12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:12
Саломатлик 👁 291

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

Ёш авлодни ҳар томонлама етук, маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказишда, уларни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда, миллий урф-одатларимиз, қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашда юртимиз файзи бўлган нуроний кексаларимизнинг ўрни улкан. Шу боисдан ҳам иймон-эътиқодли нуроний кексаларнинг фазилатларидан ибрат олиш, уларнинг ҳаётий тажрибасини ўрганишга эътибор кучаймоқда. Маҳалла, овул, шаҳарча фуқаролар йиғинлари масъуллари ўзларига қарашли ҳудудларда тинчлик-осойишталик таъминланишида, ёш авлоднинг одоб-икромли, маънавиятли бўлиб улғайишига эришишда кекса авлод вакилларини жалб этиб, уларнинг давра суҳбатлари, учрашувларини ўтказишмоқда. Тарбияси оғир, хулқ-атворида салбий иллатлар кузатилаётган, оғир турмуш шароитига тушиб қолган ёшлар “Бир нуроний – ўн ёшга масъул” тамойили асосида нуронийларга бириктирилиб, муаммолари бартараф этилишига эришилмоқда.

Манғит шаҳрининг Чордара маҳалласида аҳоли гавжум жойлашган. Маҳалла шаҳар марказига туташ. Таркибида 7та тўғри, 3та тор, 3та берк, 2та шоҳкўчалар мавжуд. Жами 659та хонадондаги 798 оилада ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз, рус, туркман миллатига мансуб аҳоли ҳамжиҳатликда истиқомат қилишади. Ҳудудда 3та мактабгача таълим ташкилотлари, 1та мактаб, туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби базаси, 2та кутубхона, 22та савдо дўконлари, 1та тўйхона,10та умумий овқатланиш шоҳобчалари, 4та новвойхона, 6та автомобилларга хизмат кўрсатиш шоҳобчалари мавжуд. Оилаларда тарбияланаётган 180 нафар болажонлар мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган, 350 нафари мактаб ўқувчилари, 45 нафар ўқувчи спорт тўгаракларига жалб қилинган, 3та спорт майдончалари ёшлар хизматида.

Ҳудудда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун алоҳида эътибор қаратилмоқда. Нуронийлар ёш оилаларда ўзаро қўшничилик муносабатлари барқарор бўлишига интилишади, оила муқаддаслиги борасида тушунтириш-тарғибот ишларини мунтазам олиб борилаётганлари натижасида тинчлик-осойишталик таъминланаётир.

Жорий йилнинг 9 октябрида маҳалла фуқаролар йиғини маъмурий биносида бўлиб ўтган йиғилишда бу ҳақда батафсил сўз борди. Amunews.uz таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит - соғлом ҳаёт” номли грант лойиҳаси доирасида ўтказилган тадбирда маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, нуроний онахонлар, ёш оилалар вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар. Тадбирни “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири Ойгул Ражабова очди ва кун тартибидаги мавзу юзасидан маъруза қилди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоли Саида Юсупова “Кексалар - хонадонларимиз файзи ва фариштаси” деган халқимизнинг доно нақлига амал қилган ҳолда маҳалла ёшларини ҳар томонлама етук, маънавиятли инсонлар қилиб вояга етказиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, бунда ҳудуд нуронийларнинг ҳиссаси хусусида батафсил гапирди. Мавзу юзасидан маҳалла фуқаролар йиғини раиси Турсунбой Серикбоев, кўчабошчи аёллардан Ўғилжон ҳожи она Ўрозова, Ҳайитгул Ражабовалар ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Тадбир арафасида маҳалла ҳаётида бир хайрли иш амалга оширилибди: ажрим ёқасига бориб қолган икки оила кўчабошчи аёллар, нуроний онахонлар аралашуви билан яраштирилибди, ушбу оилалардаги 4 нафар норасидаларнинг ё ота, ё она тарбиясидан, меҳридан мосуво бўлиб яшашининг олди олинибди.

– Биз чор-атрофимизга бефарқ бўлмасак, ёшлар тарбиясини назорат қилиб, уларга тўғри йўл кўрсатиб борсак, маҳалламиз доимо ҳозиргидек яшил тоифа бўлади, биз кексаларнинг юзимиз ёруғ бўлади, – дея таъкидлади Ўғилжон Ўрозова.

Тадбир иштирокчилари бу борадаги ишларни изчил давом эттириш юзасидан маслаҳатлашиб олдилар.

Севара ИСМОИЛОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026