16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:36
Адабиёт 👁 245

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРГА ЯНГИ КИТОБЛАР ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

ЎҚУВЧИ-ЁШЛАРГА ЯНГИ КИТОБЛАР ТАРҒИБ ЭТИЛДИ

Буюк маънавият тарғиботчиси, донишманд Муҳаммад Жабалрудий: “Китоб олимлар фикрининг паноҳгоҳи, доно кишилар бўстонининг чамани, оддий кишиларнинг томошагоҳидир. У кимсасиз кишиларга дил очувчи боғ, кўнгли шикасталарга раҳномадир. У ҳамма ерда барча кишилар билан ошно, дардли кимсалар дилига даводир”, деган эдилар.

Дарвоқе, китоб ўз сеҳр-у синоати билан инсоният ўқиш-ёзишни билган кунидан бошлаб ўзига мафтун этиб келади. Асрлар давомида ўзларининг мўъжизакор кашфиётлари билан ном қозонган буюк донишмандлар ҳам ўзларидаги беқиёс маънавий-маърифий қудратни китобдан олганлар. Шу боис, ақлли инсонлар ҳар қандай шароитда ҳам китобхонликни ўзлари учун асосий машғулот сифатида қабул қилганлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2020-2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури асосида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига кутубхона хизмати кўрсатишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш, ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш мақсадида Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходимлари томонидан кенг қамровли маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.

Марказ ходимлари томонидан Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Амударё туман Ихтисослаштирилган мактабида ўзбек адабиётининг атоқли намоёндаси Ўткир Ҳошимов ижодига бағишлаб ташкил қилинган тарғибот тадбири ҳам шулар жумласидандир.

Тадбирда Ўткир Ҳошимовнинг асарлари билан биргаликда кутубхонага янги олиб келинган адабиётлардан китоб кўргазмаси ташкил қилинди. Кутубхоначи Соҳиба Базарбоева тадбир иштирокчиларига ёзувчининг “Дунёнинг ишлари” китоби тақдимотини ўтказди. Тадбир давомида ёзувчининг ижоди ва асарлари юзасидан савол-жавоблар ташкил этилди.

Адибнинг асарларини катта қизиқиш билан ўқиб, бу асарлардан ўзлари учун ҳаётий хулосалар чиқарган китобхон ёшлар Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб бошқа асарлари хусусида ҳам ўз фикрларини билдиришди. Хусусан, ёзувчининг “Ўзбеклар” китобига жамланган ҳаётий ҳикоялари, “Дунёнинг ишлари” китобидаги она образи ҳақида сўз юритиб, шарқ аёлларига хос эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган ўзбек онасига чексиз эҳтиромларини изҳор этдилар.

Тадбир якунида кутубхона ходимлари ўқувчиларни кутубхонага аъзо қилиб, китоб ўқишга даъват қилдилар.

Ўз навбатида ўқувчи-ёшлар ҳам Амударё тумани Ахборот-кутубхона марказига бориб кутубхоначи опалари томонидан тақдимот этилган ёзувчи ва шоирларнинг асарлари билан яқиндан танишиш истагини билдирдилар.

Р.РАМАНОВА, Амударё туман Ахборот-кутубхона маркази ходими

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026