12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:30
Фан ва таълим 👁 327

1-СОНЛИ МАКТАБДА “АССАЛОМ, ЯНГИ ЙИЛ!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

1-СОНЛИ МАКТАБДА “АССАЛОМ, ЯНГИ ЙИЛ!” ДЕБ НОМЛАНГАН БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Вақт югурик, шиддатли. Ҳадемай 2023 йил ҳам тарихга айланади. Ўтаётган ҳар дақиқалар бизни янги – 2024 йилга яқинлаштирмоқда.

Янги йил шукуҳи боис якунланаётган йил умримизнинг бир бўлагини олиб кетаётганини ҳам ҳис қилмаймиз. Боиси бу байрамни барчамиз интиқлик билан кутамиз. Мазкур байрам болалигимиздан мўъжизалар олиб келувчи, янги қувончлар, орзуларга етаклайдиган кун сифатида хотирамизда қолган.

Байрам арафасида Манғит шаҳридаги 1-сонли мактабда ўтказилган “Ассалом, Янги йил” деб номланган байрам тадбири ҳам ўқувчиларни чексиз шодликларга белади.

Мактаб фаоллар залида бўлиб ўтган тадбирга мактаб директори, ўринбосарлари, ўқитувчилар, ўқувчилар, ота-оналар вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирни мактаб директори Дилрабо Шербоева очди ва барчани яқинлашиб келаётган байрам билан қутлади. Шунингдек, мактаб бадиий ҳаваскорлари ижросида инглиз тили фани ўқитувчилари раҳбарлигида тайёрланган мусиқий–маданий тадбирни томоша қилишга таклиф этди.

Байрамона безатилган мактаб фаоллар залига йиғилганлар маҳобатли арча олдига чиқиб келган уч нафар бошловчи ўқувчиларни қарсаклар билан кутиб олдилар. Улар аввало барчани она тилимизда ҳамда рус, инглиз тилларида янги йил билан қутладилар. Шунингдек, янги йил байрамининг келиб чиқиш тарихи, турли мамлакатларда турлича нишонланиши ҳақида батафсил маълумотлар бериб ўтдилар.

Таъкидланганидек, Янги йил турли мамлакатларда, турли саналарда, турли тарзда нишонланади. Хусусан, Италияда бу байрам 6 январдан бошланади ва анъанага кўра, шу куни барча эски нарсалар деразадан кўчага улоқтирилади. Колумбияда мазкур байрам масхарабоз-у эртаклар қаҳрамонлари иштирокидаги карнавал билан бошланади. Папа Паскуал (Қорбобо) шаҳар бўйлаб сайр қилиб, барчани байрам билан қутлайди. Японияда эса Янги йилда яқинларга совға сифатида белкурак тақдим этилади. Болалар эса албатта, янги кийим кийишади.

Ҳа, Янги йилни нишонлаш билан боғлиқ урф-одатлар, анъаналар турлича. Лекин бутун оила жам бўлиб, тўкин дастурхон атрофида, бир-бировга энг яхши тилакларни изҳор этиб, янги йилни нишонлашга ҳеч нарса тенг келмайди. Байрам муносабати билан умумтаълим, мактабларида ўтказиладиган тадбирлар, Қорбобо, Қорқиз ташрифи, шодон ўйин кулгулар болажонларга ўчмас таассуротлар ҳадя этади.

Ҳа, бу “Ассалом, Янги йил” деб номланган тадбирда ҳам яққол намоён бўлди. Мактаб ўқувчиларининг тайёрлаган махсус мусиқий дастуридан ўрин олган ҳар бир қўшиқ, рақс, ифодали ўқилган шеърлар томошабинларга жуда манзур бўлди. Айниқса ўқувчилар чорлови билан кириб келган Қорбобо ва Қорқиз ташрифи ўқувчилар шодлигига шодлик қўшди, улар билан жўровоз бўлиб куйланган шеърлар, қўшиқ, рақслар авжи жуда баланд бўлди. Шунингдек, ўзбек адабиётининг таниқли вакили Саид Аҳмад асари асосида тайёрланган саҳна кўриниши ўқувчиларнинг ижодий қобилиятини ҳам юзага чиқарди.

Тадбир барчада улкан таассуротлар қолдирди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026