12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:03
Фан ва таълим 👁 309

“КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” ТАДБИРИДА ЁШЛАР 2-СОНЛИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

“КАСБЛАР ФЕСТИВАЛИ” ТАДБИРИДА ЁШЛАР 2-СОНЛИ КАСБ-ҲУНАР МАКТАБИ ШАРОИТЛАРИ БИЛАН ТАНИШИШДИ

Амударё туманидаги ёшларга малакали касб-ҳунар ўргатилиб келинаётган 2-сонли касб-ҳунар мактабида “Касблар фестивали” тадбири ташкил этилди.

24 май куни касб-ҳунар мактаби биноси олдида ташкил этилган ушбу тадбирда тумандаги барча умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчилари, мактаб психологлари, ота-оналар иштирок этишди.

Тадбирни мактаб директори Музаффар Қурбонбоев очиб берди ва юртимизда ёшларга касб-ҳунар ўргатиш йўлларини янада такомиллаштириш ва уларнинг моддий ва маънавий асосларини вужудга келтириш соҳаларида катта ишлар амалга оширилаётгани тўғрисида сўзлади. Касб-ҳунар мактабларини тамомлаган ёшларнинг мутахассислиги бўйича олий ўқув юртларида ўқишни давом эттиришлари, иш билан таъминланиши жамиятимизда доимий диққати марказида турган масалалардан бири сифатида алоҳида эътибор қаратилаётганини ҳам таъкидлаб ўтди. Шунингдек, касб-ҳунар мактабида ташкил қилинган йўналишлар тўғрисида маълумотлар берди ва тадбир иштирокчиларини танишиб чиқиш учун таклиф этди.

Тадбир иштирокчилари чиройли безатилган таълим муассасаси ҳовлисига жойлаштирилган касб-ҳунар мактабида фаолият олиб бораётган турли тўгараклар, ишлаб чиқариш цехлари тўғрисидаги ахборот-маълумот кўргазмалари билан танишишди. Шунингдек, кўргазмали тарзда жиҳозланган барча ўқув ва амалиёт хоналари, касб-ҳунар мактабидаги ўқув жараёни, ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитларни кўриб чиқишди. Касб-ҳунар мактабининг ўқитувчилари, амалиёт усталари битирувчи-ёшларни ўқув даргоҳидаги имкониятлар билан яқиндан таништиришди.

Ҳозирги кунда 2-сон касб-ҳунар мактабида 17 гуруҳда 419 нафар ўқувчига таълим берилмоқда. Жорий ўқув йилида ушбу даргоҳни 8 та гуруҳдаги 201 нафар ўқувчи битириб, таълимни олийгоҳларда давом эттиришни ният қилишган.

Келгуси 2023-2024 ўқув йили учун 12 та йўналишга 360 нафар ўқувчи қабул қилинади. Айни пайтда 2-сонли касб-ҳунар мактабига умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларининг ҳужжатларни қабул қилиш жараёнлари бошланмоқда. Ушбу мактабда жорий йилда кундузги таълим шакли бўйича автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш, автомобиль шассисига техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш, компьютер графикаси ва дизайн оператори, электромонтёр, электргазпайвандлаш ишлари, тикувчи, қурилиш ишлари ишчиси каби йўналишларга ўқувчилар ҳужжатларини топширишмоқда. Шунингдек, оқава сув ва сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш ва монтаж қилиш устаси, маиший техника жиҳозларини таъмирлаш, боғбон, иссиқхона ва парник хўжалиги лаборанти, ошпаз каби йўналишларда ҳам ўқувчиларга касб ўргатиш йўлга қўйилган.

Тадбир давомида ўқувчи-ёшларга касб-ҳунарли инсон ҳеч нарсага муҳтож бўлмаслиги, ҳалол ризқ топиш учун ҳар ким, албатта бирор касбни, ҳунарни билиши кераклиги тушунтирилди. Ҳозирги даврда ер юзида касб ва ҳунарларнинг турлари кўплиги, барчаси одамлар учун хизмат қилиши тўғрисида айтилди. Шунингдек, ёшларга ҳозирги даврда ҳунар ва касблардан бир нечтасини ўрганиб, эл-юрт олдида ўз касбининг устаси бўлса, ризқи доим бутун бўлиши таъкидлаб ўтилди.

Мазкур таълим муассасасидаги шарт-шароит, таълим-тарбия жараёни билан тўлиқ танишган ёшлар тикувчилик, электромонтёр, автомобиль двигателларини ташхислаш ва таъмирлаш йўналишларига кўпроқ қизиқиш билдиришди. Шунингдек, қизлар кўпроқ ошпазлик, тикувчилик, компьютер графикаси ва дизайн оператори каби йўналишларида ўқишга қизиқишлари борлигини айтиб, ҳужжатларини шу йўналишларга топширишга келишишди.

Касб-ҳунар мактаби ижодкор ўқувчилари ижро этган куй-қўшиқлар, рақслар тадбирга байрамона руҳ бағишлади. Бир сўз билан айтганда, бу тадбир ҳақиқий ёшлик, орзулар байрамига айланиб кетди.

Юртимизда саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш, қурилиш каби кўплаб соҳалар ривожланиб, янги-янги корхоналар очилмоқда. Касб-ҳунар мактабларида ўзлари танлаган йўналишларда ўқиб, илм олган ёшлар бу кенг имкониятлардан фойдаланиб, ҳам оиласига, ҳам жамиятга наф келтиришади.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026