МАКТАБДА “ТАЪЗИМ СИЗГА, УСТОЗИМ” ДЕБ НОМЛАНГАН ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тадбирлар кенг миқёсда ўтказилди.
Ушбу байрам муносабати билан тумандаги айрим фанларни чуқур ўргатишга ихтисослаштирилган 38-сонли мактабда ҳар йилгидек катта тадбир ўтказилди. Байрамга бағишлаб мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари иштирокидаги “Таъзим сизга, устозим” мавзусидаги мазкур тадбирга мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари, фахрий ўқитувчилар ҳам ташриф буюришди. Ушбу тадбирда сўзга чиққанлар устозларни байрам билан табриклаб, юртимизда таълим соҳасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтдилар.
Тадбирда ўқувчилар устозлар мадҳига бағишланган шеърлар, Ватан ҳақидаги қўшиқлар, дилрабо рақслар ижро этиб, саҳна кўринишларини намойиш қилишди. Ўқувчилар ижросидаги хоразм лазгиси, андижон полкаси ва бошқа шўхчан рақслар, шеър ва қўшиқлар томошабинларга хушнудлик бахш этди. Тадбирда билимли ва фаол ўқувчиларни рағбатлантириш мақсадида фахрий ёрлиқлар ҳам топширилди.
Мактабнинг бошланғич таълим ўқитувчилари Муҳаббат Аллабергенова, Моҳимжон Қурбонбоева, Меҳрибон Саъдуллаева, Нисо Тажимуродова, Омонжон Қодирова, Шарофат Саидова, Қундуз Аширова, Комила Қутлимуродовалар томонидан ташкил этилган байрам тадбири қизиқарли ва таассуротларга бой тарзда ўтди.
Р.Сафарова, 38-сонли мактаб директорининг ММИБЎ в.в.б.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶