12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:52
Саломатлик 👁 373

Босув маҳалласи – жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудуд

Босув маҳалласи – жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлардан холи ҳудуд

Бугунги кунда юксак тараққий этган Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Қатор соҳаларда эришилаётган юксак марралар озод ва обод юртимизнинг нуфузини ошираяпти. Бунёдкор халқимиз ўз ривожланиш ва тараққиёт йўлидан дадил одамлаб, тинч, осуда турмуш кечираяпти.

Ана шундай фаровон ва эркин ҳаётимизни турли оқимлар ва ёвуз кучлардан асраш, бахтиёр турмуш барқарор бўлишига эришиш бугунги кундаги энг долзарб вазифалардан бирига айланган. Чунки тинчлик, осойишталик ҳукм сурган юртда юксалиш, тараққиёт бўлади. Шу боисдан-да глобаллашув жараёни шиддат билан кечаётган бугунги даврда огоҳлик ва сергаклик билан юртимиздаги осуда ҳаётининг бардавом бўлишига хизмат қилиш барчанинг вазифасидир.

Бу борадаги Амударё туманида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида amunews.uz сайти таҳририяти Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди таъсис этган “Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатларнинг олдини олиш” йўналишидаги грант танловида “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” номли лойиҳаси билан қатнашиб, ғолиб бўлди ва айни кунларда мазкур лойиҳани муваффақиятли амалга ошириб келмоқда.

Грант лойиҳаси иш режасида маҳалла аҳли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, жиноят содир қилишга мойил, муқаддам судланган ва жиноят содир қилган шахслар билан ишлашиш борасида бошқаларга ўрнак бўлаётган овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари фаолиятини кенг тарғиб қилиш вазифаси ҳам кўзда тутилган. 19 декабрь куни таҳририят ходимлари ана шундай маҳаллалардан бири – Босув маҳалласида бўлиб, бу борада амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Айтиш жоизки, ушбу маҳаллада 730та хонадонда 900та оилалар истиқомат қилади. Ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, рус миллатига мансуб 3 минг 720 нафар аҳолининг 1 минг 655 нафарини 30 ёшгача бўлганлар ташкил этади.

Маҳаллада ёш авлодни комил инсонлар қилиб вояга етказиш, ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун уларнинг илм олишлари, касб-ҳунар ўрганишлари учун маҳалла, оила ва таълим муассасаси ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатилган. Оилаларда дунёга келган фарзандларни миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга ҳурмат руҳида, бир-бирига меҳр-оқибатли қилиб вояга етказишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Таълим-тарбияни бугунги кун талаблари асосида олиб бориб, юксак маънавиятли, маърифатли қилиб камолга етказишга ҳаракат қилишмоқда.

Бу ҳақда маҳаллада ўтказилган тадбирда ҳам батафсил сўз юритилди. Тадбирда 26-сонли мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Ҳамида Ортиқова, amunews.uz сайти мухбири – лойиҳа координатори Ойгул Ражабова, ҳудуд инспектор-психологлари Ҳусниддин Сафарбоев, Дилшод Аминов, Босув маҳалла фуқаролар йиғини раиси Эркин Эшмуродов, хотин-қизлар фаоли Дилфуза Абдуллаева, маҳалла нуронийлари Ҳанифа Камолова, Қурбонбой Бобожонов, Файзулла Шукуруллаев, ёшлар вакили Шаҳзода Эрдошевалар кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Сўзга чиққанлар аҳоли, айниқса ёшлар орасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарликлар содир этилишини олдини олиш борасидаги чораларни яна ҳам кучайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Айтиш жоизки, ҳудуддаги 26-сонли умумий ўрта таълим мактаби туманнинг энг илғор таълим муассасаларидан бири ҳисобланади. 2022-2023 ўқув йилида мактабнинг 18 нафар битирувчиларининг 14 нафари олий таълим муассасаларининг талабалари бўлишди.

Муассасада маъмурият томонидан педагогик жамоа, ўқувчилар орасида соғлом маънавий муҳит яратилганлиги, туман Ички ишлар бўлимида фаолият юритаётган инспектор-психолог Ҳусниддин Сафарбоевнинг ўқувчи-ёшлар билан яхши иш олиб бораётганлиги натижасида ўқувчилар орасида тартиббузарлик, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари содир этилишининг олди олинаяпти. Маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, профилактика инспектори иштирокида ҳудудда тинчлик-осойишталик барқарор бўлиши йўлида тизимли ишлар амалга оширилаяпти. Натижада жорий йил давомида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ҳолатлари содир этилмади. Профилактик ҳисобга олинган фуқаролар, ёшлар йўқ.

Ўтказилган тадбир давомида бу борадаги ишларни янада жонлантириш, туманнинг бошқа овул ва маҳаллалари ўртасида ҳам илғор тажрибаларни кенг оммалаштириш борасида фикрлар алмашилди.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026