СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ ТАРҒИБ ҚИЛИНДИ
Туман Тиббиёт бирлашмаси ҳузуридаги Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими шифокорлари томонидан мунтазам равишда аҳоли ўртасида соғломлаштириш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.
Жорий йилнинг 27 май – шанба – саломатлик кунида мазкур бўлимнинг спорт тарғиботчиси И.Нуримбетов ва бўлим шифокорлари ташаббуси билан “31 май – Бутунжаҳон чекишга қарши курашиш куни”га бағишлаб, Тиббиёт бирлашма спорт майдончасида эрталаб фаол юриш, гимнастрада кўргазмали машғулоти, кун тартибига амал қилиш, жисмоний фаолликнинг аҳамияти, чекишнинг инсон организмига зарарли таъсири тўғрисида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тадбирда туман марказий шифохонаси, кўп тармоқли марказий поликлиника бўлим мудирлари, мутахассис шифокорлари ва катта ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва кичик тиббиёт ходимлари ҳамда масъул тиббий ходимлардан иборат 158 нафар киши қатнашди.
Тадбирда Аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш бўлими мудири Ж.Явкашев иштирокчиларга тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида тушунча берди. Хусусан, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг ташаббуси билан 1980 йил 31 майдан бошлаб ушбу сана “Чекишга қарши курашиш куни” сифатида нишонланиб келинаётгани, инсониятни соғлиги учун зарарли бўлган одатлардан ҳимоялаш, бу борада аҳоли ўртасида тарғибот тадбирлари олиб борилиши яхши самара беришини алоҳида таъкидлади. Сўнгги пайтларда тамаки маҳсулотларини чекиш ёш танламаётгани, афсусланарли томони, ҳатто бу одат ёшлар, аёл-қизлар ўртасида ҳам учраётгани таъкидланди. Шунингдек, Ж.Явқашев кўпчилигимиз, айниқса ёшларнинг нос ва сигарета чекаётганига кўзимиз тушса ҳам индамаётганимиз бу иллатнинг урчишига сабаб бўлаётгани ҳақида тўхталди.
Шундан сзнг спорт тарғиботчиси И.Нуримбетов бошчилигида кўргазмали равишда гимнастрада ва фаол юриш машқлари бажарилди. АСТТКК ва ЖФО бўлими шифокори Матёқуб Эрназаров, фтизиатр шифокори Гулора Абдуллаева, оила шифокори О.Саидабдуллаевалар чекишнинг зарари, зарарли одатларга берилмаслик, кун тартибининг аҳамияти, жисмоний фаоллик мавзуларида, мулоқотлар ўтказдилар, шу билан биргаликда 2023 йил 25 май куни эълон қилинган “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг мазмун-моҳиятидан келиб чиқиб, тарғибот тадбирларини кучайтириш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир якунида иштирокчиларга зарарли одатларга берилмаслик, кашандаликнинг инсон организмига жиддий таъсири тўғрисида тарғибот буклетлари тарқатилди.
Ж.Явқашев, Тиббиёт бирлашма шифокори.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶