12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 380

АМУДАРЁДА БИР ГУРУҲ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

АМУДАРЁДА БИР ГУРУҲ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИ ХОДИМЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Амударё туманида жорий йилги қишлоқ ҳўжалиги соҳасида бир қанча ютуқларга эришилди. Йил давомида ғалла, пахта, сабзавот ва полиз экинларини етиштириш, боғдорчилик, чорва, балиқчилик ва паррандачилик йўналишларини ривожлантириш борасида самарали ишлар олиб борилиб, юқори натижаларга эришилди.

28 декабрь куни “Бешгужум” тўйхонасида очиқ ва тўкин дастурхон атрофида соҳа ходимлари учун байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан бир гуруҳ масъуллар, Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари ҳамда тумандаги қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари, ходимлари иштирок этишди.

Байрам тадбирида сўзга чиққан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қишлоқ хўжалиги вазирлигидан ташриф буюрган бир гуруҳ масъуллар ҳамда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов қишлоқ хўжалиги соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган ходимларнинг йил давомидаги меҳнатини эътироф этиб ўтишди. Мамлакатимизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасига қўшаётган ҳиссаси ва меҳнати учун тумандаги барча фермер ҳўжаликлари раҳбарлари, соҳа мутасаддиларига миннатдорчилик билдиришди. Шунингдек, барчасини кириб келаётган янги 2024 йил билан қутлаб, келгуси йилда янги ютуқ ва зафарлар тилашди.

Ундан ташқари, тадбир давомида қишлоқ хўжалиги йилида юқори кўрсаткичларга эришган 37 нафар илғор фермер ва деҳқонлар, томорқачиларга Ўзбекистон фермер, деҳқон ва томорқа ер эгалари Кенгаши томонидан берилган “Илғор фермер”, “Меҳнаткаш деҳқон”, “Намунали томорқачи” номли кўкрак нишонлари топширилди. Жорий йил давомида фидойилик кўрсатган 87 нафар қишлоқ хўжалиги ходимларига туман ҳокимлигининг ташаккурномалари, эсдалик совғалари берилди.

Таъкидланганидек, туманимиз ҳудудида жами 102 минг 119 гектар ер майдони бўлиб, шундан, 32 минг 506 гектари суғориладиган экин ерлар, 38 минг гектари бўз ерлар, 450 гектари боғлар, 39 гектари узумзорлар, 887 гектари тутзорларни ташкил қилади. Жами суғориладиган қишлоқ хўжалик ерлари 32 минг 920 гектарни ташкил қилади. Ҳозирги кунда туманимиз ҳудудида жами 45 минг 740 гектар майдонда 608 нафар фермер ва қишлоқ хўжалик корхоналари фаолият кўрсатмоқда.

2023 йилги деҳқончилик йилида тумандаги 361 та фермер хўжаликларининг жами 7000 гектар ер майдонига ғалла уруғлари экилган эди. Ушбу майдонлардан режадагидан ҳам мўл ҳосил етиштирилди. Экин майдонларининг 13 минг 900 гектарига кўкламда чигит экилган эди. Йил бошидан бери деҳқонларнинг улкан марраларни кўзлаб қилган фидойи меҳнатлари, ғўза парвариши даврида агротехник тадбирларнинг ўз вақтида сифатли адо этилгани пахта майдонларида мўл ҳосил тўпланишини таъминлади ва 47 минг тонна пахта хом ашёси етиштирилди.

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондиришда ғаллачиликнинг ўрни алоҳидадир. Шулар инобатга олинган ҳолда 2024 йилги ҳосил учун 5 минг 630 гектар майдонга ғалла экилди ва тўлиқ ниҳол ундириб олишга эришилди. Шунингдек, халқимизнинг эртаки сабзавот маҳсулотларига бўлган талабини тўлиқ қондириш мақсадида ҳосилдан бўшаган майдонларнинг 1777 гектарига совуққа чидамли пиёз ва саримсоқпиёз каби экинлар тўқсонбости усулида экилди.

Қишлоқ хўжалиги ходимларини тақдирлаш муносабати билан Янги йил байрами арафасида ўтказилган мазкур тадбирда туман Маданият бўлими ходимлари томонидан куй-қўшиқлар намойиш этилиб, барчага кўтаринки руҳ бахш этилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026