13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:51
Жамият 👁 422

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА МУАММО БЎЛМАЙДИ

ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИ ИЧИМЛИК СУВИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШДА  МУАММО БЎЛМАЙДИ

Амударё тумани аҳолисининг маълум қисми, яъни 81,8 минг киши марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Туманда жами 337,2 км. узунликда сув тармоқлари мавжуд бўлиб, 6436 хонадонга махсус автотранспортлар орқали ичимлик суви ташиб бериш йўлга қўйилган.

2021 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастури доирасида Хитой овули ҳудудида 2та, Жумуртов шаҳарчаси ҳудудида 2та ҳамда Юқори қишлоқ маҳалласи ҳудудида 1тадан  сув тозалаш шохобчаси қурилиб, аҳолининг ичимлик сув таъминоти яхшиланишига шароит яратилди.

Бундан ташқари, Амир Темур номли овул ҳудудида янгидан сув тарқатиш иншооти ва 11,2 км. сув тармоғи қурилди. Натижада Амир Темур номли ҳамда Оқ олтин овуллари ҳудудидаги сув тарқатиш иншоотлари реконструкция қилиниб, 7,9 км. узунликдаги янгидан сув тармоғини қуриш ишлари бажарилди.

Президентимизнинг 2020 йил 11 ноябрдаги тегишли Қарорига асосан 2022 йилда 35-сонли сув тарқатиш иншооти реконструкция қилиниб, 17,3 км. сув тармоғи қурилди, натижада Оқ олтин овули ҳудудидаги яна 559та хонадонни марказлашган ичимлик суви билан таъминланиш имкони яратилди.

“Обод қишлоқ” Давлат дастури асосида Тўлқин овулида 4та, Аёқчи маҳал-ласида 2та юқори қувватга эга сувни чучуклантирувчи станциялар янгидан қурилди ҳамда 550та хонадон тоза ичимлик суви билан таъминланди.

Жорий йилда Намуна МФЙ ҳудудида янгидан 1та сувни чучуклантирувчи станция қурилиши ҳамда 8,2 км. сув тармоқлари тортилиши режалаштирилган бўлиб, бу борадаги ишлар ниҳоясига етказилмоқда. Мазкур иншоотлар қуриб, битказилгач, 236та хонадоннинг ичимлик суви таъминоти яхшиланади.

Шунингдек, Қум ёп маҳалласи ҳудудида ҳам янгидан 1та сувни чучуклантирувчи станция қурилиши ҳамда 10,5 км. сув тармоқлари тортилиши режалаштирилган бўлиб, жами 332та хонадон ичимлик сув билан таъминланиши кутилмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 30 март кунги Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида белгиланган режага кўра, ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида айни пайтда Беш том маҳалласи ҳудудида янгидан 11,4 км. ичимлик суви тармоғи тортиш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур иншоотлар ишга туширилгач, 364та хонадон марказлашган ичимлик суви билан таъминланади.

Бундан ташқари, туманда ичимлик суви таъминотини яхшилаш мақсадида Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 2023-2026 йилларга мўлжалланган қурилиш ишлари, хусусан, Қипчоқ овули ҳудудида кунига 40000 кубометр сув тозалаш қувватига эга иншоот, Куюк кўпир овули ҳудудида янгидан сув тақсимлаш иншооти қурилиши, Ўрта қалъа овули ҳудудида РУ-1 сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш, Аёқчи, Хизр эли маҳаллалари ва Қиличбой овуллар ҳудудларида янгидан ичимлик сув тармоғи тортиш, Қиличбой сув тақсимлаш иншоотини реконструкция қилиш, шунингдек, туман ҳудудида 54,3 км. магистрал сув тармоғи, 236,5 км. кўча сув тармоқларини қуриш ишлари учун лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланиб, тендер савдоларига эълон берилиши кутилмоқда.

Жорий йил куз-қиш мавсумида аҳолини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 3та электронасос, 2та трансформаторларда, туман ҳудудидаги мавжуд ичимлик суви тармоқларида жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Ичимлик суви тармоқларида юзага келиши мумкин бўлган носозликларни бартараф қилиш учун экскаватор ва керакли асбоб-ускуналар ҳамда зарур эҳтиёт қисмлар шай ҳолатга келтирилди.

Ҳозирги кунда ичимлик суви исроф қилинишининг олдини олиш мақсадида аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотлар биноларига ўрнатилган сув ўлчагич ускуналари кўздан кечирилиб, янгидан ичимлик суви тармоғига уланаётган аҳоли хонадонлари, корхона ва ташкилотлар биноларига ичимлик сувини ўлчаш ускуналарини ўрнатиш ва ичимлик сувидан оқилона фойдаланиш ҳамда исрофгарчиликнинг олдини олиш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Хуршидбек ЖУМАНИЁЗОВ,

“Қорақалпоқ сув таъминоти” МЧЖ Амударё тумани филиали бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026