12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:53
Адабиёт 👁 399

ҚИЛИЧБОЙЛИК КИТОБХОН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА “КИТОБ ЎҚИШ САОДАТДИР” ДЕБ НОМЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ҚИЛИЧБОЙЛИК КИТОБХОН ЁШЛАР ИШТИРОКИДА “КИТОБ ЎҚИШ САОДАТДИР” ДЕБ НОМЛАНГАН ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Китоб инсонни билим ва илмлар хазинаси сари етаклайди. Ҳаётимизни ёритгувчи ушбу китоблар умримизга мазмун киритади, йўлларимизни нурафшон қилиб, саодатга элтади. Ёш авлоднинг комил инсонлар бўлиб вояга етишларида ҳам китоблар ва китобхонликнинг ғоят аҳамияти каттадир. Шу боис юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, айниқса, ёшларни китобхонликка қизиқтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Амударё туманининг Қиличбой овулидаги 83-сонли мактабда ўқитувчилар билан ҳамкорликда тумандаги “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятининг “Билимли ва маънавиятли ёшлар билан – Учинчи Ренессанс сари” номли грант лойиҳаси иш режасига кўра ўтказилган “Китоб ўқиш саодатдир” деб номланган давра суҳбатида айнан шу хусусда сўз юритилиб, китобларнинг инсон ҳаётида тутган ўрни эътироф этилди.

Тадбирда таҳририят ходимлари, лойиҳа ижрочилари, тумандаги Ахборот-кутубхона маркази ходимлари, мактаб ўқитувчилари, китобхон ёшлар, овул кутубхонасида узоқ йиллар давомида китобхонларга хизмат қилган ва ёшларни китобхонликка қизиқтириб, дунёқараши кенгайиши, тафаккури бойишига, касбу-корли инсонлар бўлиб етишишига ҳисса қўшган, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган онахон Одинахон Мусаева ҳамда унинг шогирдлари қатнашишди.

Давра суҳбатини мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Муқаддас Аллаберганова олиб борди ҳамда тадбир бошланишида иштирокчиларни яқиндан таништириб ўтди. Ўз касбининг фидойиси, овулда китобхонлар сафи кенгайишига, уларнинг зиёли инсонлар бўлиб етишишига сабабчи бўлган зиёкор инсон Одинахон момо Мусаеванинг хизматларини алоҳида эътироф этди.

Қиличбой овулидаги фуқаролар йиғини биносида жойлашган кутубхонада узоқ йиллар меҳнат қилган Одинахон Мусаева 1950 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Асли Фарғоналик бўлган ота-онаси тақдир тақозоси билан уруш йилларида Тошкент вилоятига кўчиб келишган. Оилада Одинахон билан бирга 4 ўғил ва 1 қиз улғайишган. Уни яшаб турган жойларига яқин бўлган қозоқ мактабига ўқишга беришган. Шундай бўлса-да, зеҳни ўткир қиз мактабни муваффақиятли тугатган ва Тошкент шаҳридаги Маданий оқартув техникумининг кутубхоначилик йўналишида таҳсилни давом эттирган.

Устози Маҳфуза Алимхожаеванинг: “Кутубхоначи ҳаммага керакли инсон, унга барча касб эгалари мурожаат қилади, у ҳам ҳар қандай касб эгаси бўлиши мумкин” – деган сўзларидан руҳланиб, аъло баҳоларга ўқиган Одинахон Мусаевага 1968 йилда ўқишни тугатганидан сўнг, Москва шаҳрига йўлланма беришди. Лекин у Ўзбекистонда қолишга қарор қилди ва Тошкент Давлат чет тиллар педагогика институти кутубхонасининг ўқув зали кутубхоначиси бўлиб ишга жойлашди. Кейинчалик ўша пайтдаги Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг кутубхоначилик факультетига сиртдан ўқишга кириб, таҳсилни давом эттирди. Одинахон Мусаева 1973 йилда қорақалпоғистонлик Янгибой Бобожонов билан умр йўлларини боғлади ва Қиличбой элига келин бўлиб тушди.

Китобхонлик тадбирида иштирок этган Одинахон Мусаеванинг шогирди Сайёра Абдураҳмонова ҳам онахоннинг энг биринчи шогирдларидан бири эканлигини эътироф этиб, овулдаги кутубхонанинг файзли масканга айланишида унинг меҳнатлари катта эканлигини таъкидлади. Шунингдек, кутубхонада китобларни мазмунига қараб жойлаштиришни, кутубхона аъзоларининг рўйхатини, каталогларини тартиб билан тахлашни, китобхонлар билан муомала қилишни ва ҳатто, шахсий ҳаётида ҳам устозининг маслаҳатларига кўра тўғри йўл тутишни ўрганганини, устозга меҳри, эҳтироми катта эканлигини фахр билан сўзлади. Тумандаги Ахборот-кутубхона маркази ходимлари Роҳатой Романова, Гулруҳ Авазметова, Гуласал Қўчқорова, овулдаги 15-сонли мактаб ўқитувчилари Нигора Мирзаева, Гўзал Бекмурадовалар ҳам китобларнинг инсон ҳаётидаги тутган ўрни, аҳамияти ҳақида гапириб, иш жараёнида Одинахон Мусаеванинг ҳар бир китобхон билан ўқиган китоблари тўғрисида сўзлашишлари, яна янги китоблар ўқишга даъват этишлари, ўзларининг касб танлашларида, билимли бўлишларида, овул ёшларининг маънавиятли инсонлар бўлиб улғайишларида онахоннинг ҳиссаси катталигини тўлқинланиб гапирдилар.

Давра суҳбати давомида китобхон ёшлар иштирокида ўтказилган “Энг фаол китобхон” машғулоти ҳам жуда қизиқарли бўлди. Китобхонларга саволлар ёзилган қоғозлар тарқатиб берилди ва энг мазмунли деб топилган жавобларга кўра ғолиблар аниқланди. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси Озода Ражаббоева ўзи ўқиган китобларни тўлиқ тавсифлаб бера олгани учун энг фаол китобхон деб топилди. Шунингдек, 5-синф ўқувчиси Шайдо Мадрасулова, Садоқат Олимовалар ҳам фаол китобхонлар сафидан жой олишди. Мактабнинг 1-синф ўқувчиси, барчани китобхонликка чорлаб келаётган онахон Одинахон Мусаеванинг невараси Фозилжон Янгибоев Алифбени китобларнинг энг сараси деб билишини, ҳарфлар эса унинг қаҳрамонлари эканлигини айтганида зукколиги билан китобхонларнинг олқишларига сазовор бўлди.

Китобхон ёшлар рағбатлантирилганидан сўнг, суҳбат давом эттирилди ва Қиличбой овул фуқаролар йиғини раиси Баҳром Қодиров ҳудудда аҳолини китобхонликка жалб этиш, китобхон ёшлар сафини кенгайтириш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўзлади. Китобнинг умр йўлларини ёритувчи сўнмас нур, инсон ҳаётига мазмун киритувчи, маънавий камолотини таъминловчи кучли қудратга эга восита эканлигини айтиб, йиғин биносида ҳам кутубхона ташкил этилгани, китоблар сони кўпайтирилаётгани, ёшларнинг севимли масканига айлангани ҳақида гапириб ўтди.

Азал-азалдан маърифат пешволари, аҳли донишларимиз бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму-одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган. Зеро буюк бобокалонимиз Алишер Навоий ҳазратлари таъкидлаганларидек, китоб – беминнат устоз, билим ва маънавий юксалишга эришишнинг энг асосий манбаидир. Элимизда Одинахон она Мусаева каби барчани китобхонликка чорловчи маънавиятли инсонлар кўп бўлса, ёшларни кўп китоб ўқишга ундовчи шу каби тадбирлар кўплаб ўтказилса, дунёқарашлар кенгаяди, ҳаётга муносабат ўзгаради.

Муқаддас Аллаберганова, 83-сонли мактаб ўқитувчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026