблар психологларига ўқувчи-ёшларни замонавий меҳнат бозори эҳтиёжларидан келиб чиқиб касб-ҳунарга йўналтириш, бу борада психологик қўллаб-қувватлашнинг замонавий шакл ва услубларини жорий этиш, уларга онгли ва мустақил равишда касб танлашларига методик ёрдам бериш, кўмаклашиш бўйича йўл-йўриқлар, тавсиялар беришди.

Ўқув-семинар иштирокчилари тренерларнинг “Касблар оламига саёҳат” мавзусидаги маърузасини катта эътибор билан тинглашди. Айниқса, тренерларнинг касблар ҳақидаги тақдимоти кўпчиликнинг асосий диққат марказида бўлди. Шунингдек, “Мен танлаган касб” ҳамда “Касблар занжири” тренинг машғулотларида қатнашчилар фаол иштирок этдилар.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб, ўзаро беллашдилар. “Позитивлар” ва “Активлар” жамоалари аъзоларининг шартлар бўйича берган жавоблари ва ҳар бир машғулотдаги иштироки ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.

Машғулотлар қизиқарли ўтиши учун ролли ўйинлардан ҳам фойдаланилди. Шунингдек, машғулотлар давомида саккизта станция ташкил қилиниб, ҳар бир станцияда ҳар бир касбга урғу бериб ўтилди ва уларга таъриф, тавсиф берилди.

Ундан ташқари, “Жуфтингни топ”, “Ким чаққон” каби қизиқарли ўйин машғулотлари давомида ҳам психологлар ўз маҳоратини, чаққонлигини кўрсатишга ҳаракат қилишди.

Ҳакамлар иштирокчиларнинг ҳар бир ҳаракати, диққат-эътибори, тафаккури кенглигини эътиборга олиб, баҳолаб бордилар. Машғулотлар якунида “Позитивлар” жамоаси 46 балл, “Активлар” жамоаси эса 47 балл тўплади.

Ўтказилган семинарда амалиётчи психологлар ўқувчи-ёшларни касб-ҳунарга йўналтириш борасидаги ўз фикр-мулоҳазаларини, таклифларини билдириб, тажриба алмашдилар ва келгусидаги вазифаларни ҳам белгилаб олдилар.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019