13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:03
Фан ва таълим 👁 289

44-сонли мактаб — маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган таълим масканларидан бири

44-сонли мактаб — маънавий-маърифий ишлар яхши йўлга қўйилган таълим масканларидан бири

Мактабда маънавий-ахлоқий тарбия ишларини ташкил қилиш, тарбиявий ишлар режасини ишлаб чиқиб, ижросини назорат қилиш, муассаса ўқувчилари, педагоглари иштирокидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг сифатини ошириш мактаблар директорларининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларининг зиммасидаги асосий вазифалардир. Шунингдек, миллий анъана ва қадриятлар, халқимизнинг бой маънавий мероси асосида ўқувчиларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишларини ташкил этиш, синф раҳбарларининг синфдан ва мактабдан ташқари тарбиявий фаолиятига раҳбарлик қилиш, ота-оналар билан яқин ҳамкорлик қилиш ҳам уларнинг ваколат доирасидаги масалалардир.

Қайсики таълим муассасасида бу вазифалар масъулият билан адо этилаётган бўлса, шу жамоада эришилаётган ютуқлар ҳам салмоқли бўлади.

Амударё телеканали таҳрарияти томонидан амалга оширилаётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори” номли грант лойиҳаси иш режасига мувофиқ тумандаги 44-сонли мактаб фаолияти билан танишиш борасида бунга яна бир бор амин бўлдик.

Мактаб маъмуриятининг аввало ўқитувчи кадрларни жой-жойига қўйиб, дарслар самарадорлигини қатъий назорат қилиб бораётгани, ўз устида ишлайдиган, таълимдаги инновацион педтехнологияларни пухта эгаллаб, ўз фаолиятида қўллай оладиган илғор ўқитувчиларни рағбатлантириб бораётгани ўзининг ижобий самараларини бераётир. Айниқса, мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Руфат Дўсимбетов бу борада ёшлик ғайрат-шижоати билан ишлаб, ўқитувчилар, ўқувчилар орасида ҳурматга сазовор бўлаётир.

У 1989 йилда туманимизнинг Бобур номли овулида дунёга келди. Мактабни тамомлаб, Қорақалпоқ давлат университетининг география факультетига ўқишга кирди. Ўқитувчилик фаолиятини 2011 йилда 44-сонли мактабда география фани ўқитувчиси бўлиб ишлашдан бошлади.

2015-2016 йилларда мазкур мактаб “Камолот” етакчиси, 2018 йилда Ёшлар етакчиси бўлиб ишлади. 2019 йил сентябрдан бошлаб, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари бўлиб ишлаб келмоқда.

У мазкур лавозимда иш бошлаган давридан бошлаб, жамоасида соғлом маънавий муҳит барқарор бўлишига интилди. Яхши натижаларга эришаётган муаллимларни рағбатлантириб, ўқувчиларни ҳам дарс машғулотларини пухта эгаллашга ундай олди, турли танловлар, билимлар синовларида юқори натижаларга эришган ўқувчиларни ўрнак қилиб кўрсатиш, орқали барча ўқувчиларни билим асосларини пухта эгаллашга ундади.

Жорий йилги “Ёш китобхон” кўрик-танловининг туман босқичида мактабнинг 11-синф ўқувчиси Райҳона Назарбоева иккинчи ўринни эгаллади, 8-синф ўқувчиси Райҳона Шомуродова шахмат бўйича Қорақалпоғистон, Ўзбекистон чемпионати, нуфузли халқаро мусобақалар ғолиби, совриндори, Фарзона Турсунбоева, Диёра Кенжабоева, Севинчой Гулимбетовалар спортнинг бадиий гимнастика тури бўйича ўтказилаётган кўпгина мусобақаларда муваффақиятли қатнашмоқда.

“Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг жорий мавсумида ўғил болалар жамоаси волейбол бўйича туманда иккинчи ўринни эгаллади. Якунланган ўқув йилида муассасани 40 нафар ўқувчилар тугатишган бўлса, уларнинг 12 нафари турли олийгоҳлар талабалари бўлдилар.

Мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Аъзамжон Нуруллаев туманда энг яхши спорт мураббийси сифатида тан олинган, беш нафар ўқитувчилар халқаро ва миллий сертификатларга эга.

Руфат Дўсимбетов уларнинг сафи кенгайиши, ўқувчиларнинг билим асосларини чуқур эгаллашлари учун доимо изланишда, интилишда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026