12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:01
Саломатлик 👁 451

Туман СЭО ва ЖС бўлимида амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа-тур ташкил этилди

Туман СЭО ва ЖС бўлимида амалга оширилаётган ишлар бўйича медиа-тур ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси томонидан бошқарманинг туман бўлимида амалга оширилаётган ишларга доир медиа-тур ташкил этилди.

1 август куни тумандаги оммавий ахборот воситалари вакиллари, тегишли ташкилотлар ҳамда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари иштирокида ўтган мазкур тадбирда туман ҳудудидаги санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш борасидаги ишлар ҳақида кенг турда маълумотлар берилди.

Тадбирда Беруний номли маҳалладаги аҳоли хонадонлари, кўчаларнинг санитария-гигиеник ҳолати кўздан кечирилди. Фуқароларга тандир ва ўчоқларни ҳожатхонага яқин қурмаслик, ахлатларни тўғри келган жойга ташламаслик, мева-сабзавотларни ювмасдан ишлатмаслик, қайнамаган сувни истеъмол қилмаслик кераклиги тушунтирилди. Уларга ёз-куз ойларида тарқаладиган юқумли ва паразитар касалликлар ҳақида маълумотлар ҳам бериб ўтилди.

Тадбир иштирокчилари Олмазор маҳалласидаги кўнгил очар жойларда, озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари ва умумий овқатланиш ўринларидаги санитария ҳолатларини кўздан кечиришди. Ойбек номли маҳаллада эса 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, кичкинтойлар учун яратилган шарт-шароитлар, ювиниш жойларидаги, ошхонадаги тозалик ва озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолатларини кўриб чиқишди.

Таъкидлаш жоизки, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги билан боғлиқ муаммоли масалаларни ҳал этишнинг янгича “Маҳаллабай” ишлаш тизими ташкил этилган. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг мутахассисларидан тузилган ишчи гуруҳ вакиллари аҳоли орасида тарғибот-тушунтириш ишларини олиб бориб, турли касалликлар тарқалашининг олдини олишмоқда.

Мутахассислар тарғибот-ташвиқот ишлари давомида мавсумий касалликлар, ўткир юқумли ошқозон-ичак касалликлари, ботулизм ва бошқа турдаги овқатдан заҳарланишлар, вирусли гепатитлар, ўта хавфли юқумли ва паразитар-гижжа касалликларининг профилактикаси, ичимлик сувига қўйиладиган гигиеник талаблар тўғрисидаги тарқатма материалларни фуқароларга эслатма тарзида бериб чиқишмоқда.

Медиа-тур иштирокчилари Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишгалик ва жамоат саломатлиги бўлимига қарашли лабораторияларида ҳам бўлишди. У ердаги иш жараёни, текширишга олинган намуналар таҳлили ҳамда бўлим томонидан аҳолини юқумли касалликларга қарши эмлашдаги иммунопрофилактиканинг бориши борасидаги ишлар билан ҳам яқиндан танишдилар.

Тадбир якунида туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи Гулмурод Бекиев ҳудудда санитария-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш билан бирга соҳада ёш кадрларнинг мутахассислик бўйича бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, шунингдек, уларнинг малакасини ошириш ва ўқиш билан амалиётни бирга олиб боришига шароит яратиб берилаётгани ҳақида ҳам маълумотлар берди. Шунингдек, ёш мутахассисларни “Устоз-шогирд анъанаси”га асосланган ҳолда кўп йиллик тажрибага эга бўлган олий тоифали мутахассисларга бириктириб, уларга аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда соҳага оид бўлган қонунлар, қарор ва санитария-қоида нормалари ҳужжатлари асосида иш юритиш бўйича кўникмалар берилаётганини таъкидлаб ўтди.

Медиа-турда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича, батафсил жавоблар берилди. Тадбирга ташриф буюрганлар бўлим томонидан амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишиб, соҳага оид маълумотларга эга бўлдилар.

Т.Бабаниязов, туман СЭО ва ЖС бўлими санитария-шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026