12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:30
Саломатлик 👁 400

ШОИР ВА ЁЗУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ КЎНГИЛЛАРГА ЗАВҚ-ШАВҚ БАҒИШЛАДИ

ШОИР ВА ЁЗУВЧИЛАР БИЛАН УЧРАШУВ КЎНГИЛЛАРГА ЗАВҚ-ШАВҚ БАҒИШЛАДИ

Маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигига салбий таъсир кўрсатувчи ҳолатлар, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни турли ёт ғоялардан ҳимоя қилиш, ёшларнинг дунёқарашини ва маънавиятини юксалтириш, ёшлар ўртасида китобхонликни янада оммалаштириш, Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни энг чекка қишлоқлар ёшлари ўртасида янада кенг ва фаол оммалаштириш мақсадида www.amunews.uz веб-сайти таҳририяти томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасидаги тадбирлар жойларда муносиб кутиб олинмоқда. Қувонарлиси шундаки, мазкур лойиҳа ижодкорлари томонидан ташкиллаштирилаётган маънавий-маърифий тадбирлар, турли соҳа масъуллари, маҳаллалардаги кўпни кўрган нуронийлар, ижодкорлар иштирокидаги учрашувлар, давра суҳбатларида ёшлар тарбияси билан боғлиқ муаммолар рўй-рост тилга олиниб, бу муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, ижодкорлар билан учрашувларда олис қишлоқларда яшаётган, ижодга мойил ёшлар ҳам кашф этилиб, уларнинг ижод намуналари amunews.uz веб-сайтида ва “Тараққиёт кўзгуси”, “Менинг оилам” газеталарида ёритиб борилмоқда.

Ана шундай учрашув тадбири жорий йилнинг 20 сентябрь санасида “Жайхун илҳомлари” ННТда ҳам ўтказилди. www.amunews.uz веб-сайти ижодий жамоаси билан “Жайхун илҳомлари” ННТ ҳамкорлигида ўтказилган ушбу маънавий-маърифий тадбирда Амударё туманида яшаб, ижод этаётган ижодкорлар, “Турмуш чорраҳаларида” туркум ҳаётий ҳикоялари ҳамда лирик шеърлари билан адабиёт ихлосмандларига яқиндан таниш бўлган Зуҳра Аҳмедова, Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Ўрозали Рейимов ҳамда “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 40-сонли мактабнинг шеъриятга ихлосманд ўқувчи-ёшлари иштирок этишди.

Учрашув тадбирини Ўзбекистон Журналистлари ижодий Уюшмаси аъзоси, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Ўрозали Рейимов очди ва www.amunews.uz веб-сайти ижодий жамоаси томонидан амалга оширилаётган “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳаси доирасидаги тадбирларнинг маҳаллаларда, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашдаги, шунингдек, маънан етук инсонларни тарбиялаш, аҳоли кенг қатламлари, айниқса, ёшлар ўртасида китобхонликни янада ривожлантиришдаги аҳамияти хусусида тўхталди. Шундан сўнг, “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт” грант лойиҳасининг мақсади ва ундан кутилаётган натижалар тўғрисида лойиҳа ижодкорларидан бири, журналист Робия Йўлдошева батафсил маълумот берди.

Учрашув тадбири давомида Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, шоир Ўрозали Рейимов ижод машаққати ҳақида ва адабиётнинг инсон ҳаётида тутган ўрни хусусида сўз юритиб, ўзининг ижодий фаолияти давомида эришган ютуқлари, ҳаётидаги синовларни енгиб ўтишда адабиётдан, ижоддан куч олгани тўғрисида сўзлаб берди. У ўз ижодидан намуналар ўқиб берди.

Шеър ўқиш навбати Зуҳра Аҳмедовага берилганида учрашув иштирокчилари Зуҳранинг ҳаётий ҳикоялари ҳақиқий турмуш лавҳалари эканлигини эътироф этишиб, олқишладилар.

Тадбир давомида “Баркамол авлод” болалар мактаби ва 40-сонли мактабнинг иқтидорли ўқувчилари ҳам ўзларининг она Ватан, дўстлик, она, тинчлик мавзусидаги шеърларидан ўқиб беришди.

Амударё туманида яшаб, ижод этаётган қаламкашлар билан ёшларнинг учрашуви бири-биридан ёқимли таассуротларга бой, қизиқарли, самимий мулоқот ва шеърхонлик кечасига айланиб кетди ва тадбир барчага завқ-шавқ бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026