12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:51
Сиёсат 👁 312

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 63-сессияси тўғрисида ахборот

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 63-сессияси тўғрисида ахборот

2023 йил 25 август куни Амударё тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги – 63-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияни Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Ғуломжон Ешниёзов очди ва олиб борди.

Сессия котиблигига 22-Жумуртов сайлов округидан депутат Бахрам Шерманов сайланди.

Сессияда депутатлар, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, бўлимлар, ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессияда дастлаб ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг ижроси, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” туман дастурининг бажарилиши, ёшлар муаммоларини ҳал этиш, уларнинг истеъдоди ва қобилиятларини ривожлантириш борасидаги ишлар ва қонунчилик ҳужжатларининг ўз вақтида ижро этилиши тўғрисида туман ҳокими вазифасини бажарувчи Рашид Салаевнинг ҳисоботи тингланди.

Ҳисоботда қайд этилганидек, жорий йилнинг биринчи ярмида асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар сезиларли даражада ўсган. Жумладан, саноат ҳажми 368,1 млрд., халқ истеъмол моллари ҳажми 92,9 млрд., қишлоқ хўжалиги ҳажми 755,4 млрд., инвестициялар ҳажми 238,7 млрд., қурилиш ишлари ҳажми 167,3 млрд., чакана савдо ҳажми 376,3 млрд., хизматлар ҳажми эса 311,3 млрд. сўмни ташкил қилиб, барча соҳаларда ўсиш қайд этилган.

Ҳудудий инвестиция лойиҳалари дастури бўйича 2023 йилда туманда 200,7 млрд. сўмлик 65та лойиҳалари амалга оширилиши ва 924 та янги иш ўринлари яратилиши белгиланган.

Сессия ишида туман Фуқаролик ишлари бўйича суди раиси Қайрулла Атамуратов одил судловни амалга ошириш борасида 2023 йил 2 январдан 30 июнгача амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берди.

Ахборотда таъкидланганидек, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан ушбу давр ҳолатига кўра фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимояланишини таъминлаш, ишларни қонунда белгиланган муддатларда сифатли кўриб чиқиш ва аҳоли ўртасида ҳуқуқий тарғибот ишларини олиб бориш бўйича қатор амалий ишлар қилинди. Ушбу даврда суд томонидан 2467та иш кўриб тамомланган.

Туман Молия бўлими маҳаллий бюджет ижроси ва ҳисоби сектор бошлиғи Абай Сағинбаев сессияда туман маҳаллий бюджети маблағларининг 2023 йил 6 ойи давомида сарфланиши тўғрисида ҳисобот берди. Таъкидланганидек, 2023 йил 6 ойи давомида маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисми режаси 35 миллиард 429,1 миллион сўмга белгиланган бўлиб, 41 миллиард 219,7 миллион сўмга, яъни режага нисбатан 116,3 фоизга ёки 5 миллиард 790,7 миллион сўм ортиғи билан бажарилишига эришилган. Шу билан бирга, бюджет харажатлари режаси киритилган ўзгаришлардан кейин жами 173 миллиард 71,5 миллион сўмни ташкил қилган. Ушбу давр мобайнида бюджет маблағлари харажатлари ҳисобидан жами 154 миллиард 766,1 миллион сўмлик маблағлар сарфланган.

Сессияда туман Халқ қабулхонаси мудири Эркин Ражабов аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлигини ўрганиш якунлари тўғрисидаги масала юзасидан ахборот берди. Ахборотда таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига 2023 йил 31 июль санасига қадар туман аҳолиси томонидан жами 2463та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушган. Шундан 2433таси кўриб чиқилган бўлиб, 1956таси қаноатлантирилган, 1209таси ижобий ҳал қилинган.

Сессияда заҳирадаги ер майдонларини очиқ электрон танловга чиқариш бўйича туман Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Илҳом Палванов ҳисобот берди. Ҳисоботда бугунги кунда «e-auksion» электрон платформасига қўйилган ер майдонларига фуқаролар томонидан ҳужжатлар тақдим қилинмасдан қайта савдога чиқарилаётгани, шуни инобатга олиб, туманнинг баъзи ҳудудларида ер майдонларини 2 гектаргача бўлган ўлчамларда катталаштириб электрон савдоларга чиқариш таклиф қилинди. Таклиф депутатлар томонидан тасдиқланди.

Сессияда Кенгаш ваколатига кирувчи бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди. Кун тартибидаги барча масалалар атрофлича кўриб чиқилиб, туман Кенгашининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

Шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026