12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:42
Қишлоқ хўжалиги 👁 340

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ БОШЛИҒИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ ХУСУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ БОШЛИҒИНИ ЎЗГАРТИРИШ ВА РАСМИЙЛАШТИРИШ ТАРТИБ-ҚОИДАЛАРИ ХУСУСИДА ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё тумани Адлия бўлими Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан аҳоли ва тадбиркорларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, мамлакатимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, солиқ тўловлари бўйича енгилликлар, шунингдек, фермер хўжаликлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг расмий ҳужжатларини юритиш тартиб-қоидалари юзасидан тадбиркорлар иштирокидаги давра суҳбатлари, очиқ ва самимий мулоқот тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 7 ноябрь санасида Амударё тумани Адлия бўлими давлат хизматлари маркази биносида “Тадбиркорларга ҳуқуқий маслаҳат” доирасида ўтказилган давра суҳбатида ҳам айнан ана шу мазмундаги масалалар бўйича тадбиркорларга кенг тушунча ва тавсиялар берилди.

Давра суҳбатида Амударё туман ҳокимлиги мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари, туман фермер, деҳқон ва томорқа хўжаликлари Кенгаши масъуллари ҳамда Адлия бўлими ДХМ етакчи мутахассислари иштирок этишди.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилган илмий-назарий ва услубий қўлланмаларнинг мазмун-моҳияти юзасидан тушунчалар бериш ва амалиётда қўллаш бўйича белгиланган режага мувофиқ ўтказилган мазкур давра суҳбатида “Фермер хўжалигининг бошлиғини ўзгартириш ва расмийлаштириш тартиби” тўғрисида соҳа масъуллари томонидан зарур тушунтиришлар олиб борилди. Унда Амударё туман Адлия бўлими ДХМ етакчи мутахассиси Ҳусниддин Ибодуллаев давра суҳбати иштирокчиларига фермер хўжалигининг бошлиғини ўзгартириш асослари, талаблари ва шартлари бўйича батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, фермер хўжалигининг бошлиғи вафот этганлиги муносабати билан ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш бўйича туман ҳокимлигига бериладиган ариза намунаси, ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш бўйича келишувнинг намунавий лойиҳаси, фермер хўжалигининг бошлиғи алмашганлиги муносабати билан ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш бўйича туман ҳокимлигига бериладиган ариза намунаси, ер ижара шартномасига ўзгартириш киритиш бўйича уч томонлама келишувнинг намунавий лойиҳалари кўрсатиб берилди.

Шунингдек, Ҳусниддин Ибодуллаев фермер хўжалигининг бошлиғини ўзгартириш – бу мажбурият эмас, балки бевосита фермер хўжалигининг бошлиғи ва фермер хўжалигини бошқаришни ўз зиммасига олаётган оила аъзоларидан бирининг ҳуқуқи эканлигини мисоллар орқали тушунтириб, бу борадаги зарурий ҳужжатлар ҳақида тавсиялар берди.

Давра суҳбати давомида масъуллар томонидан “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг тегишли моддалари хусусида ҳам иштирокчиларга зарур тушунчалар берилди. Яъни, Ўзбекистон Республикаси “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига кўра, фермер хўжалиги бошлиғи вафот этган тақдирда, ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқи қонунчиликка мувофиқ ижарага олиш шартномасининг амал қилиш муддатига мерос бўйича ўтиши ва бу тегишли тартибда расмийлаштирилиши, шунингдек, мазкур 13-моддага мувофиқ, ер участкасини фермерлик фаолияти билан шуғулланиш учун ижарага олиш ҳуқуқини ер ижара шартномасига ўзгартиришлар киритиш орқали ўз оила аъзоларидан бирига ер ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бериш учун асос бўладиган ҳолатлар, хусусан, пенсия ёшига тўлганлиги, меҳнат қобилиятини йўқотганлиги, муддатли ҳарбий хизматга чақирилганлиги, олий таълим муассасаларига кундузги ўқишга қабул қилинганлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимларга сайланганлиги каби ҳолатлардан бири юз берганда фермер хўжалиги бошлиғи хоҳишига кўра, оила аъзоларидан бирига фермер хўжалиги бошлиғи вазифасини ўтказиши мумкинлиги бўйича керакли маълумотлар тақдим этилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026