12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Спорт 👁 356

АМУДАРЁДА СТОЛ ТЕННИС БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА СТОЛ ТЕННИС БЎЙИЧА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЎТКАЗИЛДИ

Амударё туманида спортнинг стол теннис тури бўйича Қорақалпоғистон Республикаси чемпионати бўлиб ўтди.

2-4 август кунлари давомида тумандаги Ихтисослаштирилган мактабнинг ёзги спорт майдончасида 15 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасида ўтказилган ушбу чемпионат мусобақаларида Республикамизнинг барча туманларидан келган спортчи-ёшлар иштирок этишди.

Чемпионатнинг дастлабки кунида бўлиб ўтган очилиш маросимида спортчи-ёшлар билан бирга Амударё тумани Спорт мактаби директори Чоршам Тажимуродов, спорт мураббийлари, туманлардаги Спорт мактабларининг стол теннис бўйича тренерлари ҳам қатнашишди. Очилиш маросимига бағишланган мазкур тадбирда Спорт мактаб директори Чоршам Тажимуродов сўзга чиқди ва чемпионат мусобақасини очиб берди.

У ўз сўзида мазкур чемпионатдан кўзланган асосий мақсад, иқтидорли ёш теннисчиларни саралаш, уларни халқаро мусобақаларга тайёрлаш эканлигини айтиб, мамлакатимизда ёшлар ўртасида Олимпия спорт турларини янада оммалаштириш, жумладан, стол тенниси бўйича маҳоратли спортчилар камол топишлари учун бир қатор имкониятлар яратилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди. Чемпионат мусобақаларида иштирок этиш учун келган ёш теннисчилар орасидан келгусида Осиё ва Олимпия ўйинларида мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган моҳир спортчилар етишиб чиқишига умид билдириб, барчасига омад тилади.

Тантанали очилиш маросимидан сўнг, иштирокчилар қизғин баҳсларга киришишди. Ушбу мусобақаларда 15 та тумандан ташриф буюрган 75 нафар ўғил болалар ва 56 нафар қиз болалар иштирок этишди. Теннисчилар яккалик, жуфтлик ва жамоавий тарздаги баҳсларда ўзаро рақобатлашдилар. Ўйин давомида ёш спортчилар чаққонлик, абжирликларини кўрсатиб, тренерлардан ўрганган стол теннис сирларини моҳирона қўллаб, ғолиб бўлишга ҳаракат қилдилар. Ёш спортчиларнинг бу интилишлари бесамар кетмади ва чемпионат ғолиблигини қўлга киритишга эришишди.

Яккалик баҳсларида ўғил болалар ўртасида 1-,2-,3-ўринларни Олимпия ва Паралимпия спорт турлари маркази жамоаси қўлга киритди. Жуфтлик баҳсларида эса Олимпия ва Паралимпия спорт турлари маркази 1-ўрин соҳиби бўлди. Шунингдек, 2-ўрин Чимбой тумани, 3-ўрин Амударё тумани ёш спортчиларига насиб қилди. Жамоалар ўртасидаги баҳсларда 1-ўринни Қонликўл тумани, 2-ўринни Чимбой тумани, 3-ўринни Амударё тумани ва Элликқалъа тумани теннисчилари қўлга киритишди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларида 1-,2-,3-ўринларни Олимпия ва Паралимпия спорт турлари маркази теннисчилари, жуфтлик баҳсларида 1-ўринни нукуслик теннисчилар, 2- ва 3-ўринларни амударёлик теннисчилар, 3-ўринни Тахиатошлик теннисчилар эгаллашди. Жамоавий баҳсларда эса 1-ўринни Қонликўл тумани, 2-ўринни Тахта кўпир тумани, 3-ўринни Тахиатош тумани, 3-ўринни Нукус тумани спортчи ёшлари қўлга киритишга муваффақ бўлишди.

Чемпионат якунида барча йўналишлар бўйича ўтган баҳсларда ғолиб бўлган спортчиларга ташкилотчилар томонидан диплом, медаль ва эсдалик совғалари, чемпионат кубоги тантанали тарзда топширилди. Мусобақаларда 1-ўрин ғолиби бўлган ёш теннисчиларга спорт жамланмасидан иборат сумкалар совға қилинди.

Бугунги кунда жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш учун юртимизда қулай имкониятлар яратилмоқда. Ушбу имкониятлардан унумли фойдаланаётган ёшларимиз эса ўзлари учун севимли бўлган спорт турлари билан шуғулланиб, юксак марралар сари олға бормоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026