12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:47
Қишлоқ хўжалиги 👁 360

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИ ВА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

ТЎЛҚИН ОВУЛИДА ТЎҚСОНБОСТИ ЭКИНЛАРИ ВА КЎЧАТ ЭКИШ ИШЛАРИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА

Шу кунларда мамлакатимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда. Амударё туманида ҳам лойиҳа доирасида дарахт ва бута кўчатларини экиш ишлари уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда.

23 октябрь куни Тўлқин овулида ҳам лойиҳа доирасидаги турли манзарали ва мевали дарахтлар кўчатларини экиш ишлари бошлаб юборилди. Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Амударё тумани ҳокими Собир Хўжаметов, Тўлқин овул фуқаролар йиғини раиси Рашид Абдуғалиев ҳамда бошқа масъуллар, “Нуронийлар” жамоатчилик Кенгаши раиси Бекман Аллаберганов, овул нуронийлари, кўчабошчилари, фаоллари иштирок этишди.

Тадбирда дастлаб фуқаролар йиғини биноси олдидан ажратилган 5 сотихга яқин ер майдонига пиёз уруғлари тўқсонбости усулида экилди. Шундан сўнг, 200 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди.

Тадбир давомида 2023 йил кузида ва 2024 йил “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Ўзбекистонда 200 миллион туп, туманимизда эса куз мавсуми давомида 488 минг туп кўчат экиш режалаштирилгани таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, ҳудуд иқлими ниҳоятда иссиқ ва қурғоқ бўлгани сабабли дарахтлар ва яшил майдонлар барпо этилиши кераклиги, дарахтзорлар кўпайтирилиши натижасида атроф салқинлик ва кислород билан таъминланиши ва экологияни яхшилаши хусусида фикр юритилди.

Таъкидланганидек, туманимиз иқлим шароитида шумтол, оддий қайрағоч, катальпа, оқ акация, дала заранги, гледичия, япон сафораси каби манзарали дарахтлар, беҳи, ўрик, олма, нок, узум, олча, гилос каби мевали дарахтлар яхши ривожланади. Шунингдек, оқ ва кўк терак, жийда, тол, тут дарахтлари, аморфа, бирючина, сурия атиргули каби бутасимонлар, шарқ биотаси, виргин арчалари, қрим қарағайи ва чинорлар ҳам ҳудуд иқлимига тезда мослашади.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари шу каби маълумотлар билан бирга кўчатларни парваришлаш бўйича ҳам тавсиялар бериб ўтдилар. Тажрибали боғбонлар кўчатларни озиқлантириб туриш муҳим аҳамиятга эгалигини, ўғитлар баҳорда илдизларнинг интенсив ўсишидан олдин ёки кузда ернинг музламайдиган қатламига берилиши кераклигини, азотли ўғитларнинг ўз вақтида берилиши дарахтларнинг июнь-июль ойларида ҳам ўсишини таъминлашини, ўсимликларнинг жадал ўсиши пайтида фосфорли ва калийли ўғитлар тўйинтирилиши кераклиги, бу дарахтларнинг совуққа чидамлилигини оширишини тушунтириб, керакли маслаҳатларни бердилар.

Тадбир ҳудуддаги 31-сонли Мактабгача таълим ташкилотида давом эттирилди ва махсус ажратилган ҳудудга 100 тупга яқин кўчат экилди. Ташриф буюрган масъуллар ташкилот биносида кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароитлар билан ҳам танишиб чиқди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари овулдаги Ўрозимбат Камолов, Гулмирза Ражабов, Озод Бовубековлар хонадонларига ташриф буюришди. Ушбу хонадонларнинг томорқа ерларидан ажратилган 2-3 сотих ерда тадбир иштирокчилари билан биргаликда тўқсонбости экинларидан пиёз экилди, ёзги экинлардан бўшаган ерларга экилган саримсоқпиёзнинг парвариши билан қизиқишди. Бу бўйича ҳам тажриба алмашилиб, фикр-мулоҳазалар билдирилди, керакли тавсиялар берилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўчат экиш ишлари 33-сонли мактабда давом эттирилиб, мевали ва манзарали дарахтлар кўчатлари экилди. Тадбир иштирокчилари таълим масканидаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, бошланғич синф ўқувчиларига тарқатилаётган бепул нонушталарни бериш тартиби ва синфлардаги давомат билан ҳам танишдилар.

 Шу куни овулдаги “Жумабеков Жўллибай” фермер хўжалигида ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини амалга оширишга доир семинар ўтказилди. Ушбу семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов ҳамда секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди идора-ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғини масъуллари қатнашишди. Тадбирда фермер хўжалик ҳудудидаги далалар четларига мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш билан бирга қишлоқ хўжалиги мутахассислари томонидан уларни парваришлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Шундан сўнг, фуқаролар йиғини маъмурий биносида умумий ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда 1-сектор ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари масъуллари қатнашишди. Туман ҳокими Собир Хўжаметов олиб борган ушбу йиғилишда фуқаролар йиғинлари масъулларининг ўтган давр мобайнидаги амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлари тингланди. Шунингдек, маҳалла еттилиги томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар, белгиланган вазифалар хусусида сўз юритилиб, келгусидаги режалар белгилаб олинди.

Тўлқин овулида бўлиб ўтган ушбу тадбирларда туманнинг барча ҳудудларида тўқсонбости экинларини етиштириш кўламини кенгайтириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишларини жадаллик билан амалга ошириш кабиларга чора-тадбирлар белгилаш юзасидан тегишли топшириқ ва вазифалар берилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026