14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 13:23
Фан ва таълим 👁 308

Амударё туманидаги барча мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

Амударё туманидаги барча мактабларда сўнгги қўнғироқ чалинди

Бугун – 25 май куни мамлакатимизнинг барча жойларида бўлгани каби Амударё туманидаги умумтаълим мактабларида ҳам сўнгги қўнғироқ жаранглаб, жорий ўқув йили ниҳоясига етиши муносабати билан “Хайр, мактабим!” номли тадбирлар ўтказилди.

Амударё тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 31-сонли умумтаълим мактабида 2022-2023 ўқув йили якунига бағишланган “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашевлар, секторлар раҳбарлари ва бошқа масъуллар иштирок этишди.

Тадбир байрамона безатилган мактаб ҳовлисида Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг давлат мадҳиялари садолари остида бошланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Фарҳод Эрманов сўзга чиқиб, ўқитувчилар, ота-оналар барча битирувчиларни унутилмас сана — "Сўнгги қўнғироқ" байрами билан самимий қутлади, уларнинг келгуси ишларига муваффақият ва зафарлар тилади.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мактаб битирувчиларининг юртимизда яратилган имкониятлардан тўлиқ фойдаланган ҳолда, етук мутахассислар бўлиб етишишларига юртимиздаги замонавий кластерлар, фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари, катта-катта қурилишлар, фирма ва компаниялар, давлат ва нодавлат ташкилотлар, маданий ва ижодий жамоаларда иш бошлаб, Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга хисса қўшишларига ишонч билдирди.

Тадбирда узоқ йиллардан буён 31-сонли мактабда фаолият юритиб келаётган ўқитувчилардан бири Саним Узакбаева, битирувчиларнинг бобо ва бувилари, ота-оналари сўзга чиқишиб, ёшларни мактаб таълимини муваффақиятли тамомлагани, ҳаётидаги дастлабки муҳим довондан ошгани билан самимий қутлашди.

Тадбирда жонажон Ватанимизни, тинчлик-осойишталикни, ёшлик ва муҳаббатни, устозларга эхтиромни тараннум этувчи шеърлар ўқилди, куй-қўшиқлар ижро этилди.

Фан олимпиадалари, интеллектуал беллашувлар, ижодий танловларда, жамоат ишларида фаол иштирок этган ёшлар ва уларнинг ота-оналарига ташаккурнома ва эсдалик совғалари тантанали тарзда топширилди.

Айтиш керакки, бу йил Амударё туманидаги умумтаълим мактабларини 2 704 нафар ўқувчи ёшлар битказишмоқда.

Жумладан, 31-сонли мактабни 76 нафар битирувчилар тамомлаб, улар орасида 2 нафари олтин, 1 нафари кумуш медаль соҳиблари бўлишди.

Тадбир якунида сўнгги қўнғироқ чалинди. Битирувчилар жонажон мактаби ва ўқитувчилари билан хайрлашдилар.

Барча битирувчиларнинг давлат имтиҳонларидан муваффақиятли ўтиб, олий таълим муассасалари талабаси бўлиш бахтига эришишларига тилакдошмиз! Ўйлаймизки, ёшларимиз Президентимиз ишонч билдирганларидек, мамлакатимизда яратилган имкониятлар асосида ўз касбининг етук мутахассислари бўлиб етишиб чиқишади ҳамда Ватанимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини оширишга муносиб ҳисса қўшишади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019