13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 02:28
Жамият 👁 429

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШГА БАҒИШЛАНГАН ЙИҒИЛИШ БЎЛИБ ЎТДИ

Коррупция – тараққиёт кушандаси эканлиги, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар суръатига салбий таъсир кўрсатиши барчага аён.

Тобора теран илдиз отаётган ушбу иллатга қарши кураш самарадорлигини ошириш мақсадида давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Мазкур ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш Агентлиги ташкил этилди ва фаолият олиб бораяпти. Қонунийлик, холислик, очиқлик ва шаффофлик принциплари асосида мустақил равишда фаолият юритувчи Агентлик барча давлат органлари, ташкилотларда коррупция ҳолатини тизимли таҳлил этиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг сабаб ва шароитларини аниқлаш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасидаги давлат сиёсатини юритади. Шунингдек, ушбу салбий иллатга қарши мулкчилик шаклидан қатъий назар корхона, ташкилотларда ҳам муросасиз кураш олиб борилиши кечиктириб бўлмайдиган вазифадир.

Яқинда Амударё тумани Солиқ қўмитасида ҳам коррупцияга қарши кураш самарадорлигига эришишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Солиқ бошқармаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходими Элёр Ешназаров, туман прокурорининг катта ёрдамчиси Шарьяр Жолдасов, Ички ишлар бўлими ходими Илҳом Абутов, туман бош имоми Абдураҳмон Матсафоев, давлат солиқ қўмитаси ходимлари иштирок этдилар.

Коррупцияга қарши курашиш борасида “Биз бир жамоа – коррупцияга қаршимиз!” мавзусида ўтказилган йиғилишни туман Солиқ қўмитаси бошлиғи Айдос Сеитов очди. Қорақалпоғистон Республикаси солиқ хизмати органларида коррупцияга қарши кураш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар борасида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Шахсий хавфсизлик бўлими ходими Элёр Ешназаров маъруза қилди. Таъкидланишича, солиқ хизмати органларида ходимларга муносиб иш шароити яратилганлигига, яхши маош тайинланганлигига қарамасдан, айрим ходимлар ўз шахсий манфаати йўлида коррупцияга йўл қўяётган ва солиқ хизмати ходими деган шарафли номга доғ тушираётган ҳолатлар ҳам учраётир.

Маърузачи ўз сўзи охирида туман Солиқ қўмитаси ходимларини ўз хизмат лавозимини сидқидилдан бажаришга, хизмат вақтида одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилишга, раҳбариятнинг қонуний топшириқларини виждонан адо этишга, Давлат фуқаролик хизматчиси эканлигини унутмасликка ва фаолиятини “Ҳалоллик вакцинаси” тамойили асосида олиб боришга даъват этди.

Йиғилишда туман Ички ишлар бўлими ходими Илҳом Абутов, туман бош имоми Абдураҳмон Матсафоев ҳам йиғилиш кун тартибидаги мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ва барчани коррупцияга қарши ҳамжиҳатликда курашишга чақирдилар. Боиси, бу иллат ҳар қандай давлат, жамиятнинг сиёсий-иқтисодий ривожланишига жиддий путур етказиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг поймол бўлишига олиб келади.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026