12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:16
Адабиёт 👁 394

АЗИЗА – ИСТЕЪДОДЛИ ИЖОДКОР, УМИДЛИ ЖУРНАЛИСТ

АЗИЗА – ИСТЕЪДОДЛИ ИЖОДКОР, УМИДЛИ ЖУРНАЛИСТ

Истеъдод инсонга бериладиган илоҳий инъомдир. Бундай инъом туҳфа этилган ижодкор ўз тилига, услубига, қаламига эга бўлади. Унинг ҳар бир ижод маҳсули билан танишган одам ўз дардини, ҳаётини ва ҳеч кимга айтмаган сирини кўради. Ҳақиқий истеъдод эгаси ҳаммани қизиқтирадиган мавзуни топа билади, ҳеч ким кўрмаган нарсаларни илғай олади ва барчасини тафаккуридан ўтказиб, кўнгил бисотидаги бор бойлигини қоғозга тўкиб солади. Замонлар ўтса-да, бундай ижод маҳсули, ҳаттоки, кичик бир шеър бўлса ҳам асло эскирмайди.

Ёш ижодкор, журналист, Амударё телеканали сухандони Азиза Мадраҳимова бугунги кунда ана шундай истеъдод эгаси сифатида нафақат туманимизда, балки бутун Қорақалпоғистонда танилишга улгурди. Ҳали ўқувчилик пайтидан шеърлар ва мақолалар ёзиб, илғор фикрлилиги билан тенгдошларидан ажралиб турадиган қизалоқ улғайиб, ўз шеърий тўпламини нашрдан чиқарди. “Баҳордан дараклар” деб номланган ушбу илк китоб, ундаги ижод маҳсуллари Азизани истеъдодли ва ўз айтар сўзига эга ижодкор сифатида элга танитди.

Азиза Мадраҳимова 1997 йилда Амударё туманида туғилган. У кичиклигидан онаси Санамжон аядан эртак, шеърлар эшитиб улғайди ва ўзи билмаган ҳолда адабиёт дунёсига кириб келди. Маҳалласидаги 55-сонли мактабда ўқиб юрган даврида кутубхонадан турли китобларни олиб ўқиш унинг энг севимли машғулоти эди. Ижодга 6-синф пайтида кириб келган Азиза адабиёт фанини ўзгача меҳр ва иштиёқ билан ўқир, ғазаллар ёдлашни ва шеърлар мутолаа қилишни ёқтирарди. Илҳоми келган пайтларда кичик мақолалар, шеърлар ёзар, уни кўрган Санамжон ая шу қизининг келгусида ижодкор бўлишига ишонгиси келарди. Унинг мақолалари туман газетасида чоп этилганида эса қувончи кўкка етарди. Азиза мактабни тугатиб, Манғит иқтисодиёт касб-ҳунар коллежида компьютер техниги мутахассислиги бўйича таълим олган даврларида ҳам намунали, тиришқоқ ва жамоат тадбирларида фаол бўлди. Турли ижодий танловларда муваффақиятли иштирок этди. Айниқса, туман газетаси таҳририяти унинг учун энг севимли маскан ва у ердаги устоз журналистлар Ойгул Ражабова, Робия Йўлдошевалар эса ижод бўйича йўл-йўриқ кўрсатувчи, самимий ва яқин инсонларига айланишди.

Мустақил ҳаёт остонасига етиб келганида Азизани бир олам орзулар ўз оғушига олди. Ота-онаси, опа-акалари бағрида илиқ меҳр тафтида кечган болалиги ортда қолаётганини ҳис қилиб, ўз йўлини танлаш фурсати етиб келганини англади ва бироз ҳаяжонланиб, журналист бўлишга қарор қилганини энг аввал онажонисига айтди. Коллежни 2015 йилда тугатгач, Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика факультетига ҳужжат топширди. Бироқ шу йили омади келмади, аммо у бундан афсусланмади ва ўз устида кўпроқ ишлашга, билимини яна ҳам оширишга қарор қилди. Шу йили илк “Баҳордан дарак” шеърий тўпламини нашрдан чиқаришга муваффақ бўлди. Бундан ташқари, унинг шеърлари “Жайҳун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан чоп этилган бир қатор шеърий тўпламлардан ҳам жой олди.

Азиза бўш вақтларида Ўзбекистон Ногиронлар жамияти Амударё туман бўлинмаси томонидан грант лойиҳаси доирасида ташкил этилган тўгаракда тикиш-бичиш ва тўқиш ҳунарини ҳам ўрганди. Жамият томонидан қўлга киритилган яна бир грант лойиҳаси доирасида очилган кутубхонага кутубхоначи вазифасига таклиф қилишганида у бажонидил қабул қилди ва у ерда ҳам ишлади. Ишлаш билан бирга унга кутубхонада янада кўпроқ китоб ўқишига, билимини оширишига ҳам имконият яратилди. Шу йили меҳнатлари самара бериб, ўзи орзу қилган Қорақалпоқ давлат университетининг журналистика факультетига ўқишга киришга муваффақ бўлди.

Талабалик даврларида олий таълим масканида ўтилган ижодий ва амалий дарслар, тажрибали устозларнинг маҳорат дарслари Азизанинг кўпроқ мақолалар ёзишига, публицистика, очерк, репортаж каби турли жанрларда ижодини давом эттиришига туртки бўлди. У туман матбуотидан узоқлашмаган ҳолда марказий нашрларда ҳам ўз мақолаларини чоп эттирди. Борган сари қалами ўткирлашиб, фикрлари теранлашди. Изланишдан тўхтамай, тележурналистика, радиожурналистика ва соҳадаги янги йўналишлардан бўлган интернет журналистикаси сирларини назарий ўрганиш билан бирга амалиётда ҳам ўрганиб, салоҳиятини оширишга ҳаракат қилди.

Билимлилар ва иқтидорлилар ҳар жойда керак бўлади. Олий таълимни тугатганидан сўнг, Азизани Амударё телеканали таҳририятига келганида дарҳол ишга қабул қилишди. Ҳали талабалик пайтиданоқ ижодий, адабий кўрсатувлар, телелавҳалар тайёрлаб, устозлар ва мухлислар назарига тушган истеъдодли ижодкор сухандон вазифасида иш бошлади.

Айни пайтда тележурналистика соҳасида тажриба ўрганиб, ўз маҳоратини ошириб бораётган ёш журналист нутқининг соф ўзбек адабий тилида, равонлиги билан мухлислар эътиборини қозонмоқда. Иш фаолияти давомида у телевидение йўналиши бўйича устози журналист Ғуломжон Ешниёзовдан ҳам тажриба, йўл-йўриқ ўрганмоқда. Устоздан ўрганган тажрибалари ва ўз билимлари асосида “Дилимдаги гаплар”, “Саломатлик дарслари”, “Инсон ҳуқуқлари” каби кўрсатувлар ва ахборий дастурларига ҳам бошловчилик қилиб, маҳоратини кўрсатмоқда. Ундан ташқари, танқидий-таҳлилий руҳдаги мақолалар тайёрлаб, интервью, ҳикоя, эссе каби жанрларда ҳам ижод қилмоқда ва уларни туман газетаси саҳифаларида ёритмоқда.

Азиза бадиий ижод йўналишида қалам тебратишни кўпроқ яхши кўради. У иложи борича турмушдаги кичик бўлса ҳам катта сабоқ олса арзийдиган ҳодисаларни, ҳаётий мавзуларни қаламга олиб, муштарийларни мулоҳаза қилишга чорлайди. Шеърларида ҳам камтаринлик, қаноатлилик, меҳнатсеварлик, она юртга чексиз меҳр-муҳаббати, шу Ватан фарзанди эканлигидан фахру-ифтихор туйғулари акс этиб туради.

Ёш журналист яқинда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси томонидан “Угам” ёзги медиа-оромгоҳда ўтказилган “Media camp – 2023” семинар-тренингида фаол иштирок этиб келди. Тадбирга ташриф буюрган Франция, Туркия ва Ўзбекистонлик маҳоратли журналистлар, медиа-тренерлардан тажриба ўрганиб, катта таассуротлар билан қайтди.

Азиза оилада тўртинчиси, кенжа фарзанд. Унинг отаси Саъдулла Мадраҳимов ҳунарманд-уста бўлган ва ҳозирда нафақада. Онаси Санамжон Раҳимова эса заводда ишчи бўлиб меҳнат қилиб, нафақага чиққан. Акалари ҳам ҳунарманд, қурилиш соҳасида ишлашади. Бугунги кунда уларнинг оиласи, фарзандлари ва ўз ҳаёт йўли бор. Саъдулла ака ва Санамжон опалар фарзандлар тарбиясига алоҳида эътибор бериб, ҳунарли, одоб-ахлоқли, солиҳ инсонлар қилиб вояга етказишгани учун эл раҳматига сазовор бўлишган. Азиза ҳам яқинда оилали бўлди, умр йўлдоши Нодирбек Шомуродов Андижон Машинасозлик институти талабаси. Унинг эркин ижод қилиб, ишлашига бу оилада ҳам имконият яратиб беришган.

Ижодкорнинг ёнида уни тушунадиган, тўғри йўл кўрсатадиган, янги-янги яратувчанликларга ундайдиган инсонлар бўлса илҳом беради. Иқтидорини, истеъдодини янада ривожлантириб, ўзини мукаммаллаштиради, ижоди билан адабиёт ва маънавиятни бойитади. Ёш журналист Азиза Мадраҳимова ҳам келажакда иқтидорли журналист бўлиб етишиб, барчага манзур бўладиган, долзарб мавзулардаги мақола, публицистикалари, кўрсатувлари ва бадиий ижоди билан халққа янада яқинроқ танилишига, жамият тараққиётига ва ўзбек журналистикаси ривожига муносиб ҳисса қўшишига ишонгимиз келади.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026