12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:37
Қишлоқ хўжалиги 👁 282

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ПАХТА ТЕРИМИ БОШЛАНИШИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ўлкамизга олтин куз фасли кириб келди. Деҳқонлар эрта баҳорда далаларга эккан экинларининг ҳосилини йиғиштириб олиш тараддудига тушдилар. Айниқса, фемрмер хўжаликларида асосий экин – пахта кўсаклари очилиб, далаларда мўл ҳосил тўпланди. Фермерларнинг, деҳқонларнинг йил-ўн икки ой давомида қилган меҳнати самарасини кўрган кўзлар қувнайди. Амударё тумани фермерлари бу йил ҳам далаларда чинакамига ғайрат-шижоат билан меҳнат қилишиб, мўл ҳосил етиштиришга эришдилар. Табиат инжиқликларини, сув тақчиллигини улар тажрибаси, омилкорлиги билан енгиб ўтдилар.

10 сентябрь куни жорий йилги пахта йиғим-терими мавсумининг рамзий бошланиши ва шу муносабат билан “Оқ олтин карвони” тадбири бўлиб ўтди.

Туманнинг Тошёп овули ҳудудидаги “Бекман Алламберганов” фермер хўжалигида бўлиб ўтган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, тумандаги секторлар раҳбарлари ва қишлоқ хўжалиги масъуллари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари, соҳада фаолият юритаётган хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Жорий йилнинг эрта баҳорида тумандаги масъулияти чекланган жамият шаклидаги «Amudaryotex» хорижий корхонаси пахта-тўқимачилик кластери билан шартнома тузган 348та фермер хўжаликларининг жами 13 минг 900 гектар майдонига чигит экилган эди. Бугунга келиб фермер хўжаликлари далаларида деҳқонларнинг машаққатли меҳнатлари эвазига мўл ҳосил етиштирилди. Улар жами 44 минг 650 тонналик сарбаланд пахта хирмонини бунёд этишни мақсад қилишган.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, ҳар бир хўжалик раҳбари ҳосил тақдирига жавобгар эканлигини, пахтакорларнинг эрта баҳордан уруғ қадаб, зарур агротехник тадбирларни ўз вақтида ҳамда сифатли бажариб, машаққатли меҳнатлари эвазига етиштирилган ҳосилини нобуд қилмасдан йиғиб-териб олиш бугунги куннинг долзарб вазифаси эканлигини таъкидлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова пахта йиғим-терим ишларини намунали ташкил этиш, теримчилар учун зарур шароитлар яратишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини айтиб, бу борада масъулларга топшириқлар берди.

Шу куни жорий йилнинг илк пахта ҳосили хирмонга топширилди.

Йиғилишдан кейин МЧЖ шаклидаги “Amudaryotex” хорижий корхонасида тадбир иштирокчиларига ош берилди.

Эътироф этиш жоизки, жорий йилги етиштирилган пахта ҳосилини қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш бўйича туманда 310та терим отрядлари ташкил қилинди. Терим отрядларига тажрибали хўжалик фаоллари отряд раҳбарлари этиб тайинланди. Отядларга жами 25 минг 682 нафар теримчилар жалб қилинди, ҳар бир отрядга ўртача 82 нафар теримчилар тўғри келади. Теримчиларнинг 6670 нафари пахта-тўқимачилик кластери ва фермер хўжлиги ишчиларидир.

Ҳисоб-китобларга кўра ҳар бир теримчи кунига ўртача 50 килограммдан пахта терса, бир кунда ўртача 1 минг 284 тонна пахта терилиб, 34 иш кунида белгиланган режа адо этилади. Бундан кўриниб турибдики, 40-45 иш кунида теримни якунлашнинг имконияти мавжуд. Туманда терим ишларини уюшқоқлик билан ташкил қилиб, терим пулларини ўз вақтида тўлаб бориш учун банк ходимлари бириктирилган.

Қабул пунктларида ҳам ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган ҳолда мавсумга тайёргарлик ишлари олиб борилди ва хўжаликлардан келтирилган пахталарни ўз вақтида қабул қилиб олишга шай қилиб қўйилди. Бундан ташқари, теримчиларни мунтазам равишда сифатли тушлик билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, фермер хўжаликлари томонидан қозон-ўчоқлар, тоза ичимлик суви сақлаш идишлари ва бошқа зарур ашёлар тайёр қилиб қўйилган.

Деҳқон ва фермерларимизга мавсумни қисқа муддатларда якунлаб, бу йил ҳам хирмонлари сарбаланд бўлишларини тилаб қоламиз.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026