12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:41
Фан ва таълим 👁 315

МАМЛАКАТИМИЗ КЕЛАЖАГИНИ ЗАКОВАТЛИ ЁШЛАР БУНЁД ЭТАДИЛАР

МАМЛАКАТИМИЗ КЕЛАЖАГИНИ ЗАКОВАТЛИ ЁШЛАР БУНЁД ЭТАДИЛАР

56-сонли умумтаълим  мактаби яқин-яқинларгача тумандаги энг қолоқ, шу билан бирга моддий-техника базаси, инфратузилмаси жиҳатидан анчагина паст даражадаги мактаблардан бири эди. Мен ушбу мактабда 2007 йилда инглиз тили фани ўқитувчиси сифатида ўз фаолиятимни бошлаганимда синфхоналарининг қишда совуқ, ёзда иссиқ бўлишидан ташқари, замонавий компьютер технологиялари билан жиҳозланмаганидан кўнгилдагидай дарс ўтиш имкони ҳам йўқ эди. Лекин мактаб ўқитувчилар жамоаси ўртасидаги аҳиллик, маънавий соғлом муҳит туфайли биз яхши шароит яратилишини кутиб ўтирмай, аксинча, ана шундай шароитда ҳам кўнгилдагидай ишлаш, самарали натижаларга эришиш мумкинлигини амалда намоён этдик. Шу боис, нафақат менда, балки бутун мактаб педагогика жамоаси ўртасида ҳамкасбларимиздан фахрланиш туйғуси шаклланди. Назаримда ана шу туйғу мактабимиз жамоасини янги марралар сари руҳлантирди.

Мактаб директори сифатидаги фаолиятимни бошлаган 2016 йилда, энг аввало, билимдон, ўз касбининг фидойиси бўлган ўқитувчилар салоҳиятидан оқилона фойдаланиш орқалигина яхши натижаларга эришиш мумкинлигини ҳис қилган ҳолда алоҳида қобилиятли ўқувчилардан иборат билимдонлар тўгараклари фаолиятини жонлантириш, фан ўқитувчиларининг малакасини босқичма-босқич ошириб боришга ҳаракат қилдим.

Кўпчилик: “мактаб директорига осон, ўқитувчиларга ишни буюради, талаблар қўяди, ижросини назорат қилади”, деб ўйлашади. Аксинча, умумтаълим мактабларида таълим-тарбиянинг энг залворли юки директор зиммасига тушади. Фан ўқитувчиларини билим ва салоҳиятига яраша танлаш, жой-жойига қўйиш, агар яхши натижаларга эришаётган бўлса, ҳеч бўлмаганда мактаб маъмурияти томонидан маънавий рағбатлантириб туриш, унинг самарали ишлаши учун зарур шароит яратиб бериш мактаб раҳбаридан билим ва тажриба, ташаббускорлик, шу билан бирга ижтимоий адолатли бўлишни талаб этади.

Ана шу тамойил асосига қурилган таълим ва тарбия, албатта, ўз самарасини беради. Назаримда, биз аҳил жамоамиз билан биргаликда бунга эришдик.

Айни пайтда мактабимизда 570 нафар ўқувчи-ёшлар таълим-тарбия олишмоқда. 58 нафар педагогларнинг 54 нафари олий маълумотли, 4 нафари гарчи ўрта махсус маълумотли бўлсалар-да, ўз соҳасининг етук мутахассисларидир. Улардан 5 нафари олий, 14 нафари биринчи, 13 нафари иккинчи тоифага эга, 22 нафари эса юқори малакали мутахассис фан ўқитувчилари.

Шуниси қувончлики, ўқитувчилардан Н.Саидова, Г.Жўлдибоева, Л.Кенжаевалар С1, Ҳ.Қодирбоев В2 сертификатларга эга юқори малакали фан ўқитувчилари бўлса, информатика фани ўқитувчилари М.Болтабоева, Г.Бекчановалар LEVEL 1,2 хорижий сертификатлари, она тили фани ўқитувчиси М.Ражабова миллий сертификат соҳибалари бўлишди. Ана шундай малакали ўқитувчиларимиз меҳнати туфайли сўнгги йилларда мактабимизда таълим-тарбия соҳасида юқори натижаларга эришилди.

Хусусан, инглиз тили бўйича 10-синф ўқувчиси К.Жуманиёзов, 11-синф ўқувчиси С.Ўрозимбетова, Я.Ражабова В2 сертификатларига эга бўлдилар.

2021-2022 ўқув йилида Президент соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида мактабимизнинг 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари иштирок этиб, туманда 2-ўринни эгалладилар ва 75 млн. сўм мукофот пулини қўлга киритдилар.

2022-2023 ўқув йилида ҳам Президентимиз соврини учун “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловида мактабимизнинг 7-, 8-, 9-синф ўқувчилари жамоаси 3-ўринни эгалладилар ва 50 млн. сўм пул мукофотини олишга муваффақ бўлдилар.

Асосий фанлар олимпиадасида эса 2022-2023 ўқув йилида мактабимиз ўқувчилари она тили ва адабиёт, математика, физика, инглиз тили, кимё, рус тили фанларидан Қорақалпоғистон босқичида иштирок этиб, фахрли ўринларни эгалладилар.

Бундан ташқари, НДПИ ректори кубоги, ҚДУ ректори кубоги мусобақаларида мактабимизнинг физика фани ўқитувчиси Хушнуд Чоршамов ўз ўқувчилари билан биринчи ўринларни қўлга киритдилар.

Ўтган ўқув йилида спорт соҳаси бўйича ўқитувчи А.Мавленовнинг шогирди Л.Мадаминова “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг стол тенниси бўйича Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 1-ўринни эгаллади. Спортнинг енгил атлетика тури бўйича мусобақаларда эса мактаб терма жамоаси туманда 1-ўрин соҳиби бўлди.

2021-2022 ўқув йилида мактабимизни 58 нафар битирувчи тамомлаб, 31 нафар битирувчи, яъни 53 фоиз ёшлар ОТМлар талабаси бўлишди. 2022-2023 ўқув йилида 72 нафар битирувчидан 53 нафари олий таълим муассасалари талабалари бўлдилар. Улардан 33 нафари давлат гранти, 20 нафари контракт асосида ўқишга қабул қилиниб, 73 фоиз кўрсаткичга эришилди. Мактабда мавжуд бўлган вариатив синфларнинг 25 нафар битирувчисининг барчаси ОТМ талабаси бўлдилар. 

Албатта, бундай натижаларга эришишда педагогларимиздан математика фани ўқитувчиси А.Сапарбаев, физика фани ўқитувчиси Х.Чоршамов, она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси Н.Тиловбаева, инглиз тили фани ўқитувчиси Н.Саидова, кимё фани ўқитувчиси Н.Собирова, рус тили фани ўқитувчиси Г.Жўлдибоеваларнинг меҳнати катта.

Бошланғич синф ўқитувчиларимиздан З.Собирова, Г.Юсупова, С.Холмуродова, Д.Сафарбаева, Г.Саидоваларнинг ўқувчиларга бошланғич синфда берган пухта таълим-тарбияси натижалари туфайли юқоридаги ютуқларга эришдик.

Инвестиция дастури доирасида мактабимизга қўшимча 180 ўринли бино қуриб берилди. Яратилган бу имконият мактабимиз жамоасини янада яхшироқ ишлашга ундаши табиий.

2023-2024 ўқув йилини янада янги орзу ва режалар билан бошладик. Мазкур ўқув йилида ўқувчилар учун фанларни танлаб ўқиш имконияти берилгани боис, мактабда 10-Б синф она тили-инглиз тили, 11-А синф она тили-биология йўналишлари бўйича вариатив синфларга айлантирилди. Бундан ташқари, ўқувчиларнинг математика, физика, кимё фанларини чуқур ўзлаштириш имкониятини яратиш ҳам режалаштирилмоқда. Мақсадимиз – мактабимизни мамлакатимиз миқёсидаги илғор таълим муассасалари даражасига кўтаришдир. Шиоримиз эса: “Ўқи, излан, ўргат, ўрган ва заковатли бўл!” Чунки мамлакатимиз келажагини фақат ва фақат заковатли инсонлар бунёд этадилар.

Мен барча ҳамкасбларимни, таълим-тарбия соҳаси фидойиларини Ўқитувчи-мураббийлар куни – умумхалқ байрами билан чин дилдан табриклайман! 

Орзигул ХУДОЙБЕРГАНОВА, 56-сонли мактаб директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026