12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:52
Спорт 👁 325

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ИШТИРОКИДА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш, унинг оммавийлигини ошириш, шунингдек, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилишга эътибор тобора кучаймоқда. Барча жойларда аҳолининг, айниқса, хотин-қизларнинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун зарур шароитлар яратилмоқда. Амударё туманида ҳам спорт иншоотлари ва мажмуалари, ўйингоҳлар бунёд этилиб, фойдаланишга топширилмоқда. Овул ва маҳаллаларда эса хотин-қизлар иштирокида турли тадбирлар, мусобақалар ва беллашувлар мунтазам равишда ташкил этилмоқда.

Манғит шаҳрининг Бойовул маҳалласида жойлашган спорт майдончасида маҳалла хотин-қизлар фаоли Ҳуснида Абдураҳмонова ташаббуси билан маҳалла хотин-қизлари иштирокида спорт-соғломлаштириш тадбири ўтказилди. Унда маҳалла аёл-қизлари эрталабки оммавий бадантарбия машқлари ҳамда спортнинг баскетбол, волейбол турлари бўйича машғулотлар амалга оширилди. Тадбирда маҳалланинг кўчабошчи аёллари, фаол хотин-қизлар қатнашдилар.

Мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни оммалаштириш ижтимоий сиёсатнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланган.

Моҳиятан, спорт саломатлик гарови эканини барчамиз яхши биламиз. Шу боис, барча ҳудудларда бўлгани каби туманимизда ҳам спорт билан шуғулланиш оммавий тус олмоқда. Бугунги кунда соғлом турмуш тарзига амал қилаётган юртдошларимиз сони кун сайин кўпайиб бораётгани ҳам фикримиз далили.

Спорт-соғломлаштириш машғулотлари хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатини самарали амалга ошириш, ҳаётдаги роли ва фаоллигини қўллаб-қувватлаш, шу билан бирга хотин-қизларни ҳар томонлама соғлом ва жисмонан бақувват бўлишларини таъминлашга хизмат қилади.

Спорт тадбирларини ўтказишдан асосий мақсад – “Соғлом аёл — соғлом жамият” ғоясини илгари суриш, аёлларни соғлом ҳаёт кечиришга ўргатиш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизларни спорт учун вақт ажратишга жалб қилишдан иборат. Шунингдек, тадбирда иштирок этишни истаган барча хотин-қизлар учун спорт майдончалари, спорт анжомларидан фойдаланган ҳолда саломатликларини тиклашлари учун барча имкониятлар яратилган.

Иштирокчилар машқлар давомида ўйингоҳ майдони бўйлаб югуриб, турли хил бадантарбия машқларини бажаришди. Сўнгра икки гуруҳга ажралиб, спортнинг волейбол, баскетбол турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Хотин-қизлар саломатлиги учун қайғуриш ҳар қандай даврда ҳам долзарб мавзу бўлиб келган. Негаки, соғлом авлоднинг дунёга келиши ва камолга етишида аёлларимиз, оналаримизнинг ўрнини ҳеч нарсага тенглаштириб бўлмайди. Шунинг учун улар ўртасида спорт ва жисмоний маданиятни тарғиб этиш,соғлом турмуш тарзининг барқарор бўлишига эришиш бугунги куннинг асосий вазифаларидандир.

Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, меҳнат жамоаларида, овул ва маҳаллаларда ўтказилаётган оммавий спорт-соғломлаштириш тадбирларининг ўрни улкан.

Бойовул маҳалласида ўтказилган спорт-соғломлаштириш тадбирларида ҳам маҳаллада истиқомат қилувчи турли ёшдаги аёл-қизлар иштирок этиб, спорт турлари бўйича ўз иқтидорларини синовдан ўтказдилар ва машғулотлардан кейин жисмонан тетикликни ҳис қилдилар.

Севара Исмоилова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026