12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:52
Қишлоқ хўжалиги 👁 310

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДАЛАЛАРИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ДАЛАЛАРИДА ПАХТА ЙИҒИМ-ТЕРИМИ ҚИЗҒИН ДАВОМ ЭТМОҚДА

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидаги каби шу кунларда туманимизда ҳам пахта йиғим-терим ишлари қизғин тусга кирган. Теримчилар эрта кўкламдан то шу кунга қадар бўлган давр мобайнидаги машаққатли меҳнат эвазига етиштирилган мўл ҳосилни об-ҳаво очиқлигидан унумли фойдаланган ҳолда қисқа муддатларда сифатли йиғиб-териб олишга ҳаракат қилишмоқда.

Жорий йилда тумандаги “Amudaryotex” хорижий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома тузган 348 та фермер хўжаликларида 13 минг 900 гектар майдонга чигит экилган эди. Замонавий сеялкалар ёрдамида ерга қадалган чигитлар бир текис униб чиқишига эришилди. Ёз ойларида агротехник тадбирлар ўз вақтида бажарилгани натижасида далаларда мўл ҳосил тўпланди. Режага кўра, бу йилги мавсумда 44 минг 650 тонналик сарбаланд пахта хирмонини бунёд этиш мақсад қилинган бўлиб, терим ишлари қизғин давом этмоқда.

Қиличбой овулидаги Қаҳрамон Сапарбоев раҳбарлик қилаётган “Сапарбоев Қаҳрамон” фермер хўжалигида ҳам эрта баҳорда  50 гектар майдонга чигит қадалди. Хўжаликнинг 22 нафар пудратчиси, тажрибали деҳқонлари ҳамжиҳатликда фидокорона меҳнат қилиб, мўл ҳосил тўплашга эришишди. Мавсум бошидан йиғим-терим ишларига 55 нафардан ортиқ теримчилар жалб қилинди. Биринчилардан бўлиб пахта йиғим-теримига киришилган хўжаликда 100 тонна пахта топшириш режа қилинган бўлиб, шу пайтга қадар 65 тонна ҳосил йиғиштириб олинди.

Торёп маҳалласидаги Қўшмурод Жуматов раҳбарлик қилаётган “Кўклан Аноргул” фермер хўжалигида 74 гектар ерда мўл ҳосил етиштирилган бўлса, пахта майдонларидан биринчи теримнинг ўзидаёқ 100 нафарга яқин теримчилар ёрдамида 80 тонна пахта ҳосили йиғиб олинди. Бу йил ўртача ҳосилдорлик гектарига 20 центнерни ташкил қилди. Далалардаги ҳосил чўғини ҳисобга олган фермер хўжалиги деҳқонлари ҳосилдорликни 25-30 центнерга етказиш учун астойдил меҳнат қилмоқдалар. Хўжалик пахтакорлари ҳар бири кунига 180-200 кг.гача пахта теришмоқда.

Барча хўжаликларда теримчиларга дала бошида бепул тушлик қилиб берилмоқда. Ўз вақтида берилаётган иссиқ тушлик теримчиларнинг ғайратига ғайрат қўшмоқда. Илғорларнинг фермер хўжалиги томонидан алоҳида рағбатлантирилаётгани ҳам терим суръатини янада оширмоқда.

Пахта далаларида терим ишлари авж паллага кирган. Қабул масканларидаги хирмонлар кўкка бўй чўзмоқда. Янада юксак хирмон барпо этиш мақсадида пахта теримини жадаллаштираётган фермер хўжаликлари сони ҳам кундан кунга ортиб бормоқда.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026