12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Қишлоқ хўжалиги 👁 262

ДЎРМАН ОВУЛИДА ИШСИЗ ЁШЛАРГА БИР МАРТАЛИК ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БЕРИЛГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРДА МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИЛМОҚДА

ДЎРМАН ОВУЛИДА ИШСИЗ ЁШЛАРГА БИР МАРТАЛИК ФОЙДАЛАНИШ УЧУН БЕРИЛГАН ЭКИН МАЙДОНЛАРДА МЎЛ ҲОСИЛ ЕТИШТИРИЛМОҚДА

Юртимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги иштирокини кенгайтиришга устувор вазифалардан бири сифатида қаралмоқда. Аҳолисининг 30 фоизидан ортиғини 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда шу сабабли ҳам ёшларнинг турмуши фаровон бўлиши учун ғамхўрликлар кучаймоқда. Келажак эгаларини ҳар томонлама комил инсонлар қилиб вояга етказиш, уларнинг иқтидорини, салоҳиятини давлатимиз ҳамда жамиятимизни ривожлантиришга йўналтиришга эътибор кучаймоқда, эҳтиёжманд ёшлар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Амударё туманининг Дўрман овулида ҳам ёшлар бандлигини таъминлаш, уларнинг доимий даромадга эга бўлиши ва ҳаёти фаровонлашувига эришиш борасида кўпгина саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда. Жорий йилнинг ўзида олий таълим муассасаларида таълим олаётган 4 нафар талабаларнинг тўлов-шартнома пуллари тўлаб берилди. “Ёшлар дафтари”га киритилган Маҳлиё Жумамуродовага имтиёзли кредит асосида тикув машинаси олиб берилиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди. 1 нафар ишсиз ёшга эса узоқ муддатли ижарага ер олиб берилди.

Овул фуқаролар йиғини масъуллари уйма-уй юриб, аҳоли ҳаётидан хабар олиб, турмушидаги муаммоларни аниқлашга, уларни имкон қадар жойида ҳал этишга интиладилар. Ана шундай саъй-ҳаракатлар натижасида яқинда яна 24 нафар кам таъминланган ёшлар учун имконият яратилган – уларга ҳудуддаги фермер хўжаликларининг буғдойдан бўшаган ва суғориб экишга тайёрланган 5 гектарга яқин экин майдонлари бир марталик фойдаланиш учун ажратиб берилган эди.

Хусусан, “Бешбоев Қурбонғалий” фермер хўжалигидан 5 нафар, “Пирназаров Тўрабой” фермер хўжалигидан 6 нафар, “Камолиддин Бекниёз” фермер хўжалигидан 6 нафар, “Хивали овул” фермер хўжалигидан 7 нафар ёшларга 20 сотихдан ер такрорий экин экиш учун ажратилган эди.

Бунинингдек имкониятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилган ёшлар ўзларига белгиланган ҳудудда оиласи рўзғори учун зарур сабзи, картошка ва чорва учун озуқа экинларини экиб, сифатли парвариш қилишмоқда.

Хосият Мадраҳимова ҳам шулардан бири. У маҳалла ёшлар етакчисига бандлик масаласида қилган мурожаатига жавобан ажратилган 20 сотих ерига оила аъзолари кўмагида сабзи эккан эди. Ҳозирги кунда бир текис униб чиққан экин ҳосилга кирай деб турибди.

Маълумки, ердан ризқ ундириш ғоят машаққатли ва завқли иш. Етарли парвариш қилинган ва тобида озиқлантирилган экингина кўзланган ҳосилни беради. Буни инобатга олган масъуллар ерларни ёшларнинг яшаш ҳудудига яқин ва қулай майдонлардан ажратишди.

Ерни мўл даромад манбаи деб биладиган ёшлар ўзларига берилган экин майдонларда мўл ҳосил етиштиришга ҳаракат қилишмоқда. Чунки ҳар ким ўз ҳаётини фаровон ва обод қилиши учун интилмоғи, машаққатлардан чўчимай меҳнат қилмоғи лозимлигини улар яхши билишади. Яхши ниятлар билан қилинган меҳнат эса бесамар кетмайди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026