12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 293

“Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалигида пахта йиғим-терими авжида

“Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалигида пахта йиғим-терими авжида

Айни кунларда барча жойларда бўлгани каби Амударё туманидаги пахта далаларида ҳам йил-ўн икки ой фидойилик билан қилинган меҳнатлар эвазига бунёдга келагн пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш учун ҳаракат қилаётган фермер хўжаликлари хирмони кун сайин юксалмоқда.

Амударёлик пахтакорлар кузнинг қуёшли кунларини ғанимат билиб, далаларда оппоқ бўлиб очилиб турган ҳосилни тезроқ йиғиб-териб олиш мақсадида тинимсиз меҳнат қилмоқдалар. Уюшмаган ишсиз аҳоли ҳам пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат қилишиб, яхшигина даромад олишмоқда.

“Аҳмедов Ражаббой” фермер хўжалиги аъзолари ҳам мавсумни уюшқоқлик билан ўтказмоқдалар. Фермер хўжалиги айни кунларда пахта топшириш бўйича йиллик контрактация шартномаси шартларини бажариш арафасида турибди.

Мазкур фермер хўжалигининг 81 гектар майдонига эрта баҳорда чигит экилган эди. Мазкур майдонларда бир текис униб чиққан ниҳоллар сифатли парвариш қилиниб, мўл ҳосил бунёдга келишига эришилди.

Шу кунгача хўжалик далаларидан 180 нафар пудратчилари кўмагида 250 тонна пахта териб олинди. Мазкур фермер хўжалиги масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери билан жами 275 тонна пахта топшириш бўйича контрактация шартномасини тузган. Ушбу шартномага мувофиқ шу кунгача 250 тоннага яқин пахта хом ашёси етказиб берилди. Терим шу суръатда давом этса, шартнома шартлари яқин кунларда адо этилади. Шу сабабли айни кунларда фермер хўжалиги далаларида пахта йиғим-терими ишлари қизғин давом этмоқда.

Куз ­– деҳқонларнинг йил бўйи қилган меҳнатлари сарҳисобини қиладиган фасл ҳисобланади. Бу даврда етиштирилган ҳосил йиғиштириб олиниб, келгуси йил деҳқончилигига тайёргарлик кўрилади. Фермер-деҳқонларнинг йил бўйи қилган меҳнати бугун ўз самарасини бермоқда. Уларнинг машаққатли меҳнати эвазига етиштирилган пахтани теримчилар ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан териб олиш ҳамда оилаларига қўшимча даромад келтиришга астойдил ҳаракат қилишмоқда. Кунига 80-100 килограммгача пахта териб, туманимиз пахта хирмони юксалишига ўз ҳиссаларини қўшаётган теримчилар талайгина. Маълумот ўрнида айтиш керакки, жорий йилда амударёлик пахтакорлар ўз олдиларига улкан марраларни қўйган. Масъулияти чекланган жамият шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери билан 348та пахтачилик фермер хўжаликлари ўртасида шартномалар тузилиб, жами 13 минг 900 гектар майдонга туманимиз иқлим шароитига мос серҳосил пахта навлари экилган эди.

Ғўза тарбияси билан боғлиқ барча ишлар агротехника қоидаларига мувофиқ ташкил этилгани, етиштирилган ҳосилни қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш бўйича терим отрядлари ташкил қилиниб, уларга ёрдамчи-теримчилар бириктирилгани амударёликларнинг меҳнат зафарига замин яратмоқда.

Юртимизда пахта хирмонининг юксалишига ҳисса қўшиш оилага фойда, рўзғорга барака келтирадиган даромад манбаига айланиб бормоқда. Пахта йиғим-теримида фаол иштирок этиб, маблағ топиб, рўзғорига барака киритаётган теримчилар буни ўз ҳаётларида яққол ҳис этишмоқда.

Теримчи, ишчи ва ҳашарчиларга ҳар куни тушлик маҳали иссиқ овқат, чой берилади. Терим пулларининг ўз вақтида бериб борилаётгани, илғор теримчиларга рағбат сифатида тақдим этилаётган турли совғалар уларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда.  

Севара ИСМОИЛОВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026