12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Адабиёт 👁 318

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

ИНШОЛАР ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси томонидан “Обод маҳаллам” грант лойиҳасининг иш режасига асосан жойларда турли учрашувлар, семинарлар, давра суҳбатлари, танловлар ўтказилиб келинмоқда. Лойиҳанинг мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдир.

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида Тўлқин овулида 70 сотих, Бобур номли овулида 20 сотих, Қум ёп овулида 20 сотих, Чойкўл овулида 20 сотих, Қиличбой овулида 10 сотих, Фаровон маҳалласида 5 сотих ерда “Маҳалла боғи” яратилади.

Қувонарли жойи шундаки, лойиҳанинг асосий мақсадларини амалга ошириш учун “Маҳалла” хайрия жамғармаси Амударё туман бўлинмаси “Тараққиёт кўзгуси” газетаси ва Амударё телевидениеси таҳририятлари ҳамда “Жайхун илҳомлари” ННТ билан ҳамкорликда иш олиб бориб катта натижаларни қўлга киритмоқда. Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда иш олиб борилиб ўринланаётган ишлар натижаси бутун республика аҳолисига таништириб борилмоқда.

Мазкур ташкилотлар биргаликда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш мақсадида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари вакиллари иштирокида учрашувлар, фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ободонлаштириш ва кўкламзорлаштириш бўйича комиссиялар фаолияти самарадорлигини янада яхшилаш мақсадида соҳа мутахассислари иштирокида овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари комиссиялари вакиллари учун ўқув семинарлар ташкил қилиб келмоқдалар.

Аҳоли, айниқса ёшларни табиатга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, табиий ресурсларни тежашга даъват қилиш, уларнинг экологияга оид билимларини ошириш мақсадида таҳририятлар ва жамоатчилик ташкилотлари билан ҳамкорликда туманимиздаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Яшил табиатни асраш – ўз қўлимизда”, “Кўчат экиш эзгу анъана”, “Мен эккан ниҳол” мавзуларидаги иншолар танловлари, “Табиат ва биз”, “Маҳаллам жамоли” мавзуларидаги расмлар танловларининг ўтказилиши туманимиз ёшлари орасида истеъдод эгаларининг жуда кўп эканлигини намоён қилди.

Шу йилнинг сентябрь ойида эса “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмаси “Жайхун илҳомлари” ННТ билан биргаликда Қипчоқ ҳудудида жойлашган умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида “Ҳашар – элга ярашар” мавзусида иншолар танловини ўтказди. Танловда ҳудуддаги ўн бирта умумтаълим мактабларидан 31 нафар ўқувчи иштирок этди.

Юқорида айтиб ўтканимиздек, бу иншолар танловида ҳам иштирокчилар ўзларининг экологияга оид билимларининг юқори даражада эканлигини яна бир бор намойиш қилдилар.

Иншолар танловининг якуни бадиий кенгаш аъзолари томонидан кўриб чиқилиб ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унга кўра туманимиздаги 28-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ирода Озодбоева “Мавзуга оид равон фикрлари учун” 1-ўринга, 32-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Сабрина Турсунбоева “Энг яхши, эзгулик тарғиботчилиги учун” 2-ўринга, 11-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Ҳакимбек Йўлдошев “Шахсий фикрини равон баён қилгани учун” 3-ўринга муносиб деб топилди.

Шунингдек, 65-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Зилола Сатторберганова, 22-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Маҳфуза Яхшимуродова, 18-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси Севара Исмоиловалар иншолар танловидаги “фаол иштироки” учун совриндорлар сафидан жой олдилар.

Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган совғалар, “Фахрий ёрлиқ”лар тантанали равишда топширилди.

Ўрозали РЕЙИМОВ

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026