12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:10
Саломатлик 👁 382

ОВУЛ ЁШЛАРИГА МАСЛАКДОШ ОНАХОН

ОВУЛ ЁШЛАРИГА МАСЛАКДОШ ОНАХОН

Кексаликни инсон умрининг донишманд фасли дейишади. Турмушнинг аччиқ-чучугини кўрган, яхшилик ва ёмонликни, оқ ва қорани ажрата оладиган, одиллик ва тўғрисўзлик тарафдори, катта ҳаётий тажрибага эга бўлган бобожонлар ўгитлари, бувижонлар панд-насиҳатлари билан ёшларга ўз йўлларини топишида кўмаклашади. Оилалар фариштаси, унда ўз ўрнига эга бўлган кексаларимиз ёш авлодни баркамол инсонлар қилиб тарбияловчи беминнат тарбиячилардир. Шу сабабдан ҳам нафақат, ҳар бир хонадон, балки бутун юртга файз бахш этиб келаётган пиру-бадавлат отахон ва онахонлар элимизда доим эъзоз ва эҳтиромда.

Амударё туманидаги оммавий ахборот воситаларидан бири бўлган amunews.uz веб-сайти таҳририятининг Олий Мажлис ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси иш режасига кўра ана шундай элда қадрли, ёшлар тарбиясига муносиб ҳисса қўшиб келаётган кексаларни ибрат қилиб кўрсатиш мақсадида Тўлқин овулига ташриф буюрдик.

Овулда юрт файзига айланган, жамият ҳаётида фаол иштирок этиб, ёшларга тўғри йўл кўрсатиб келаётган нуронийлар кўпчиликни ташкил қилар экан. Фуқаролар йиғини масъуллари доим овулнинг пиру-бадавлатлари билан бамаслаҳат ҳолда иш олиб боришгани туфайли ҳудудда тинчлик-осойишталик ҳукмрон. Оилаларда ўзаро келишмовчилик, ажрим, ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ҳам ҳамкорликда амалга оширилгани сабабли самарали натижаларга эришилмоқда.

40 йилдан зиёд давр мобайнида таълим соҳасида фидокорона меҳнат қилиб, ёш авлод таълим-тарбиясига ўз ҳиссасини қўшган, айни пайтда кексалик гаштини сураётган онахон Ҳанифа Яхшимова ҳам ўзи нафақада бўлишига қарамасдан, бу борадаги ишларда фуқаролар йиғини масъулларига яқин маслакдош бўлиб келмоқда. У “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилига кўра ҳудуддаги ёшлар тарбиясига масъул қилиб бириктирилган. Онахон ёшларни миллийлигимизни сақлаган ҳолда кийиниш маданияти, юриш-туриш, одоб-ахлоққа ўргатиш, ўқиш, ҳунар ўрганишига қизиқишларини ошириш, жамиятимизга, қолаверса оиласига намунали фарзандлар бўлиб тарбияланишига ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

Тўлқин овулида туғилиб вояга етган Ҳанифа Яхшимова оилада опалари каби ўқитувчилик касбига қизиқди ва ҚДУнинг биология факультетини тугатиб, овулдаги 33-сонли мактабда иш бошлади. У шу мактаб директори бўлган Жонгил Эрназарова хонадонига келин бўлиб тушди. Ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан бирга оилада турмуш ўртоғи Бахтиёр Жумабеков билан 4 нафар фарзандни ҳам ўқимишли, тарбияли инсонлар қилиб вояга етказди. Ҳозир неваралар қуршовида нафақа гаштини сураётган онахоннинг бой ҳаётий тажрибасидан овулдаги муаммоли ёшларни тугри йулга солишда унумли фойдаланилмоқда.

Онахон ёшлар етакчиси Фозилбек Қурбонбоев билан биргаликда ўзига бириктирилган ёшлар билан мунтазам суҳбатлашиб, уларнинг жамият учун фойдали инсонлар бўлиб етишишларига кўмаклашмоқда. Ҳудуддаги тарбияси оғир, мактабда машғулотларга ўз вақтида келмасдан кўп дарс қолдирадиган ёшларнинг ўзлари ва ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, спорт тўгаракларига жалб этилди. Ҳозирда улар “Беш ташаббус олимпиадаси” мусобақаларининг ҳудудий ва туман босқичларида фаол қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келишмоқда.

Турли оилавий муаммолар гирдобида қолган шу қишлоқлик яна бир ёш вояга етмасдан туриб ўғирликка қўл ургани сабабли мунтазам назоратда эди. Унга ҳам ўз вақтида ўгит-насиҳатлар берилиб, тўғри йўл кўрсатилди ва спорт тўгаракларига жалб этилди. Овулдаги оилалардан бирида яшовчи яна бир қиз ҳаётида ҳам у билан хонадонига бориб ўтказилган суҳбатлар, берилган насиҳатлар муҳим аҳамият касб этди. У тикувчилик ҳунарига қизиқишини билдиргани сабабли, овулдаги чеварларга бириктирилди ва бўш вақтларида ушбу ҳунарни ўрганишни бошлади.

Шунингдек, мунтазам равишда дарс қолдирадиган, бўш вақтларини бекор ўтказадиган овулдаги яна кўплаб ёшлар рўйхат қилиниб, шу бўйича барчаси билан суҳбатлашилди ва спорт тўгараклари, ҳунар ўрганиш кабиларга жалб этилди.

Овулдаги нуронийлар иштирокида ёшлар билан давра суҳбатлари, учрашувлар, туманимиздаги музей ва Чилпиқ қалъасига саёҳатлар ташкил этилиб борилмоқда. Бўш вақтлари мазмунли ташкил этилаётган ёшларнинг дунёқараши кенгайиб, касб-ҳунарга, билим олишга янада қизиқишлари ортмоқда, қалбларидаги юрт тақдирига дахлдорлик ҳислари мустаҳкамланмоқда.

Кексалар бор уйда тинчлик-хотиржамлик, дастурхонларда файзу-барака, қилинаётган ишларда ривож ва самара бўлади. Нуронийлик ёшига етганида ҳам тиниб-тинчимасдан ўзларининг эзгу дуолари, доно ўгитлари, бой тажрибалари билан ҳаёт йўлларида ёшларга қанот ва сабот бағишлаб келаётган Ҳанифа Яхшимова каби онахонлар, пиру-бадавлат отахонлар хонадонларимиз, ҳаётимизнинг файзи ва фаришталари доим омон бўлишсин. Зеро, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, биз эришаётган ютуқ ва муваффақиятлар, турмушимиздаги фаровонлик шу нуронийларимизнинг эзгу тилаклари, дуолари ижобатидир.

Озода Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026