12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Фан ва таълим 👁 312

ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

ОЧИҚ ДАРС ЎТКАЗИЛДИ

Бутун мамлакатимиз бўйлаб мактаб ўқувчиларининг ҳар томонлама билимли, зеҳнли, замонавий таълим технологияларидан унумли фойдалана олувчи авлод бўлиб етишуви учун катта эътибор қаратилмоқда. Ёш авлод замонавий мактабларда, замонавий ўқув қуролларидан фойдаланган ҳолда таълим-тарбия олмоқда.

Мамлакатимиз Президенти томонидан ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича 5 та муҳим ташаббус эълон қилинган эди. Биринчи ­­­– ташаббус ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилади. Иккинчи ташаббус эса ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намойиш қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. Учинчи ташаббус доирасида аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этишга эътибор қаратилади. Тўртинчи ташаббус ёшлар маънавиятини юксалтириш, улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил қилишга йўналтирилган бўлса, бешинчи ташаббус хотин-қизларни иш билан таъминлаш масалаларини назарда тутади.

Республикамизнинг барча жойларида ана шу муҳим беш ташаббус доирасида вазифаларни амалга ошириш учун муҳим лойиҳалар амалга оширилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Амударё туманида фаолият юритаётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган, “Беш ташаббус ­– беш имконият!” номли лойиҳа асосида аҳолининг маънавиятини юксалтириш, ёшларнинг истеъдодларини юзага чиқариш, уларни турли зарарли иллатлардан ишончли ҳимоя қилиш учун ташкилотларда, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларида, мактабларда турли тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.

Яқинда лойиҳа доирасида Президентимиз томонидан эълон қилинган беш муҳим ташаббуснинг учинчи ташаббуси доирасида Назархон овули ҳудудида яшовчи ёшлар учун 3-сонли мактабда “Компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш” мавзусида очиқ дарс ўтказилди.

Айтиш жоизки, Назархон овули ҳудудида жойлашган ушбу мактабда юқори малакали икки нафар мутахассис ўқитувчи информатика фанидан ўқувчиларига сабоқ беради. Замонавий синфхоналарда билим олаётган ёшлар устозлари Қирмизи Камолова, Гулшод Рейпназаровалардан компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланиш сирларини пухта ўрганмоқдалар.

Лойиҳанинг асосий мақсади манзилли қўллаб-қувватлаш дафтарларига киритилган ёшларга ҳар томонлама ёрдам кўрсатишдир. Лойиҳа доирасида “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталари ва Амударё телевидениеси таҳририятлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган тадбирлар ўзининг жуда катта самарасини бермоқда.

Ташкилот томонидан лойиҳа асосида мактаб ўқувчилари ўртасида “Мен ҳавас қиладиган бадиий қаҳрамон”, “Орол – менинг тақдиримда”, “Наврўз – умумхалқ байрами”, “Мустақиллик – олий неъмат” мавзуларида иншолар танловлари, “Рангларда ватан манзаралари” мавзусида расмлар танлови эълон қилиниб, танлов ғолиблари совғалар, “Фахрий ёрлиқ”лар билан тақдирланди. Туманнинг олис ҳудудларида яшовчи ёшлар учун театр томошалари, концертлар, “Китоблар карвони” ташкил этилди.

Мактабда беш муҳим ташаббус доирасида турли тадбирлар ташкил қилиб келинмоқда. Жумладан, учинчи ташаббус доирасида ҳам компьютер технологиялари воситасида турли мусобақалар, очиқ дарслар ўтказилмоқда. Зеро, ҳозирги ҳаётимизни компьютер технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Шунинг учун ҳам мактаб ўқувчилари компьютер сабоқларини астойдил ўрганмоқдалар.

Ўтказилган очиқ дарс мобайнида мактаб ўқувчилари информатика фани сирларини пухта эгаллаётганлигини яна бир бор намойиш қилдилар.

Ўрозали РЕЙИМОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026