ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ НАМУНАЛАРИ МИЛЛИЙ БОЙЛИГИМИЗДИР
Халқ оғзаки ижоди намуналари- халқимизнинг азал-азалдан оғиздан оғизга ўтиб, биз авлодларга етиб келаётган бой маънавий меросларимиздан ҳисобланади ва йиллар оша ўқиб- ўрганилиб келинмоқда. Чунки халқ оғзаки ижоди намуналари бўлмиш қўшиқлар, лапарлар, мақол ва маталлар, топишмоқлар ва тез айтишлар инсоннинг маънавий оламини бойитишгагина хизмат қилибгина қолмай, балки зеҳнини чархлашга, уларнинг нутқий қобилиятларининг ривожланишига катта ҳисса қўшади.
Шуни алоҳида эътироф этиш жоизки, ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари мазмунан ва жанр хусусияти жиҳатидан ҳам ранг-баранг ва жозибадордир. Достонлар, қўшиқлар, термаларни ўқиган ё эшитган одамнинг кўнглида таърифланаётган воқеа - ҳодиса худди кўз ўнгида содир бўлаётгандай таассурот қолдиради. Шу боисдан ҳам умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларга халқ оғзаки ижодини чуқур ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади.
Яқинда мен ўзим фаолият юритаётган 65-сонли мактабнинг 7-“б”синфи ўқувчилари иштирокида ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналарини ўрганишга бағишланган “Мен ўзбекман” деб номланган нутқ санъатини ривожлантиришга хизмат қилувчи тадбир ўтказдим. Унда ўқувчилар миллий либосларда саҳнага чиқиб, халқ оғзаки ижоди намуналарини ижро этдилар ҳамда ўзларининг миллий меросимизга бўлган ҳурмат- эҳтиромини намойиш этдилар. Мен уларнинг кўнглида она тили ва адабиёт фанини ўқитиш жараёнида асрлар оша сайқалланиб бизгача етиб келган халқ оғзаки ижодига меҳр уйғота олганимга жуда хурсанд бўлдим.
Адолат Эрбоева, 65-сонли мактаб ўқитувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶