12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 323

БОШЛАНҒИЧ СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ БИРИНЧИ УСТОЗИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТДИЛАР

БОШЛАНҒИЧ СИНФ БИТИРУВЧИЛАРИ БИРИНЧИ УСТОЗИГА ЭҲТИРОМ КЎРСАТДИЛАР

Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим мактабларида бошланғич синфлар битирувчилари учун ҳаяжонли дамлар – уларга оқ-қорани танитган, ҳаётнинг мазмун-моҳиятини англатган, илмнинг сирли-синоатли манзиллари томон илк йўл кўрсатган азиз устозларига юксак ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида “Хайр, биринчи устозим!” адабий-мусиқий хайрлашув тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Халқимиз ўқитувчини “йўлчи юлдуз, ҳаётимиз чароғбони”, дея улуғлашади. Оташнафас ўзбек шоири Шуҳрат:

“Агар ҳаёт карвон бўлса, сарбон муаллим,

Агар ҳаёт узук бўлса, гавҳар муаллим”,

дея устознинг мақомини юксак ҳурмат ва эҳтиром ила мадҳ этган эдилар. Ҳақиқатан ҳам бу ҳаёт карвонининг бошида устоз тургани учун ҳам инсоният буюк ишлар кашфиётчиси, улуғ олим-у арбоб, жамики эзгуликлар меъмори сифатида шаклланди.

Манғит шаҳридаги 16-сонли умумтаълим мактабининг 4-В синф битирувчиларининг теран нигоҳларида, бурро сўзлашларида, одоб-у ахлоқида азиз ва муҳтарама биринчи устозлари Матлуба Раҳимованинг жуда катта ва фидойи меҳнатлари акс этиб турган бўлса, не ажаб!

Чунки мазкур синф ўқувчилари 4 йил давомида биринчи устозлари Матлуба Раҳимова раҳбарлигида илмнинг сирли эшикларини бирма-бир очиб, зукко ва билимдон, интилувчан ўқувчиларга айландилар. Кейинги ҳаётлари учун илк тамал тошини Матлуба Раҳимова раҳбарлигида қўйдилар. Тадбирда 4-В синф ўқувчилари 4 йил давомида эгаллаган бошланғич таълим асослари бўйича гуруҳларга бўлиниб, савол-жавоблар орқали ўз билимларини намойиш этдилар. Ўрганган шеърларини ифодали ўқиб бердилар. Устозидан миннатдорлик рамзи сифатида саҳнавий кўринишларни тақдим этишиб, куй ва қўшиқлар ижро этишди.

Ўқувчилар 4 йил давомида жуда катта ютуқларни қўлга киритишди. Хусусан, Диёрбек Қўчқорбоев инглиз тили фанидан ўтказилган онлайн олимпиадада туманда фахрли 2-ўринни, Дурбек Нурбеков эса математика фанидан бошланғич синфлар ўртасида ўтказилган онлайн олимпиадада туманда фахрли 1-ўринни эгаллашди. Дилором Илҳамова спортнинг бадиий гимнастика йўналишида Республика миқёсида совриндор бўлди. Саидбек Давлатбоев эса ментал арифметика билимдони. Суҳроб Соатбоев 10 ёшли болалар орасида моҳир футболчи, Зарина Файзуллаева инглиз тили фани бўйича онлайн олимпиаданинг туман ғолиби. Қисқаси, 26 нафар 4-В синф битирувчи ўқувчиларнинг ҳар бири бир олам.

“Хайр, биринчи устозим!” тадбирининг азиз меҳмонлари бўлган ота-оналар фарзандларининг гўзал хулқ-атворли, ўзаро аҳил ва иноқ дўстлар бўлиб вояга етаётганидан, айниқса, оила билан мактаб ҳамкорлигининг натижаси сифатида ҳар бир ўқувчининг мурғак қалбида она юртга, халқимизга, азиз устозларига чексиз меҳр-муҳаббат туйғулари шаклланганидан миннатдор эканликларини изҳор этдилар.

Шуни мамнуният билан эътироф этиш керакки, тадбирда ҳар бир ўқувчи кўзида севинч ёшлари билан биринчи устозига ўз сўзини айтишди: жўшқинлик, дадиллик акс этиб турган хатти-ҳаракатлари билан биринчи устозига чин шогирдлик сўзини беришди. Саҳнада бир-бирларининг қўлларидан тутиб, аҳил ва жипсликларини намоён қилдилар ва янги 2023-2024 ўқиш йилида янада жипслик билан илм олишга, биринчи устозининг ишончига бутун умр сазовор яшашга, мустақил Ўзбекистонга муносиб фарзандлар бўлиб камолга етишга аҳд қилдилар.

Тадбир якунида битирувчи 4-В синф ўқувчилари “Хайр, биринчи устозим!” дея баралла куйладилар ва рақсга тушдилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026