12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:04
Жамият 👁 311

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ

БОЙОВУЛ МАҲАЛЛАСИДА ИСТИҚЛОЛ ШУКУҲИ

Истиқлолимизнинг 32 йиллик тантанаси яқинлашаётган айни кунларда мустақил юртимиз аро байрам шукуҳи кезмоқда. Халқимиз учун азиз ва қадрли бўлган Мустақиллик шундай улуғ неъматки, у ўзимиз ва ўзлигимизни, миллий анъана ва қадриятларимизни англаш имконини берди. У туфайли ўзлигимизга қайтиб, миллий давлатчилигимиз, бой тарихимиз ва маънавиятимиз, асосийси, ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматга эга бўлдик. Диёримизнинг ҳар бир гўшасидаги ўзгаришлар, бунёдкорликлар, ободлик ва фаровонликлар ҳаммаси мустақиллик берган имкониятлар мевасидир.

Байрам яқинлашаётган айни кунларда ҳар бир маҳалладаги хонадонлардан тортиб, таълим муассасалари, ташкилот ва корхоналарда Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллигини муносиб кутиб олинаётгани, бунда уларга “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори янада кўтаринкилик бахш этаётганини кўриш мумкин.

17 август куни Бойовул маҳалласидаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ҳовлисида фуқаролар йиғини масъуллари ва кўчабошчи аёллар томонидан ташкил этилган ”Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова ҳамда фуқаролар йиғини масъуллари, кўчабошчи ва фаол аёллар, маҳалла аҳолиси, 16-сонли мактабнинг ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирга ташриф буюрганлар маҳаллада яшовчи ҳунармандларнинг қўл меҳнатлари намуналаридан ташкил қилинган кўргазмани томоша қилдилар. Кўргазмага қўйилган миллий ва замонавий аёллар либослари, қуроқ кўрпача ва ёстиқ жилдлари, юмшоқ ўйинчоқлар, рангли иплардан тўқилган турфа гуллар, уй-рўзғор буюмлари, темирчилик маҳсулотлари меҳмонларга ниҳоятда манзур бўлди.

Очиқ дастурхон атрофида ташкил этилган байрам тадбирини фуқаролар йиғини раиси Эркин Ҳусаинов очиб берди ва барчани мустақиллик байрами билан қизғин қутлади. Шунингдек, туман ҳокими ўринбосари Гўзал Собурова ва маҳалланинг ёши улуғ нуронийлари ҳам сўзга чиқиб, истиқлол берган неъматлар, имкониятлар ҳақида сўз юритдилар. Туманимизда бугун ёшларимиз барча шароитлар яратилган мактаб ва мактабгача таълим ташкилотларида таълим-тарбия олишаётгани, кўплаб оилалар ўзининг замонавий типдаги ҳовлиси, уй-жойи, юртимизда ишлаб чиқилган енгил автомашинасига эгалигини, маҳаллаларда тинчлик ва тотувлик ҳукмронлиги, хурсандчилик, тўй-тантана ва байрамлар авжидалиги, буларнинг барчаси, мустақилликнинг бизга берган улуғ неъмати эканлигини фахру-ифтихор билан сўзлаб ўтишди.

Шундан сўнг, 16-сонли мактаб ва маҳалланинг фаол аёллари иштирокида тайёрланган байрам томошаларига навбат берилди. Аёллар саҳна кўринишларида миллий урф-одатларимизга кўра қиз танлаш, совчи кутиш, қиз узатиш каби маросимларни чиройли тарзда ифодалаб беришди. Онахонлар ўз ижролари орқали азалдан келин-куёв танлаш ота-онанинг вазифаси ҳисоблангани, аввал бўлғуси келин танланиши, бунда ёшларнинг юлдузи тўғри келиш-келмаслиги, қизнинг насл-насаби суриштирилиши, қиз топилгач, унинг уйига совчиликка борилишини, тўй маросимларида кекса ёшли, баъмани нуронийлар иштироки, уларнинг бош бўлиши зарур ва ўта муҳим ҳисобланишини кўрсатиб беришди.

Кайвони, гапга чечан онахонлар ижросидаги “Ёр-ёр” ва “Келин салом”лар, асрлар оша давом этиб келаётган удумларимиз ҳам ёшларга ниҳоятда манзур бўлди. Дуторчи қиз Шоҳинур Мадаминова чалган куй-наволар, ўқувчи-қизларнинг дилрабо рақслари байрам иштирокчиларига хуш кайфият улашди.

Меҳмонлар байрам дастурхонидаги турли ноз-неъматлар, миллий таомлардан татиб, шундай дориломон кунларга етказганига шукроналар айтишди, мустақиллигимиз абадий бўлишини тилаб, дуолар қилишди.

Қизиқарли ўтган тадбир бутун маҳалла аҳлига байрамона руҳ, кўтаринкилик бахш этди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026