“Обод маҳаллам” номли грант лойиҳасига доирасида Намуна маҳалласида тадбир ўтказилди
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан “Маҳаллаларда ободликни таъминлаш, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, аҳолининг тиббий ва экологик маданиятини ошириш” мавзусида эълон қилинган 5-грант танловида Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман бўлинмаси “Обод маҳаллам” номли лойиҳаси билан иштирок этиб, 40,0 млн. сўм грант маблағини ютиб олган эди.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг ушбу лойиҳани амалга оширишдаги асосий мақсади – атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйишга, табиатни муҳофаза қилиш фаолияти самарадорлигини оширишга ҳисса қўшиш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар билан ҳамкорликда жамоатчилик экологик назоратини амалга ошириш, аҳолининг экологияга оид билимларини кенгайтириш мақсадида учрашувлар, давра суҳбатлари, танловлар ташкил қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, атроф-муҳит муҳофазасига ҳисса қўшишдан иборат.
Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Амударё туман бўлинмасининг “Обод маҳаллам” номли грант лойиҳаси иш режаси 2023 йил август ойи учун белгиланаган иш режасига мувофиқ Намуна маҳалласида туманнинг Хитой ҳудудидаги овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирокида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан атроф муҳитни муҳофаза қилиш, ҳудуднинг санитария ҳолати, уни ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш масалалари юзасидан ўз ваколати доирасида тегишли ҳудудда жойлашган корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишга бағишланган намунавий йиғилишларни ташкил қилиш белгиланган.
Режага мувофиқ 52-сонли умумтаълим мактаби биносида Хитой ҳудудидаги фуқаролар йиғинлари раислари ва маҳалла фаоллари иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда маҳалла раислари ва фаоллари жаи 41 нафари иштирокчи қатнашди.
Йиғилишда атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини аҳолининг кенг қатламига тушунтириш ва уларни ободонлаштириш ишларида фаол иштирокини таъминлаш бўйича тегишли тушунтиришлар бериб ўтилди.
Йиғилишда лойиҳа кординатори Х.Султанов, Амударё тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими шуъба мудири Б.Турабаев, Намуна МФЙ раиси ва ходимлари мавзу бўйича маъруза қилдилар.
Ҳидоят Султонов, лойиҳа координатори

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶