МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШ ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИНИШ ҲОЛАТЛАРИ ЎРГАНИЛМОҚДА
Амударё тумани Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими мутахасислари томонидан Амударё тумани мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш, таъқиқланган маҳсулотларни ташкилот ҳудудига киритмаслик, овқатдан заҳарланиш ҳолатларига йўл қўймаслик масалалари бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.
Ўрганишлар давомида МТТларнинг ошхоналари жиҳозланиши, тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланиш тартибига амал қилиши, ошхонада таом тайёрлаш жараёнида санитария-гигиена қоидалари ва нормативларига риоя қилишга доир мавзуларида ҳамшира, ошпазлар ва тарбиячиларга тушунчалар берилди. Шунингдек, Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария-гигена лабораториясига ҳудудлардаги МТТларда тайёрланаётган, сақланаётган озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар келтирилди. Олинган намуналар органолептика, намлик, кислоталик, клейковина, омбор зараркунандалари, металл аралашма, ғоваклиги, азот нитрат, маҳсулотнинг қайнатилиши, ёғи, қуруқ қолдиғи, ишқорийлиги, ундаги йод миқдори, оғир метал тузлари, тайёр таомларнинг термик ишлов берилиши кабилар суткалик калория кўрсаткичлар бўйича кўрилди.
Санитария-гигиена лабораториясида намуналарни тегишли санитария қоида ва меъёрлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари техник регламентлари асосида текширилди.
Р.Гулманова, туман СЭО ва ЖСБ санитария-гигиена лаборатория мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶