12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:33
Саломатлик 👁 665

Амударё туманида тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Амударё туманида тиббиёт ходимлари куни кенг нишонланди

Юртимизда ҳар йили ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси тиббиёт ходимлари куни деб белгиланиб, байрам сифатида нишонланиши давлатимиз ва жамиятимизнинг саломатлигимиз посбонларига нисбатан юксак эътибор ва ҳурматининг яққол намунасидир. Амударё туманида ҳам ушбу сана ҳар йили кенг тантана қилинади, тиббиёт фидойилари, тажрибали шифокорлар, фахрийлар учун тадбирлар ташкиллаштирилади.

Анъанага мувофиқ 11 ноябрь куни Манғит шаҳридаги файзли “Хон” тўйхонасида тадбир ўтказилиб, беморлар дардига дармон бўлгувчи шарафли касб эгалари – шифокор ҳамда ҳамширалар учун туман ҳокимлиги ҳамда туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан байрам дастурхони ёзилди.

Тантанали тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, секторлар раҳбарлари, халқ саломатлиги йўлида, фидойилик билан меҳнат қилаётган тиббиёт ходимлари иштирок этишди.

Шифокорлар ҳар даврнинг қаҳрамонлари ҳисобланади. Дунё яралибдики, ушбу шарафли касб ўз қадри ва аҳамиятини йўқотмаган. Бугун ҳам тиббиёт ходимлари ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ, бошқа касб эгаларидан-да зиёда эъзозга, эътирофга сазовордир.

Тадбир аввалида туман ҳокими Собир Хўжаметов туманимиздаги барча тиббиёт ходимларини 12 ноябрь – тиббиёт ходимлари куни муносабати билан табриклаб, уларнинг шарафли ишларида муваффақиятлар тилади ҳамда тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, эришилаётган ютуқларга ҳам тўхталиб ўтди.

Байрам кечасида халқ саломатлиги йўлида фидокорона меҳнат қилаётган бир гуруҳ шифокор ва ҳамширалар ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, тиббиёт соҳасида кўп йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган соҳа вакилларига туман ҳокимлиги ҳамда Тиббиёт бирлашмаси томонидан фахрий ёрлиқлар топширилди.

Айтиш жоизки, бугунги кунда туман Тиббиёт бирлашмасида 295 нафар шифокорлар фаолият юритиб келмоқда. Шундан 189 нафари тоифага эга шифокорлардир. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йўлида Тиббиёт бирлашмаси таркибида 415 ўринли Марказий шифохона, 36 ўринли хўжалик ҳисобидаги Реабилитация бўлими, 14та амбулатория-поликлиника муассасалари, жумладан, 1та кўп тармоқли Марказий поликлиника, 9та Оилавий поликлиника ва 4та Оилавий шифокорлик пунктлари хизмат кўрсатиб келмоқда.

Туман ҳудудидаги овул ва қишлоқлар аҳолисига оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктлари орқали тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган. Ушбу тиббиёт муассасаларига 24 минг 293 та хонадондаги 134 минг 733 нафар аҳоли бириктирилган. Муассасаларда 91 нафар умумий амалиёт шифокорлари, 328 нафар ўрта тиббиёт ходимлари, шундан 212 нафар патронаж ҳамширалари малакали тиббий хизмат кўрсатади.

Манғит шаҳри ҳудудидаги 12 минг 669та хонадонда яшовчи 70 минг 111 нафар аҳоли эса кўп тармоқли Марказий поликлиникада йўлга қўйилган тиббий хизматдан фойдаланади. Поликлиникада 102 нафар шифокор, шундан 34 нафари умумий амалиёт шифокори ҳамда 183 нафар ўрта тиббиёт ходими, шундан 68 нафари патронаж ҳамширалари аҳоли саломатлигини асрашда фидойилик кўрсатиб келмоқда.

Байрам тадбири давомида сўзга чиққанлар тиббиёт ходимлари тимсолида ўз ҳаловатидан кечиб, кеча-ю кундуз халқ саломатлиги йўлида фидойилик билан хизмат қилувчи касб эгалари гавдаланишини таъкидлаб ўтдилар. Инсон саломатлиги жамиятнинг бебаҳо бойлиги, шифокорлар эса ана шу бойликнинг фидойи посбонлари эканлиги алоҳида қайд этилди. Бугунги кунда тиббиёт тизимида кенг кўламли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётгани, тиббиёт муассасаларининг янгидан-янги бинолари қад ростлаб, уларнинг моддий-техник базалари мустаҳкамланаётгани миннатдорчилик билан эътироф этилди.

Туман Маданият бўлими томонидан намойиш этилган катта мусиқий дастур тадбирга янада файз киритди ва барчага байрамона кайфият улашди. Тиббиёт ходимлар кунига бағишланган байрам тадбири шўх куй-қўшиқлар ва дилрабо рақслар билан давом этди.

Чиндан-да сўнгги йилларда юртимизда тиббиёт соҳаси жуда тез ривожланмоқда. Аҳолига бирламчи тиббий хизмат кўрсатувчи қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникалардан тортиб тор доирага ихтисослашган тиббиёт масканларигача барчаси давлат бюджети маблағлари ҳисобидан замонавий тарзда жиҳозланмоқда. Хусусий тиббий муассасалар ҳам аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва касалликларни даволашда илғор ҳамда замонавий тиббий ускуналар, асбоб-анжомлардан фойдаланиб, юқори кўрсаткичларга эришмоқда. Натижада аҳолининг ўртача умр кўриш кўрсаткичи ошиб, турли касалликларнинг олди олинмоқда, минглаб беморлар фидойи тиббиёт ходимларидан шифо топмоқда. Бир сўз билан айтганда, тиббиёт ходимлари инсон саломатлигини асраш ва мустаҳкамлашдек масъулиятли вазифани шараф билан адо этиб келмоқдалар.

Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда фаолият юритаётган барча тиббиёт ходимларини касб байрамлари билан табриклаб, келгуси ишларига омад вазафарлар тилаймиз!

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026