12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Саломатлик 👁 16,949

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЗАМОНАВИЙ ТEЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

ТУМАН ТИББИЁТ БИРЛАШМАСИГА ЗАМОНАВИЙ ТEЗ ТИББИЙ ЁРДАМ МАШИНАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

 

Давлатимиз раҳбарининг раислигида 2022 йил 5 май куни ўтказилган йиғилишида тез тиббий ва шошилинч ёрдам хизмати фаолиятини такомиллаштириш масалалари илгари сурилган эди. Президентимиз таъкидлаганидек, тиббиёт соҳаси инсон соғлиғи ва ҳаётини сақлаб қолишда “олтин соат” оралиғида биринчи ёрдам кўрсатувчи муҳим бўғиндир. Сўнгги йилларда бу йўналишларнинг моддий таъминоти ва кадрлар салоҳиятини яхшилаш бўйича кўп ишлар қилинди.

Амударё туманида ҳам ҳудуд аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати ва самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида қатор амалий ишлар қилинмоқда. Шу ишларнинг мантиқий давоми сифатида 23 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмасининг шошилинч тез ёрдам бўлимига 3та махсус жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари топширилди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси Шарапат Отемисов, ҳокимлик масъул ходимлари, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фахриддин Абдуллаев ҳамда соҳа вакиллари иштирок этишди.

Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бугун кунда тиббиёт соҳасидаги ютуқлар, шу билан бирга мавжуд камчиликлар ҳамда уларни бартараф этиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Жўқорғи Кенгеснинг қўмита раиси Шарапат Отемисов аҳолига ўз вақтида шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатиш борасида замонавий тез ёрдам автомобилларининг аҳамияти ҳақида айтиб ўтди.

Мамлакатимиз бўйича ўтган йиллар мобайнида бутун республикамиз бўйлаб 3 мингга яқин янги тез ёрдам машиналари харид қилинган. Замонавий реанимация машиналари сони 400тадан ошган. Шунингдек, тез ёрдам станциялари ва бригадалари сони ҳам кўпайтирилган. Битта чақириқ учун дори-дармонга ажратилаётган маблағлар миқдори 16 бараварга, дори турлари эса 20тадан 45тагача оширилган.

Шудан кейин тез тиббий ёрдам автомашиналари калитлари туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва ҳайдовчиларга тантанали тарзда топширилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фахриддин Абдуллаев ушбу тез тиббий ёрдам машинасида барча зарур тиббий асбоб-анжомлар мавжудлигини, шифокорлар ҳаракат пайтида ҳам беморларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш имкониятига эга эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Тиббиётдаги ислоҳотлар – инсон қадри учун” мавзусидаги ўтказилган тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди.

Хусусан, кейинги йилларда Амударё туманида ҳам тиббиёт соҳасидаги эзгу ишларнинг кўлами кенгаймоқда. Ҳудудлардаги тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базаси янада мустаҳкамланиб, замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминланмоқда. Тиббиёт бирлашмасида янгидан қиймати 14,4 млрд. сўмга тенг бўлган 90 ўринли 4 қаватли туғруқ комплекси қурилаётгани репродуктив ёшдаги аёллар, ҳомиладорлар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш ва кўламини кенгайтириш имконини бериши қайд қилинди.

Тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари шу куниёқ янги автомашиналарда “103” рақами орқали тушган чақирувлар бўйича беморларга хизмат қилишга киришдилар. Бу каби эзгу ишлар туман аҳолиси саломатлигини мустаҳкамлаш, беморларга ғамхўрлик кўрсатиш, энг муҳими, инсон қадрини улуғлашга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Амударё туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026