14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 11:47
Фан ва таълим 👁 194

ОДДИЙ ҚИШЛОҚ ЎҚИТУВЧИСИ

ОДДИЙ ҚИШЛОҚ ЎҚИТУВЧИСИ

Ўтган асрнинг 60-70-йиллари қишлоқ ёшлари учун осон бўлмаган. Буни ўрта авлод вакиллари жуда яхши билишади. Чунки айнан ана шу йилларда Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги даври ҳукм сурган, “қишлоқда яшадингми, техника (тўғрироғи, трактор) бошқаришни ўрган!” шиори остида умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўша пайтдаги колхоз-совхозлар марказий устахоналари қошида ташкил этилган қисқа муддатли механизаторлар тайёрлаш курсларида  мажбурий равишда ўқитиларди. Пахта йиғим-терими палласида эса ана шу механизаторлар тайёрлаш курси ўқувчилари  меҳнатидан колхоз-совхозлар сув текин фойдаланишарди. Ҳали 17-18 ёшга тўлмаган ўсмир  йигитлар трактор бошқаришар, терилган пахтани қабул пунктларига олиб боришда қатнашар, ярим кечаларгача далалар бошида қолиб, кўсак чувиш комбайнлари тўккан кўсакни вараха агрегатидан чиқаришда катталар билан баб-баравар меҳнат қилишарди.

Шунданми, Қангли элатидаги колхозда пахтачилик бригадасини бошқарган машҳур  пахтакор (Аллоҳ раҳмат қилсин) Худойберган ота Матчонов ҳар галги пахта йиғим-терими мавсумида қора меҳнатдан боши чиқмайдиган фарзандларига жиддий талаб қўйди:

– Менинг, онангизнинг умримиз далаларда ўтаётир, техникани ўрганганларингиз яхши, лекин сизлардан бирдан-бир талабим – ўқинглар. Ота-боболаримиз “ўқиган – ўзади”, деб бекорга айтишмаган. Қишлоқни ривожлантириш учун ҳам ўқишингиз керак! – деди

қатъий.

Улар оилада 4 ўғил, икки қиз эдилар. Тўрт ўғилнинг  учинчиси бўлган Тозабой икки акасидан кейин отасининг ўгит-насиҳатларига амал қилиб, умумтаълим мактабини тугатган йилиёқ Тошкент шаҳрига йўл олди. 1981 йилда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтига ўқишга кирган Тозабой ўқиш давомида отасининг жамики ўгит ва маслаҳатлари унинг ўз келажаги йўлидаги орзу-интилишларига толмас қанот бағишлаганини ҳис этди. “Отам тўғри айтадилар, ўйлади у, – ахир шажарамиз манглайига “деҳқон” деб  ёзиб қўйилмаган-ку, умримиз далада, Қангли қишлоғидан нарини кўрмай ўтиб кетишимиз  – гумроҳлик”. Тозабой ўқиш жараёнида ҳамқишлоқлари ҳаётига ўзгаришлар олиб кириш, ўсиб келаётган ёш авлодга Қангли қишлоғи, Амударё тумани, қўйингки, Қорақалпоғистон билан туташиб кетган она Юрт кенгликлари, ана шу бепоён Ватан шаънини юксалтириш учун ўқиб, билим олиш жуда муҳимлигини англатиб яшаш зарурлигини чуқур идрок этди.

У 1985 йилда институтни муваффақиятли тамомлаб, она қишлоғидаги С.Тўрамуродов номидаги саккиз йиллик мактабда илк меҳнат фаолиятини бошлади. Институт таҳсили  бошқа, мактаб ҳаёти тамоман бошқа олам эди. Чунки мактабнинг 5-синфидан 8-синф ўқувчиларигача кузда пахта йиғим-теримига, баҳор ва ёзда ғўза парваришига жалб этилар, мактабларда ҳар чораклик учун белгиланган дастур асосидаги дарслар ойлаб қолиб кетарди. Нима, қилиш керак? Кўпчилик Тозабойга:

– Сенга осон, ўқувчиларнинг қўлига битта коптокни бериб, стадионга олиб чиқсанг, бас, дарс ўз-ўзидан ўтилаверади, – дейишарди.

Негадир жисмоний тарбия фани ўқитувчиларининг ишига кўпчилик шундай юзаки баҳо беришга одатланиб қолишганди. Лекин  масъулият юки-чи? Айнан шу фанга ихлоси баланд ўқувчиларнинг қизиқишлари-чи? Уларнинг иқтидорига лоқайд қараб бўладими ахир?

Тозабой Матчонов бундай қарашларни сўндириш учун ҳам бутун вужуди билан ишга киришди. У турли мажбурий ишларга жалб этилаётган ўқувчиларининг жисмоний тарбия фанини чуқур ўзлаштиришлари учун бор билим ва салоҳиятини сафарбар этди. Қолдирилган ҳар бир дарсни ўқувчилар тез ва қисқа фурсатларда ўзлаштиришлари учун шароит яратди. Амалий ва назарий дарс-соатларининг узвийлигини таъминлади. Ҳам синфда, ҳам мактаб  стадионида алоҳида иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб борди. Натижада шогирдлари орасидан спортнинг турли йўналишлари бўйича мусобақаларнинг туман, республика миқёсида ғолиблари, жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари етишиб чиқди.

Ўз фани асосларини пухта эгаллаган етук педагог кадрлар таълим-тарбия соҳасида ҳамиша қадрланади. Бу борада Тозабой Матчоновнинг ҳам билим ва салоҳиятидан самарали фойдаланишга интилган мактаб раҳбарлари кўп бўлди. 1989-1994 йилларда у Амударё туманидаги етакчи илм масканларидан бири ҳисобланган 11-сонли умумтаълим мактабида, кейинчалик 29-сонли мактабда жисмоний тарбия фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятини давом эттирди. Ўқувчилар билан олиб бориладиган тарбиявий ишлар таъсирчанлигини ошириш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида спортга қизиқувчи ёшларни атрофига жамлади, кураш, шахмат спорти тўгаракларини ташкил этди. “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт мусобақаларида қатнашган ўқувчилари Амударё тумани биринчилигида, мазкур мусобақаларнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичларида муваффақиятли иштирок этишиб, совринли ўринларни қўлга киритдилар. 1994 йилдан ҳозирги кунга қадар 29-сонли мактабда фаолият юритаётган олий тоифали ўқитувчи Тозабой Матчоновнинг ўқувчилари деярли ҳар йили анъанавий равишда ўтказилиб келинаётган “Умид ниҳоллари”, “Беш ташаббус олимпиадаси” спорт  мусобақаларининг доимий ғолиб ва совриндорлари сафидан жой олиб келишаётганининг ўзи оддий қишлоқ мактаби ўқитувчисининг ўз соҳасининг етук мутахассиси эканлигидан яққол далолат.

Хусусан, Тозабой Матчонов раҳбарлигидаги ўқувчи-ёшлар қаторасига 3 йилки, “Умид ниҳоллари” спорт мусобақаларида спортнинг енгил атлетика, кураш турлари бўйича туманда 1-ўринни, Республика миқёсида фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда. 2022-2023 ўқув йилида эса “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг парашахмат мусобақасида ҳам Тозабой Матчоновнинг ўқувчилари туман ғолиблигини қўлга киритиб, мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида фахрли 3-ўринни эгаллашди.

Доно халқимиз тилидан-тилларга кўчиб, ўз қадри-қиммати билан ҳамон юқори тутилгувчи бир ҳикмат борки, назаримда ана шу ҳикмат Тозабой Матчонов каби фидойи ўқитувчилар шахсига қарата айтилгандай. Яъни, “Устозидан илм олган шогирдлари қатор турсалар, ул устоз чин устоздир”. Шу жиҳатдан олиб қарайдиган бўлсак, Тозабой Матчоновдан “илм олиб, қатор турган” шогирдлари беҳисоб. Хусусан, устозига ҳавас қилиб, жисмоний  тарбия ва спорт соҳаси фидойилари бўлиб етишган шогирдларидан Гуландом Худойберганова, Шоҳиста Худойберганова, Гўзал Йўлдошева, Жавлонбек Худойберганов, Нигора Султонмуродова, Нуриддин Қурбонбоев, ... яна қанча ёшлар жисмоний маданият мутахассислари сифатида фаолият юритишмоқда. Ўнлаб шогирдлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларидаги ОТМларда жисмоний маданият йўналиши бўйича  таҳсил олишмоқда.

Мана, 38 йилдирки, Тозабой Матчонов ҳар тонгни, ўқувчилари даврасида кечадиган, бири-биридан қизиқарли дарс-машғулотларини интизорлик билан шодон қаршилайди. Беихтиёр ўқувчилик даврининг деярли учдан бир қисми, балки ундан-да кўпроғи  колхоз даласида ўтган дамларини эслайди.

Ўқувчиларига ўтмишда қолган ўша оғир дамлар эртакдай туюлиши мумкин, лекин  бир неча ўн авлод ана шундай оғир кунлар силсиласида яшаб, меҳнат қилгани, ўқиш учун  интилгани – ҳақиқат.

– Сизлар учун дориломон замона келди, ўқинглар, ўқиган – ўзадиган даврда  яшаяпсизлар, – дейди мамнуният билан ва отасининг ўгитларини шогирдларига такрор-такрор эслатади:

– Қишлоқни ривожлантириш учун ҳам ўқиш, илм-у зиё керак, ўқинглар.

Тозабой Матчоновни кўпчилик қаттиққўл, қатъиятли ўқитувчи сифатида ҳурмат қилишади. Балки шундайдир. Катта лейтенант ҳарбий махсус унвонига эга ўқитувчи бўлганиданми, ўқувчиларига ўз фанидан қатъий талаблар қўйишга одатланган Тозабой Матчоновнинг шогирдлари жисмоний маданият фанини ўзлаштиришда худди ўқитувчиси каби қатъиятли, интилувчан. Ишда қатъият ва ишонч уйғун бўлса, муваффақият сари йўл очилаверади.

Тозабой Матчонов нафақат ҳамкасблари ва шогирдлари, балки ўзи истиқомат қиладиган маҳаллада ҳам ҳурмат-эътиборга муносиб, оилапарвар, меҳрибон ва маданиятли ота сифатида умр йўлдоши Замирахон Ерназарова  билан бири-биридан ўқимишли икки қиз, бир ўғилни касб-корли қилиб вояга етказишди. Ширин-шакар невараларга бобо бўлди. Бир вақтлар ўзининг хаёлидан кечган: “шажарасига “деҳқон” деб ёзиб қўйилмаган”ини ака-укалари ва ўзи амалда исботлади. Бугун унинг оиласи ҳақиқий зиёлилар билан обод. Қилаётган эзгу ишлари давлатимиз томонидан эътироф этилаётгани, юқори ташкилотларнинг фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари билан тақдирланаётгани эса қалбига қувонч бағишлайди, эртанги кунига ишонч уйғотади. “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” – умумхалқ байрами муносабати билан оддий қишлоқ мактаби ўқитувчиси Тозабой Матчоновнинг фидойи меҳнатлари давлатимиз томонидан яна бир бор эътироф этилиб, “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Эътироф, ҳурмат, эътибор ва рағбат – бу халқ эҳтироми, ишончининг ёрқин ифодаси.

Заҳирадаги катта лейтенант, юзлаб ёшларнинг севимли устози Тозабой Матчонов ҳамон постда – ёш авлод таълим-тарбияси йўлидаги энг масъулиятли, энг шарафли вазифани адо этишда ҳамиша собит, ҳамиша қатъиятли. Ана шу туйғуларга ҳамроҳ яшаш эса унинг эзгу аъмоли.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019