12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:16
Фан ва таълим 👁 367

56-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

56-СОНЛИ МАКТАБДА “ХАЙР, БИРИНЧИ УСТОЗИМ!” ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Болаларнинг жажжи қалбларига илк бор катта орзулар, юксак мақсадлар, интилишлар олиб кирадиган муқаддас даргоҳ бу – мактаб ҳисобланади. Мана шу даргоҳга қадам  қўйган ҳар бир бола биринчи устози – меҳрибон ўқитувчиси ёрдамида ҳаёт зинапояларидан кўтарила бошлайди.

Биринчи ўқитувчи болаларда ўқиш, ёзиш, ҳисоблаш, малака ва кўникмаларини ҳосил қилиш, табиат ва жамият ҳақида илк билимлар бериш, хулқ-одобга ўргатиш каби вазифаларни амалга ошириш чоғида уларга ўз фарзандлари каби боғланиб қолади.

Тўрт йиллик даврни ўз ичига олган бошланғич таълим жараёни бир зумда ўтиб кетгандек бўлади, хаёлимизда. Аммо шу қисқагина давр мобайнида болага берилган билим унда ҳаётий тушунчаларни шакллантирган бўлади.

Бошланғич таълим босқичи ниҳоясига етганидан кейин, албатта биринчи устознинг қадрдон ўқувчилари билан хайрлашишига тўғри келади.

Ҳозирги кунда мамлакатимизнинг барча умумтаълим мактабларида устоз ва шогирдларнинг хайрлашув онларини байрам шаклида ўтказиш анъанага айланиб бораяпти.

Ўқув йили якунида барча мактабларда ўтказилаётган “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган маънавий-маърифий  тадбирларда азиз муаллимлар – устозларга катта ҳурмат-эҳтиром кўрсатилмоқда.

Яқинда туманимиздаги 56-сонли мактабда  ўтказилган “Хайр, биринчи устозим!” деб номланган бадиий кеча унда иштирок этган 4-синф битирувчиларининг ҳам, ўқитувчи – устозларнинг ҳам, ота-оналарнинг ҳам қалбларида узоқ сақланадиган унутилмас тадбирга айланди, десак муболаға  бўлмайди. Чунки бу тадбирда устозларнинг ўз шогирдларига бўлган меҳр-муҳаббати, шогирдларнинг ўз устозларига бўлган чексиз ҳурмат-у эҳтиромлари тадбир иштирокчиларининг қалбларига аъло кайфият олиб кирди.

Кечани мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сайёра Юнусова кириш сўз билан очиб, 4-синф битирувчиларига келгуси ўқишларида муваффақиятлар тилади ва бу синф ўқитувчилари Роҳатой Раҳимова ва Муборак Аҳмедоваларга болаларга таълим-тарбия беришдаги намунали ишлари учун мактаб маъмуриятининг миннатдорчилигини билдирди.

Шундан кейин 4-А синф ўқитувчиси Роҳатой Раҳимова ва 4-Б синф ўқитувчиси Муборак Аҳмедовалар сўзга чиқишиб, шогирдларининг мактабни аъло баҳоларга тугатиб, олий таълим муассасаларига ўқишга киришларига, яхши касбларни эгаллаб, Ватанимизга содиқ фарзандлар бўлиб етишишларига ўз тилакларини билдирдилар.

Тадбирда иштирок этган ота-оналар ўз фарзандларига таълим-тарбия бераётган ўқитувчилардан чексиз миннатдор эканликларини айтишиб, уларнинг келгусидаги ишларига муваффақиятлар, ўзларига эса соғлик-саломатлик тиладилар.

Кечада 4-А ва 4-Б синфлар ўқувчилари она Ватан, мактаб ва устозларига бағишланган шеър ва қўшиқлар айтишиб, рақсга тушдилар.

Тадбир якунида 4 синф ўқувчиларидан бир гуруҳига аъло ўқигани ва яхши хулқи учун мактаб маъмуриятининг “Фахрий ёрлиқ”лари топширилди. 

Алламберган ЖУМАНИЁЗОВ, 56-сонли мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026