12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Саломатлик 👁 370

ЙИЛДАН-ЙИЛГА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ОШИБ, СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ БАРҚАРОРЛАШМОҚДА

ЙИЛДАН-ЙИЛГА ТИББИЙ ХИЗМАТ СИФАТИ ОШИБ,  СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ БАРҚАРОРЛАШМОҚДА

Мамлакатимизда изчил амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар натижасида тиббиёт соҳаси катта ўзгаришлар, янгиланишларга юз тутмоқда.  Ислоҳотлар доирасида Амударё туманидаги Тиббиёт бирлашмасида йўлга қўйилган амалий ишлар ҳам тиббий хизмат сифатини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Туман Тиббиёт бирлашмаси таркибида 415 ўринли Марказий шифохона, 36 ўринли хўжалик ҳисобидаги реабилитация бўлими, 14та амбулатория-поликлиника муассасаси, 1та кўп тармоқли марказий поликлиника, 9та оилавий поликлиника ва 4та оилавий шифокорлик пункти фаолият кўрсатмоқда. 

Туман марказида яшовчи аҳолига кўп тармоқли марказий поликлиникада жами 102 нафар шифокор, шундан  34 нафари умумий амалиёт шифокорлари ва 183 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шундан 68 нафар патронаж ҳамширалари тиббий хизмат кўрсатади. Қишлоқларда яшовчи аҳоли эса 91 нафар умумий амалиёт шифокорлари ва 328 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шундан 212 нафар патронаж ҳамшираларнинг тиббий хизматидан фойдаланади.

Тез тиббий ёрдам хизмати бўйича марказда 5та бригада, шундан 1таси реанимацион, 11та шохобча фаолият кўрсатади.  2023 йил 11 ойи давомида  тез тиббий ёрдам хизматига мурожаатлар сони – 51334та бўлса, 50878тасига тиббий ёрдам берилди.

2023 йилнинг 11 ойи давомида 4574 нафар чақалоқ туғилган. Болаларда 13 тур  юқумли касалликларининг олдини олиш бўйича режали эмлаш муолажалари календарь асосида ҳафтанинг белгиланган кунлари туман СЭО ва ЖС бўлими билан биргаликда олиб борилмоқда. Шунга кўра 11 ой давомида жами 57578 нафар болалар эмланган, 73114 нафар болалар тиббий кўрикдан ўтказилган.

Уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида 6-23 ойлик болалардан 1638 нафарига 3732та микронутриент кукуни тарқатилган. Шунингдек, 37 нафар болаларда жарроҳлик амалиёти ўтказилган.  “Карлик 3-4 даражаси” ташхиси билан юқори технологик жарроҳлик амалиёти ўтказилиб,  1 нафар болага кохлеар имплантанти қўйилган.  “Туғма юқори лаб ва танглай нуқсони” ташхиси билан эса 4 нафар болага жарроҳлик амалиёти ўтказилган.

Туманда 2023 йил 11 ой давомида туғиш ёшидаги 52821 нафар аёл-қизлар тиббий кўрикдан  ўтказилиб, 30905 нафарида экстрагенитал касалликлар аниқланган. Шунингдек, 119 нафар ҳомиладор аёлларга 119 ўрам “Торивит” пренатал поливитамин комплекси берилган. Темир дори воситаси, яъни аферол таблеткаларидан  18-35 ёшли 725 нафар аёл-қизларга 1500та, 18-35 ёшли 6355 нафар аёл-қизларга 22500та фолий кислота таблеткаси тарқатилган.

Тиббиёт бирлашмасида 2023 йил 11 ой давомида 25679 бемор даволаниб чиққан ва режа 122,8 фоизга бажарилган. Марказий шифохонада 2440та жарроҳлик операцияси ўтказилган.

Туман ҳудудида 91 нафар шифокор, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимларидан иборат 91та “тиббиёт бригадалари” ташкил этилди. Ушбу тиббиёт бригадалари томонидан туман аҳолисининг 197908  нафари хатловдан ўтказилди.

Жорий йилги чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари режа асосида олиб борилиб, кўриклардан 202630 нафар аҳолидан 201930 нафари ўтказилган ва 58881 нафарида касалликлар аниқланган. Уларнинг 53676 нафари амбулатор, 4948 нафари стационар, 257 нафари санатория-курортлар шароитда соғломлаштирилган.  Жумладан, 3175та никоҳланувчи шахс тиббий кўрикдан ўтказилган.

2023 йилда бирлашмада моддий-техник базани яхшилаш, самарали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатилишини таъминлаш кабиларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Шу мақсадида кардиология, шошилинч қабул бўлимлари 1 донадан электрокардиограф, 7-, 72-сонли, Қизилчоли, Тўлқин овулларидаги ОШПлар 1 донадан автоклав билан таъминланди. Туғруқ мажмуасига янги туғилган чақалоқлар учун 1 дона кувез инкубатор ускунаси, янги туғилган чақалоқларга скрининг аудиометри, рақамли рангли ультратовушли допплер ускунаси келтирилди. Марказий поликлиниканинг бўлимлари учун 10 дона небулайзер ингаляторлари, реанимация бўлимига 2 дона ИВЛ, 1 дона стимулятор ускуналари, физиотерапия бўлимига лазерли терапия ускуналари олиб берилди. Шунингдек, КТМП, ОП, ОШП патронаж ҳамширалари 50 дона патронаж сумкалари билан таъминланди.

Режага кўра, келаётган 2024 йилда аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, Бўзёп, Ўртақалъа, Чойкўл, Қипчоқ, Тошёп овуллари, Тор ёп маҳалласи оилавий шифокорлик пунктларини босқичма-босқич қайта ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, 5-, 71-сонли оилавий поликлиникалар биноларини янгидан қуриш, 2-, 4-сонли оилавий поликлиникаларга қўшимча бино қуриш бўйича Давлат инвестиция дастурларига таклифлар киритиш чоралари кўрилади.

Соғлиқни сақлаш тизимида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши соҳани янги босқичга олиб чиқишга, кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва фуқароларнинг тиббий хизматдан фойдаланиш қулайликларини янада оширишга, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашга, турли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади. Келаётган Янги 2024 йил барчага қутлуғ бўлсин! Ҳар бирингизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, хонадонларингизга қут-барака тилайман.

Ф.Абдуллаев,

туман Тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026