12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:28
Саломатлик 👁 372

ОИЛАЛАРДА СОҒЛОМ МУҲИТ ЯРАТИШГА ЭРИШАЁТГАН НАЗАРХОНЛИК КЎЧАБОШЧИ ОНАХОНЛАР

ОИЛАЛАРДА СОҒЛОМ МУҲИТ ЯРАТИШГА ЭРИШАЁТГАН НАЗАРХОНЛИК КЎЧАБОШЧИ ОНАХОНЛАР

Халқимизга хос бўлган азалий қадриятлардан бири юксак маънавиятли фарзандлар тарбиялаш, оилада она Ватанга садоқатли, ўзликни англаш, бағрикенглик, ўзаро меҳр-оқибат тамойиллари асосидаги гўзал тарбиявий муҳитни яратиш азал-азалдан юксак бурч ва масъулият ҳисобланади. Шу боис, ўсиб келаётган ёш авлодни миллий-маънавий анъана ва урф-одатлар асосида вояга етказиш, уларнинг ҳаётдан ўз ўринларини топиб, касб-корли, билимдон инсонлар бўлишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифа сифатида ҳамиша долзарбдир.

Бу борада www.amunews.uz веб-сайти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, ёшларни турмушга тайёрлаш, уларнинг турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Айниқса, маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, ўз жонига қасд қилиш, гиёҳвандлик, яқин қариндошлар ўртасида никоҳланиш ва эрта турмуш қуриш каби салбий иллатларнинг, оилавий низоларнинг олдини олишда давлат органлари билан ижтимоий шериклик асосидаги “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасидаги давра суҳбатлари, ошкора мулоқот тадбирлари ўзининг кенг қамровлилиги билан муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 16 ноябрь санасида Амударё туманининг Назархон овулида ҳам бўлиб ўтди.

“Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасида ошкора ва самимий мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Назархон ОФЙ фаол аёл-қизлари, ибратли оилалар бекалари ва кўчабошчи онахонлар иштирок этишди.

Тадбирни Назархон овул фуқаролар йиғини хотин-қизлар фаоли, Халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутати, ҳожи она Гулжаҳон Ибраимова очди ва Назархон ОФЙ ҳудудида истиқомат қилаётган оилалар ва бу оилаларда вояга етаётган ёш қизлар, янги тушган келинлар ва қайноналар билан ўтказилаётган яккама-якка суҳбатлар, оилавий ажрашишларнинг олдини олиш, аёл-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Назархон овулида 854та хонадон таркибидаги 1173та оилада 4481 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг 2195 нафари аёл-қизлар бўлиб, 18-50 ёш атрофидаги аёл-қизлар салкам 800 нафар атрофида. Аёл-қизларнинг иш билан бандлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар туфайли 197 нафар аёл-қизлар доимий, 81 нафари эса мавсумий иш билан таъминланган. Бола тарбияси билан банд бўлган 423 нафар аёл-қизлар, 27 нафар ногиронлиги бўлган аёллар ва 17 нафар боқувчисини йўқотган аёл-қизлар ҳолидан хабар олиш, уларнинг ҳаётига доир муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш овул масъулларининг доимий эътиборида. 4-босқич “Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 81 нафар аёл-қизларнинг оилавий ҳаёти ўрганилиб, уларни алоҳида тоифалар асосида ижтимоий ҳимоялаш чоралари кўрилди. Хусусан, 1-тоифадаги рўйхатга киритилган 55 нафар аёл-қизларнинг иш билан бандлиги таъминланиб, II тоифа рўйхат бўйича 12 нафар аёл-қизларнинг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадидаги мурожаатларига кўра, имтиёзли кредит олишларига кўмаклашилди.

Шунингдек, 14 нафар боқувчисини йўқотган аёллар, 11 нафар ногиронлиги бўлган аёл-қизлар ҳамда уй-жойлари таъмирга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фарзандлари бор аёл-қизларга субсидия ажратилишида, ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлашларида яқиндан кўмак берилди. Жорий 2023 йилда “Аёллар дафтари”нинг турли тоифаси бўйича рўйхатга киритилган 46 нафар аёл-қизларга имтиёзли кредит олишларида ОФЙ масъуллари томонидан ёрдам кўрсатилди. 14 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл-қизларнинг ҳар бирига 1 млн. 300 минг сўм миқдорида бир марталик ёрдам пули берилди.

Ҳудуд аҳолисининг фарзандлари таълим-тарбия олишлари учун 3та умумтаълим мактаби, замонавий талаблар даражасидаги мактабгача таълим ташкилоти, қишлоқ шифокорлик пункти фаолият олиб боради.

“Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” тадбири иштирокчилари овул аёл-қизлари учун яратилган шарт-шароитлар ҳақида сўз юритиш билан бирга, нотинч оилалар билан ишлашиш, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантириш борасида намуна бўлаётган оилалар, ибратли бекалар ҳақида ҳам батафсил суҳбатлашиб, ўзаро фикр алмашдилар. Кўчабошчи онахонлардан Қозоқ овуллик ибратли оила соҳибаси Сауле Нуралиева, Пиуаш Есеналиева, ОФЙ қайноналар комиссияси аъзоси Роза Адимова, Дарбент кўчасининг кўча бий онаси Улбоған Алламбергеновалар Назархон овулида қизларни эрта турмушга бериш, яқин қариндошлар ўртасида никоҳ тузиш, шунингдек, бўлар-бўлмас гап-сўзлар туфайли оилаларнинг ажрашиб кетиш ҳолатлари сўнгги йилларда умуман кузатилмаганини мамнуният билан қайд этдилар.

Ҳақиқатан ҳам Назархон овулида оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш борасидаги ОФЙ масъуллари билан ҳудуд аҳолисининг ҳамжиҳатлиги туфайли нотинч оилалар билан ишлашиш, оила аъзолари ўртасида ўзаро ҳурмат муҳитини шакллантиришда эришилган натижалар қувонарли. Айниқса, тўй-маросимлар, оилавий маросимлар, ўзаро борди-келдиларда меъёрга амал қилиниб, тўйлар олдидан ўтказиладиган сийноқ, кенгаш, тўйдан кейинги ўчоқ кўмди каби ортиқча йиғинларга, келин тушириш тўйларидаги “гулянка” деб аталган ёқимсиз одатларга барҳам берилгани назархонликларнинг барчасига бирдай маъқул бўлиб, айни пайтда тўйлар бир кунда, ортиқча чиқимларсиз ўтказилмоқда. Бу эса оилалар даромадини тежаш, юқоридаги каби йиғинлар учун сарфланадиган неча миллионлаб сўм маблағ оиланинг ўзига қолишини таъминлаш, ортиқча сарф-харажат туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган дилхираликларнинг олдини олиш имконини бермоқда.

Дарвоқе, оилалардаги низолар, дилхираликлар кўпинча оила бюджетидаги тақчилликлар сабабли келиб чиқади ва бу борадаги тортишувлар оиладан кўчага, эл орасига тарқалади. Вақт ўтиб, “болалаган” гап-сўзлардан чарчаган ёш келин-куёвлар ўртасига совуқчилик тушиб, оила қўрғони дарз кетади. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, назархонликлар томонидан оилалар мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган ҳамжиҳатликдаги тадбирлар ибратга муносиб. Истардикки, туманимизнинг бошқа ҳудудларидаги овул ва маҳаллаларда фаолият юритаётган хотин-қизлар фаоллари ҳам Гулжаҳон ҳожи Ибраимова раҳбарлигидаги назархонлик кўчабошчи аёллардан ибрат олиб, 5-6 кунлаб (бу ҳақиқат!) тўйолди маросимларни ташкиллаштираётган ва бу маросимларни ўтказиш жараёнида асаблари толиқиб, чарчаб қолаётган онахонлар билан шу масалада би-ир ўйлашиб кўрсалар ёмон бўлмасди. Чунки тежамкорлик – оила бюджетини меъёрда ушлаб турувчи энг муҳим омилдир. Шундай эмасми, азизлар?

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026