16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 14:27
Фан ва таълим 👁 344

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ҚИЗИҚАРЛИ ТААССУРОТЛАРГА БОЙ БЎЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида 5 та муҳим ташаббус олимпиадаси доирасида Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаб ўқувчи-ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйинининг туман босқичи ўтказилди.

Ўйин ҳамкор ташкилотлар масъуллари, хусусан, “Заковат” надавлат нотижорат ташкилоти ҳудудий координатори Дилшодбек Жуманиязов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бщлими раҳбари Сардорбек Исмаилов, туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъул ходими Зафар Абдуллаев, Республика маънавият ва маърифат маркази Амударё туман бўлинмаси ходими Зарифа Соатбоевалар ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Унда туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 85 та умумтаълим мактабларининг 85 та билимдонлар жамоалари қатнашиб, ўқувчи-ёшлар мактабда олган билимларини синовдан ўтказишди.

Интеллектуал ўйин Низомига кўра, барча жамоалар аъзолари умумтаълим мактаблари учун белгиланган фанлар дастури бўйича олган билимлари, шунингдек, эпчилликлари ва ҳозиржавобликларини амалда намойиш этдилар. Бундан ташқари, саволларга жавоб беришда ўқувчиларнинг юқори даражада аниқлик, мантиқий фикрлаш доирасининг кенглигига алоҳида эътибор қаратилди.

Кескин, мунтозарали, шу баробарида қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтган “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳар бир саволдан кейин билимдон ва мантиқий фикрлаш доираси кенг ўқувчилар ўзларининг алоҳида иқтидорли эканликларини намоён этишиб, ғолиблик сари дадил интилдилар.

Ўйин давомида энг кучли деб тан олинган 65-сонли, 22- ва 29-сонли мактабларнинг билимдон ўқувчилари ғолиблик учун ўзаро куч синашдилар. Айниқса, 65-сонли ва 22-сонли мактабларнинг заковатли ўқувчи-ёшлари ўртасидаги баҳслар янада қизиқарли таассуротларга бой бўлди. Ўзлари таълим-тарбия олаётган мактаб ва мактабдошлари, қолаверса, устозлари шаъни, обрўси учун қизғин баҳслашган 65-сонли умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшлари фахрли 1-ўринни эгаллашди. 22-сонли ва 29-сонли мактабларнинг жамоалари эса заковат баҳсларида бири-биридан қолишмасликларини намоён этишиб, ҳар иккала жамоа ҳам дуранг натижани қайд этишди ва 2-ўрин соҳиблари бўлишди.

Мусобақа ғолиблари бўлган 65-, 22- ва 29-сонли мактабларнинг билимдонлар жамоалари “Заковат” интеллектуал ўйинининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланмани қўлга киритдилар.

Ғолиб жамоалар ҳамкор ташкилотлар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Шуниси эътиборлики, “Беш муҳим ташаббус” олимпиадаси доирасида ўтказилаётган мазкур билимдонлик бўйича беллашувлар ўсиб келаётган ёш авлоднинг юксак махнавиятли, жисмонан ва ахлоқан етук, шу билан бирга замон билан ҳамнафас, мактаб дастуридаги фанларни мукаммал ўзлаштиришларини таъминлашга йўналтирилгани билан муҳим аҳамият касб этади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026