12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:28
Жамият 👁 288

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди. Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар аҳолининг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда. Зеро, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, халқ давлат органларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак.

Шу сабабли ҳам бугунги кунда юртимизда халқ билан фаол ва очиқ мулоқот олиб бориш, аввало инсоннинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш орқали халқимизнинг фаровон, бахтли ҳаёт кечириши учун кўплаб саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Республикамиз бўйлаб ўтказилаётган сайёр қабуллар жараёнида аҳолининг муаммолари ўрганилиб, кўплаб муаммолар ижобий ҳал этилишига эришилмоқда.

Жорий йилнинг 12 октябрь куни Амударё туманининг Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган 82-сонли мактаб биносида Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахсларнинг бугунги кундаги соҳага оид муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф этиш мақсадида навбатдаги сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда Ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари хизматларидан фойдаланишда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, соҳадаги муаммолар ва уларни бартараф этиш олиб борилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек туман аҳолисига замонавий телекоммуникация хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида телекоммуникация станциялар сони 6тага, оптик линияли терминал ускуналари сони 10тага ҳамда уларнинг умумий сиғими 18,3 минг рақамга етказилганлиги қайд этилди.

Шу йўналишда олиб борилган ишлар натижасида йил бошидан 274,7 километр масофада оптик толали алоқа линиялари қурилиб, умумий узунлиги 1 минг 249 километрга, кенг полосали портлар сони 6 минг 280тага оширилиб, уларнинг умумий сиғими 15 мингтага етказилди.

Телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш билан бир қаторда туманда 240та ижтимоий соҳа объектларида интернет хизматларига уланиш имконияти яратилди. Жумладан, Халқ таълими бўлимларида 88та, мактабгача таълим ташкилотларида 51та, тиббиёт муассасаларида 15та, маҳалла ва овул бинолари учун 49та ҳамда профилактика инспекторларининг хизмат хоналарига 37та оптик толали алоқа линиялари ўрнатилди.

Шуни таъкидлаш жоизки, туманда мобил алоқа қамровини кенгайтириш ҳамда сифатини яхшилаш мақсадида 11та янги ва 18та таянч станциялар кенг полосали технологияларга модернизация қилинди.

Сайёр қабул иштирокчилардан келиб тушган мурожаатларнинг аксариятига қабул давомида масъул раҳбар ва ходимлар томонидан ҳуқуқий маълумот берилди, қолган мурожаатларни ўрнатилган тартибда ўрганиб чиқиб, ижобий ҳал қилиш учун назоратга олинди.

Шу билан бирга, “Ўзкомназорат” ташкилотининг узлуксиз ишлайдиган 1144 рақамли ишонч телефони ҳамда телеграмдаги “Алоқа назорат” гуруҳи орқали ҳам мурожаат йўллаш имкониятлари яратилганлиги ҳақида айтиб ўтди.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026