12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:59
Саломатлик 👁 389

АМУДАРЁ ТУМАНИНИНГ БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАЪНАВИЙ МУҲИТ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

АМУДАРЁ ТУМАНИНИНГ БОҒ МАҲАЛЛАСИДА МАЪНАВИЙ МУҲИТ АҲВОЛИ ҚАНДАЙ?

Инсон илк тарбияни ўз оиласида олади, бу ҳеч кимга сир эмас. Тарбиянинг асл моҳияти ота-онанинг ўзаро муносабатига ва оиладаги маънавий муҳитга бориб тақалади. Қачонки, ота-она фарзандлари кўз олдида ёлғон сўзламаса, бир-бирига қўпол муомалада бўлмаса, ўзаро меҳр-оқибатли бўлса, фарзандларда ҳам шундай ижобий хислатлар шаклланади. Шу боисдан ҳам уларга оилада, маҳаллада, таълим-тарбия муассасаларида соғлом муҳит яратиш бош вазифадир.

Амударё туманининг “Боғ” маҳалласида бу вазифа қай тарзда адо этилмоқда? amunews.uz веб-сайти таҳририяти ходимлари бу борадаги ишлар билан танишиш мақсадида шу йилнинг 10 январида мазкур маҳаллада бўлдилар.

Туманимизнинг 2-секторига қарашли маҳалланинг умумий майдони 2854 гектарни ташкил этади. Ҳудудда 892 оилада 3658 нафар аҳоли истиқомат қилади. Аҳоли, айниқса ёшларнинг турли диний-экстемистик ва террорчилик оқимлари таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш бўйича, ёшлар камоли йўлида амалга оширилаётган ишлар бўйича маҳаллада бўлиб ўтган тадбирда батафсил сўз юритилди.

Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирга маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, фаоллари, нуроний отахонлар, онахонлар, ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни маҳалла фуқаролар йиғини раиси Маҳмуджон Ҳайтаков очди ва йиғилганларга тадбир мақсадини тушунтирди.

Кун тартибидаги мавзу юзасидан amunews.uz веб-сайти мухбири Ойгул Ражабова маъруза қилди. У ўз сўзида ёшларнинг маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, мафкура майдонининг турли хуружларидан ҳимоя қилиш, маънавий-руҳий ва интеллектуал салоҳиятини ошириш учун аввало уларга соғлом ҳаёт тарзи барқарор бўлмоғи, ёшларнинг баркамол бўлиб вояга етиши учун оила, маҳалла, кенг жамоатчилик, таълим муассасаси ҳамкорликда ҳаракат қилмоғи лозимлигини таъкидлади.

Маҳалла фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли Раъно Абдуллаева бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида батафсил гапирди. Таъкидланишича, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг содир этилишининг олди олиш, ёшларнинг ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишига йўл қўймаслик борасида тизимли ишлар амалга оширилган. Натижада ўтган йилда ёшларнинг турли диний-экстремистик ва террорчилик оқимлари таъсирига тушиб қолиш ҳолатлари содир этилмаган.

Тадбир кун тартибидаги мавзу юзасидан ҳудуд имоми, “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойили асосида ҳудуднинг турмушда муаммоларга дуч келган 10 нафар ёшларини оталиққа олиб, амалий ёрдамлар кўрсатаётган Қурол Эшчонов, ёшлар етакчиси Азизбек Худановлар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда ёшлар камоли йўлида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳам белгилаб олинди.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026