14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 08:38
Қишлоқ хўжалиги 👁 416

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғимига киришилди

9 июнь куни Амударё туманидаги “Юсуф хўжа” фермер хўжалигида жорий йилги ғалла ўрим-йиғими бошланиши муносабати билан кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси бошлиғи Махсет Шанхиев, қишлоқ хўжалиги бўйича туманга бириктирлган вакил Икром Йўлдашев, қишлоқ хўжалиги бўлими масъуллари, фермер ҳамда механизаторлар қатнашдилар.

Семинар аввалида ёши улуғ отахонлар ғалла майдонларида етиштирилган буғдой ҳосили бу йил ҳар йилдагиданда мўл бўлишини, юртимизда тўкин-сочинлик ҳукм суриб, дастурхонларимизда ноз-у неъматлар бисёр бўлишини тилаб дуо қилдилар ва деҳқонларга ғалла ўрим-йиғими мавсумидаги машаққатли, шу билан бирга шарафли ишларида куч-қувват тиладилар.

Семинар иштирокчиларига 12 июнь кунидан 1 июлга қадар давом этадиган ғалла ўрим-йиғими ишларини сифатли тарзда амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, 2023 йилги ғалла ҳосили учун тумандаги 361 та фермер хўжаликларининг жами 7000 гектар ер майдонига ғалла уруғлари экилган эди. “Қипчоқ ғалла кластери” масъулияти чекланган жамияти 5861 гектар, “Amu Rich Harvest” масъулияти чекланган жамияти 1139 гектар экин майдонларида етиштирилган ғалла ҳосилини харид қилиш бўйича фермер хўжаликлари билан шартнома имзолашган. Туман бўйича жорий йилги мавсумда ғалла кластерларининг қабул масканларига қабул қилинадиган жами дон миқдори 16 минг 460 тоннани ташкил этади. Етиштирилган ҳосилнинг 1450 тоннаси уруғлик дон учун, 8000 тоннаси эса истеъмол учундир. Ундан ташқари, жорий йилги ҳосилдан 7010 тонна дон маҳсулоти биржа савдолари учун вақтинча сақлашга йўналтирилади.

Жорий йилги ғалла ўрим-йиғим мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш, ғаллани ўришга тайёрлашдан тортиб, уни қабул масканларига элтишгача бўлган жараёндаги ишларни тизимли равишда ташкил қилиш мақсадида штаб ташкил қилиниб, 24 та ўрим отрядлари тузилган ва уларга 24 та комбайнлар бириктирилган.

Комбайнлар билан бир қаторда мавсумда дон ташишга мўлжалланган ҳамда хизмат кўрсатадиган техникалар ҳам жалб қилиниб, уларнинг ҳам мавсум давомида тўлиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш чоралари кўрилди. Комбайнларга бириктирилган 48 нафар операторлар учун эса барча зарурий шарт-шароитлар яратиб берилган.

Ундан ташқари, ғалла ўрим-йиғимини беталофат ва хавфсизлик қоидаларига риоя қилган ҳолда ўтказиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Миллий гвардия туман бўлимининг жами 52 нафар ходимлари жалб қилинган.

Семинар якунида ғалла майдонларида ўрим-йиғим олдидан ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, ғалланинг исроф бўлиб ўрилишига йўл қўймаслик, ўрилган ғалла майдонларидаги сомонларни ёқмаслик борасида фермер хўжаликларининг мутасадди ходимларига, ғаллакор ва механизаторларга тушунтиришлар бериб ўтилди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019