12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:28
Иқтисодиёт 👁 276

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ЯНГИ “FAYZULLA AVTOSHOP” САВДО ДЎКОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

НАВОИЙ НОМЛИ МАҲАЛЛАДА ЯНГИ “FAYZULLA AVTOSHOP” САВДО ДЎКОНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Энг улуғ, энг азиз байрам – мамлакатимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида Амударё туманининг Навоий номли маҳалласида янги қурилган савдо шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирда фуқаролар йиғини масъуллари, “Юсуф эшон бобо” жомъе масжиди имом-хатиби ва маҳалла аҳли иштирок этишди. Шунингдек, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳам қатнашишди.

Маросимда сўзга чиққанлар юртимизда фуқаролар ҳаёти йил сайин фаровонлашиб бораётганини таъкидлашиб, ҳар бир ислоҳот, аввало, инсон манфаатларига хизмат қилиши кераклигини, шундагина одамларимизнинг турмуши гўзаллашиши, ҳаётига мазмун кириши, кўнглида хотиржамлик ҳукм суришини ва давлатдан, сиёсатдан рози бўлиб яшашини айтиб ўтишди. Шунингдек, ушбу савдо мажмуасининг жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги арафасида туманимиз аҳли учун муносиб байрам совғаси бўлганини эътироф этишди.

Табрик сўзларидан сўнг, шу элнинг пиру-бадавлат нуронийлари алвон ленталарни кесишди ва савдо дўконидаги шароитларни, пештахталардаги маҳсулотларни кўздан кечиришди. Замонавий савдо мажмуасида харидорлар учун барча шарт-шароитлар яратилган. Дўкон савдо қилишга қулай ва харидорлар дидига мос тарзда жиҳозланган.

Туманимиз марказида жойлашган Навоий номли маҳалла кўркига кўрк, файз қўшиб турган ушбу муҳташам “Fayzulla avtoshop” савдо дўкони “Мақсуд ўғли Раҳматжон” номли хусусий корхона раҳбари, тадбиркор Мақсуд Абдуллаевнинг ўз маблағи ҳисобидан қурилди. Автомобилларнинг эҳтиёт қисмлари савдоси йўлга қўйилган савдо дўкони иш бошлаши билан 4 нафар ёшлар ишли бўлишди. Уларнинг барчаси шу ҳудуд ёшлари. Келгусида яна 4 нафар ёшни иш билан таъминлаш режа қилинган.

Тадбиркор Мақсуд Абдуллаев “Мақсуд ўғли Раҳматжон” хусусий корхонасини 2006 йилда ташкил этган. Авваллари кичик дўконларда эҳтиёжга кўра автомобиллар учун зарур бўлган эҳтиёт қисмларни келтириб, юртдошларимизнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилиб юрган тадбиркор ўз фаолиятини кенгайтириш мақсадида катта ва замонавий кўринишдаги ушбу бино қурилишини ўтган йили бошлаган эди. Мазкур муҳташам иморатнинг ер ости қисми омборхона вазифасини бажаради. Бинонинг учта қаватида эса турли хилдаги автомобиллар эҳтиёт қисмлари расталарга жойлаштирилган бўлиб, савдо-сотиқ ишлари амалга оширилади.

Тадбирга ташриф буюрганлар Chevrolet автомобилларига ўрнатиладиган GM Genuine эҳтиёт қисмлари сотуви йўлга қўйилган ушбу дўкондаги маҳсулотларнинг нисбатан арзонлигини кўриб, шу ердан харид қилиш ва доимий мижоз бўлиш истагини билдиришди. Бу каби сифати кафолатланган ва ҳамёнбоп нархлардаги маҳсулотлар харидорларни ўзига жалб қилиб, жуда қизиқтирди. Савдо ходимлари ҳар бир эҳтиёт қисм General Motors Engineering томонидан ишлаб чиқилгани, юқори сифатли ҳамда ҳамёнбоплигини айтиб, маҳсулотлар ҳақидаги керакли маълумотларни беришди.

Янги савдо мажмуаси тадбиркор ва харидорлар учун кенг имкониятлар яратибгина қолмасдан, туман иқтисоди юксалишига ҳам хизмат қилади. Бу каби бунёдкорлик, яратувчанлик, ташаббускорликларнинг барчаси одамларнинг ҳаётидан мамнун, жамиятдан рози бўлиб яшашига қаратилгани билан янада қувонарлидир.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026